Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуваҳобов Достон Абдуманноп ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич профессионал таълим муассасалари математика таълимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантирувчи методик тизимини такомиллаштириш, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4448.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Акмалов Аббос Акрамович, педагогика фанлари номзоди, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Саидова Моҳинур Жонпўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашов Жамшид Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: В.И.Романовский номидаги Математика институти/
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич профессионал таълим муассасалари математика таълимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантирувчи методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар мактабларида математикани ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришнинг методик хусусиятлари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ҳолда касбига йўналтириб ўқитишда фанлараро алоқадорликка асосланиш ва дарс жараёнларини ташкил этишни такомиллаштириш босқичлари аниқланган;
математика дарсларини ташкил этишда ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантирувчи ўқув элементлари (мақсад, мазмун, метод, шакл ва воситалар)нинг хусусиятларига мос равишда  такомиллаштирилган;
математика дарсларида назарий маълумотларни, қонун ва қоидаларни ўрганишда, билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилишда асосий ўринда турувчи масалаларнинг касбий компетенсияларни шакллантириш имкониятига эътибор қаратилиб, касбий мазмунли масалалар ва касбий компетенсиявий масалалар тушунчалари алоҳида ажратилган ва методик хусусиятлари ишлаб чиқилган.
такомиллаштирилган методик тизимга асосланган дарс жараёнларини ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг математик ва касбий компетенсияларини шаклланганлик даражалари қиёсий, таҳлилий ва ижодий мезонлар асосида натижалари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич профессионал таълим муассасалари математика таълимида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантирувчи методик тизимини такомиллаштириш мавзусидаги илмий тадқиқот натижалари асосида:
касб-ҳунар мактабларида математикани ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришнинг методик хусусиятлари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ҳолда касбига йўналтириб ўқитишда фанлараро алоқадорликка асосланиш ва дарс жараёнларини ташкил этишни такомиллаштириш босқичларини аниқлашга оид тавсиялар “Олий таълим муассасалари талабаларининг математик компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ қилиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7567/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари эгаллаши лозим бўлган касбий компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув материалларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича методик хусусиятларини аниқлаштиришга эришилган;
математика дарсларини ташкил этишда ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини шакллантирувчи ўқув элементлари (мақсад, мазмун, метод, шакл ва воситалар)нинг хусусиятларига мос равишда  такомиллаштирилган, назарий жиҳатдан тайёрланган таклифлар “Олий таълим муассасалари талабаларининг математик компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ қилиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7567/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, касб-ҳунар мактабларида ўқувчиларнинг математика таълими жараёнида касбий компетенсияларини шакллантирувчи усул ва воситаларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
математика дарсларида назарий маълумотларни, қонун ва қоидаларни ўрганишда, билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилишда асосий ўринда турувчи масалаларнинг касбий компетенсияларни шакллантириш имкониятига эътибор қаратилиб, касбий мазмунли масалалар ва касбий компетенсиявий масалалар тушунчалари алоҳида ажратилган ва методик хусусиятлари ишлаб чиқилган тавсиялар “Олий таълим муассасалари талабаларининг математик компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ қилиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7567/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, касб-ҳунар мактабларида математика таълими жараёнида масалаларнинг касбий компетенсияларни шакллантириш имкониятларини аниқлаш ва методик хусусиятларини ишлаб чиқиш самарадорлиги ошган;
такомиллаштирилган методик тизимга асосланган дарс жараёнларини ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг математик ва касбий компетенсияларини шаклланганлик даражалари қиёсий, таҳлилий ва ижодий мезонлар асосида натижалари аниқлаштиришга оид хулосалар “Олий таълим муассасалари талабаларининг математик компетентлигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ қилиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7567/04 рақамли маълумотномаси).. Натижада, ишлаб чиқилган методик тизимнинг самарадорлигини текшириш учун тажриба-синов ишларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда ўтказилган тажриба-синов ишлари натижасининг таҳлилларига кўра ўқув-методик таъминотни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish