Адинаев Шерзод Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштириш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мамараджабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тайлоқова Гули Бекмурадовна педагогика фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мустақил фаолиятнинг шахс шаклланишидаги мақсадлари ва репродуктив, ижодий турларини аниқлаштириш, мустақил фаолиятнинг интеграциялашган ахборот муҳитидаги аудитория ва аудиториядан ташқари турларида мослаштириш ҳамда интегратив ахборот таъминотининг интегративлик ҳамкорлик, модуллилик ёндашувларига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштириш модели илмий методик, тизимли-информацион, компетенсиявий ёндошувларни вертикал ва горизонтал интеграциясига уйғунлаштириш, мобиллик, медиакогнитивлик, интегративлик тамойилларини педагогик шарт-шароитларнинг дастурий таъминот, техник, дидактик, қулай муҳит, хавфсизлик компонентларини мазмунли процессуал блокдаги интегратив ахборот таъминотдан педагог ғилдирагига модернизациялаш ва диверсификациялаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг интегратив ахборот таъминоти воситасида мустақил фаолиятга тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий методик таъминотини жорий этиш методикаси талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини ҳисобга олган ҳолда ахборот таъминотига қўйиладиган талабларга мослаштириш, дастурий таъминотлардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган интегратив технологиялари ва лойиҳага асосланган, интеграллашган таълим методларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг интегратив ахборот таъминоти воситасида мустақил фаолиятга тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги индивидуаллаштирилган ўқув-дидактик таъминоти воситасида мустақил фаолиятини ривожлантиришнинг мотивацион-когнитив, амалий фаолиятли, креатив, ахборот таҳлил, касбий фаолиятли ва илмий ижодкорлик мезонларини репродуктив, продуктив, ижодий баҳолаш даражаларига мослаштириш ва мустақил фаолиятни босқичма-босқич тадбиқ этишга устуворлик бериш ҳамда таълим сифати динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштириш имкониятлари илмий-методик, тизимли-информацион ёндашувларнинг вертикал мослаштиришга қаратилган мобиллик, медиакогнитивлик ҳамда интегративликни таъминлаш тамойилларини уйғунлаштириш асосида т такомиллаштиришга оид тавсиялар “Компютер таъминоти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университететининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7588/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини эгаллаш даражасини ошириш имкони кенгайтирилган;
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштириш модели мутақил фолиятини ташкиллаштириш шакллари, турлари, кўринишларини ҳисобга олган холда, фаолиятни ривожлантирувчи дидактик лойиҳалаштириш, "мустақиллик", "мустақил фаолият" тушинчаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университететининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7588/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ахборот-методик таъминотидан фойдаланиш даражасини оширилишига шароит яратилган;
рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фаолиятга тайёргарлигини интегратив ахборот таъминоти воситасида такомиллаштириш модели мутақил фолиятини ташкиллаштириш шакллари, турлари, кўринишларини ҳисобга олган холда, фаолиятни ривожлантирувчи дидактик лойиҳалаштириш, "мустақиллик", "мустақил фаолият" тушинчаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид ва тавсиялар “Компютер таъминоти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университететининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7588/04 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда замонавий ўқитиш технологияларини тадбиқ этиш самарадорлиги ошган;
Рақамли таълим муҳитида талабаларнинг интегратив ахборот таъминоти воситасида мустақил фаолиятга тайёргарлигини ривожлантириш методикаси ва самарадорлиги индивидуаллаштирилган ўқув-дидактик таъминотини қўллаш, мустақил фаолиятини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, рефлексив мезонларини репродуктив, продуктив, креатив баҳолаш даражаларига мослаштириш ва интерактив даражаларни босқичма-босқич тадбиқ этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университететининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7588/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг рақамли компетенсияларини эгаллаш тайёргарлигини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган.