Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдулла Мамат ўғли Исмоиловнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Оҳангарон водийси қадимги ва ўрта асрлар даври шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланиш сурати (Суйирлитепа ёдгорлиги мисолида)”. 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” ва 07.00.01 – “Археология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2024.4.PhD/Tar1183
Илмий раҳбар: Аҳмадали Асқаров, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Азимхўжа Музаффарович Отахўжаев, тарих фанлари доктори, профессор;
Сурат Шавкатович Кубаев, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оҳангарон ҳавзасининг қадимги ва ўрта асрлардаги шаҳарлари, Суйирлитепа археологик мажмуасида шаҳарнинг пайдо бўлиши, шаклланиши жараёнлари ва ривожланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оҳангарон водийси шаҳарлари табиий-географик жойлашувига кўра тоғолди-адирлик (Суюрлитепа, Тункат, Абрлиқ) ва текислик минтақаси шаҳарлари (Қанқа, Банокат) каби икки асосий типга ажратилиб, тоғолди шаҳарларининг ҳимоя тизими ҳудуднинг табиий релефига асосланганлиги, сунъий хандақлар ва мудофаа деворларига эҳтиёж бўлмаганлиги аниқланган.
Суйирлитепа ўрнидаги шаҳарнинг Фарғона водийси билан чегарада эканлиги,  ёдгорлик жойлашган ҳудуднинг ҳозирга қадар Овжас (Авжас) топоними билан юритилганлиги аниқланиб, ёзма манбалардаги (“Ҳудуд ул-олам”) тарихий тавсифларда тилга олинган чегара шаҳар Алахжас (Алхонжас) ўрни шу ерга тўғри келиши далилланган.
Суюрлитепада топилган қорахонийлар даврига оид тангалар, тўқ яшил рангдаги сирланган сополлар ва қурол-яроғлар таҳлили асосида шаҳар ҳаёти ХИИИ аср бошларига қадар давом этганлиги аниқланган.
Суюрлитепада аниқланган катакомбали (ерости даҳмаси кўринишида) қабрлар, мозор-қўрғонлар ва исломий қабрлар асосида аҳоли дафн маросим ҳамда диний анъаналарининг оташпарастлик, зардуштийлик, ислом асосидаги уч босқичли тарихий-эволюцион ўзгаришга учраганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Оҳангарон водийси қадимги шаҳарларининг табиий-географик жойлашуви асосида тоғолди-адирлик (Суюрлитепа, Тункат, Абрлиқ) ва текислик (Қанқа, Банокат) типидаги шаҳарлар фарқланиб, тоғолди шаҳарларининг табиий релеф орқали ҳимояланганлиги, у ерда сунъий хандақ ва мудофаа деворларига эҳтиёж бўлмаганлиги аниқланган. Ушбу илмий хулоса асосида Оҳангарон водийси шаҳарларининг жойлашуви ва ҳимоя тизими тўғрисидаги ёндашувлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Кўҳна манзиллар” ва “Мозийга қайтиб” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекситон тарихи” телеканали давлат-унитар корхонасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 06-28-767-сонли маълумотномаси).
Суюрлитепа ёдгорлигининг Фарғона водийси билан чегарадош ҳудудда жойлашгани, Овжас (Авжас) топоними орқали “Ҳудуд ул-олам”да қайд этилган Алахжас (Алхонжас) чегара шаҳри билан географик мувофиқлиги, ушбу ёдгорликнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган тарихий шаҳар сифатида қадимий манбалардаги тавсифлар билан боғлиқлигини кўрсатди. Бу илмий натижалар “Тошкент тилсимлари” номли кўрсатувда визуал саҳналар асосида кенг жамоатчиликка тақдим этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекситон тарихи” телеканали давлат-унитар корхонасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 06-28-767-сонли маълумотномаси).
Суюрлитепада топилган қорахонийлар даврига оид тангалар, тўқ яшил сирланган сополлар ва қурол-яроғлар мажмуаси шаҳар ҳаётининг ХИИИ аср бошларига қадар давом этганлигини кўрсатиб, қадимий шаҳарнинг иқтисодий ва ҳарбий фаолияти ҳақида янги илмий тасаввурларни шакллантирди. Ушбу топилмалар Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг янгиланаётган экспозициясини бойитиш учун топширилди. (О'збекистон Фанлар академиясининг 2024 йил 14 октябрдаги 3/1255-2280 сонли маълумотномаси). Шунингдек, 2023 йил 18-май куни “Музейлар куни” муносабати билан Олмалик КМК “Металлург” маданият саройида Суйирлитепа ёдгорлигидан топилган топилмаларнинг 350 донаси иштирокида кўргазма ташкил этилиб, ҳозирга қадар фаолият юритмоқда. Қолаверса, Тункат ёдгорлигини “Очиқ осмон остидаги музей”га айлантириш бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси билан ҳамкорликда албом-лойиҳа тайёрланган.
Суюрлитепадан аниқланган катакомбали (ерости даҳмаси кўринишидаги), зардуштий мозор-қўрғонлар ва исломий қабрлар асосида аҳоли дафн маросимларининг уч босқичли (оташпарастлик, зардуштийлик ва ислом) эволюцияси аниқланиб, бу орқали диний анъаналар ва эътиқодлар тарихий давомийликда таҳлил этилди. Тадқиқот натижалари “Ўзбекситон тарихи” телеканалининг “Мозийга қайтиб” кўрсатувида оммага тақдим этилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекситон тарихи” телеканали давлат-унитар корхонасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 06-28-767-сонли маълумотномаси).

Илмий кенгаш илмий котиби                          Х.С. Жуманазаров

Илмий раҳбар                                А.А. Асқаров

Талабгор                                    У.М.  Исмойилов

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish