Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Ирода Пулатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда папилома вируси инфекцияси канцероген хавфини аниқлашнинг илмий ва амалий жиҳатлари», 14.00.30 – Эпидемиология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Tib667.
Илмий маслаҳатчи: Мусабаев Эркин Исакович, академик, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Маматкулов Иброхим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахманова Жамила Амановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Синчихин Сергей Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда папилома вируси инфекциясининг канцероген хавфини аниқлашда илмий ва амалий жиҳатларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фертил ёшдаги соғлом аёлларнинг бачадон бўйнидан олинган суртмалар текширилганда 7,4% ҳолларда юқори онкоген хавфли одам папилломавируси мавжудлиги исботланган;
бачадон бўйни саратонига скрининг текширишда суюқлик цитологияси усулини қўллаш 12,6% ҳолатларда бачадон бўйни саратони олди ҳолатларини эрта босқичларда аниқлаш мумкинлиги исботланган;
пешобда ва цервикал суртмаларда одам папиллома вирусини аниқлаш даражаси билан бир хиллиги ва одам папиллома вирусининг юқори вирус юкламаси энг юқори онкоген хавф билан мос келиши исботланган;
скрининг жараёнида ПЗР усулини қўллаш орқали одам папиллома вирусининг бачадон бўйни саратони ва саратон олди ҳолатлари билан боғлиқлиги 16-генотипда энг юқори, 18, 31- генотипларда юқори, 56, 51, 33, 39, 52, 58- генотипларда ўртача ва 35, 45, 59-генотипларда кам эканлиги исботланган;
одам папиллома вирусининг кўп учровчи генотипларига нисбатан вакцинопрофилактикани яхшилаш учун мавжуд қўлланилаётган ОПВга қарши вакцинанинг валентлигини 4 дан 9 гача ошириш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 10-декабрдаги 10-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: фертил ёшдаги соғлом аёлларнинг бачадон бўйнидан олинган суртмалар текширилганда 7,4% ҳолларда юқори онкоген хавфли одам папилломавируси мавжудлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 18-мартда 1 н-р/39-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг интраэпителиал неоплазияларини эрта аниқлаш» тўғрисидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 41- ва 44-сонли оилавий поликлиникаларининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024-йил 10-декабрдаги 10-сон ҳулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар бачадон бўйни саратони ривожланишининг дастлабки босқичларида беморларни ўз вақтида аниқлаш ва превентив даволаш имконини беради ҳамда ўлим оқибатларнинг олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: юқори онкоген хавфга эга ОПВни аниқлаш учун даврий скрининг ўтказиш ва цервикал каналнинг неоплазияларини аниқлаш Бачадон бўйни саратони билан касалланган беморни бир марта касалхонага ётқизишнинг ўртача қиймати 806,3 (585,9-1029,1) АҚШ долларини ташкил этишини ҳисобга олсак, бу йиллардаги иқтисодий самара фақат бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларни касалхонага ётқизиш учун сарфланадиган харажатларни (83820 х 806,3) 67 584 066 АҚШ долларига камайтиради.
 иккинчи илмий янгилик: бачадон бўйни саратонига скрининг текширишда суюқлик цитологияси усулини қўллаш 12,6% ҳолатларда бачадон бўйни саратони олди ҳолатларини эрта босқичларда аниқлаш мумкинлиги исботлангани Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 18-мартда 1 н-р/39-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг интраэпителиал неоплазияларини эрта аниқлаш» тўғрисидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 41- ва 44-сонли оилавий поликлиникаларининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024-йил 10-декабрдаги 10-сон ҳулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар бачадон бўйни саратони ривожланишининг дастлабки босқичларида беморларни ўз вақтида аниқлаш ва превентив даволаш имконини беради ҳамда ўлим оқибатларнинг олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: юқори онкоген хавфга эга ОПВни аниқлаш учун даврий скрининг ўтказиш ва цервикал каналнинг неоплазияларини аниқлаш Бачадон бўйни саратони билан касалланган беморни бир марта касалхонага ётқизишнинг ўртача қиймати 806,3 (585,9-1029,1) АҚШ долларини ташкил этишини ҳисобга олсак, бу йиллардаги иқтисодий самара фақат бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларни касалхонага ётқизиш учун сарфланадиган харажатларни (83820 х 806,3) 67 584 066 АҚШ долларига камайтиради.
учинчи илмий янгилик: пешобда ва цервикал суртмаларда одам папиллома вирусини аниқлаш даражаси билан бир хиллиги ва одам папиллома вирусининг юқори вирус юкламаси энг юқори онкоген хавф билан мос келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 04-июнда 1 н-р/1-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўни саратони профилактикаси учун одам папиллома вируси скринингини мақбуллаштириш» тўғрисидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 41- ва 44-сонли оилавий поликлиникаларининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024-йил 10-декабрдаги 10-сон ҳулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аёллар пешобининг ОПВга скрининг текширувини жорий этиш тиббий хизматлар самарадорлигини оширади, юқори онкоген хавфга эга бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг умр кўриш давомийлиги ва сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: фертил ёшидаги аёлларни оммавий скрининг қилиш учун пешобни клиник намуна сифатида ишлатишдан тежаладиган маблағ 9,1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
тўртинчи илмий янгилик: скрининг жараёнида ПЗР усулини қўллаш орқали одам папиллома вирусининг бачадон бўйни саратони ва саратон олди ҳолатлари билан боғлиқлиги 16-генотипда энг юқори, 18, 31- генотипларда юқори, 56, 51, 33, 39, 52, 58- генотипларда ўртача ва 35, 45, 59-генотипларда кам эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 18-мартда 1 н-р/39-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг интраэпителиал неоплазияларини эрта аниқлаш» тўғрисидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 41- ва 44-сонли оилавий поликлиникаларининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024-йил 10-декабрдаги 10-сон ҳулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш ва аёллар умр кўриш давомийлиги ва сифатини яхшилаш бўйича тиббий хизматлар самарадорлигини оширади, ОПВ ва бачадон бўйни саратони назорати ва профилактикасини мақбуллаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: ОПВ ва бачадон бўйни саратони профилактикасини мақбуллаштириш бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларнинг сонини камайтиради ва шунга мос равишда бачадон бўйни саратонининг олди олинган ҳар бир ҳолат учун 806,3 АҚШ долларини тежаш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: одам папиллома вирусининг кўп учровчи генотипларига нисбатан вакцинопрофилактикани яхшилаш учун мавжуд қўлланилаётган ОПВга қарши вакцинанинг валентлигини 4 дан 9 гача ошириш мақсадга мувофиқлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Экспертлар кенгаши томонидан 2024-йил 04-июнда 1 н-р/1-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўни саратони профилактикаси учун одам папиллома вируси скринингини мақбуллаштириш» тўғрисидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 41- ва 44-сонли оилавий поликлиникаларининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2024-йил 10-декабрдаги 10-сон ҳулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича тиббий хизматлар самарадорлигини оширади, аҳолининг ҳаёт давомийлигини ва яшаш сифатини оширади, ОПВ қарши эмланган аёлларни бачадон бўйни хавфли неоплазиялари ривожланишидан ҳимоя қилишни яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ОПВ ва бачадон бўйни саратони профилактикасини мақбуллаштириш бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларнинг сонини камайтиради ва шунга мос равишда бачадон бўйни саратонининг олди олинган ҳар бир ҳолат учун 806,3 АҚШ долларини тежаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish