Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўриев Камол Суюнович
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш курашчиларни мусобақа фаолиятини моделлаштириш асосида ўқув машғулотларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1445.
Илмий раҳбар: Бобомуродов Феруз Исмоилжонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Дадабаев Одилжон Жалолиддинович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Алиев Искандар Бахрамович редагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш курашчиларни мусобақа фаолиятини моделлаштириш асосида ўқув-машғулотларини ташкиллаштириш орқали, техник-тактик тайёргарлигини  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёш курашчиларнинг ўқув-машғулотларини такомиллаштириш имкониятларини оширишда, индивидуал хусусиятларини ва вазн кўрсаткичларига нисбатан мусобақа жараёнларида техник ҳаракатларни моделлаштириш ҳисобига мураккаб техник-тактик ҳаракатларни беллашувларда қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш курашчиларнинг мусобақа тайёргарлигини ошириш учун, интенсив иш фаоллиги давомийлигини (мураккаб ҳолатда рақибни ўнг ва чап томондан ушлаш каби) яқинлаштирувчи ва махсус машқларни аероб шиддатда қўллаш ҳисобига ҳужум ҳаракатларини бажариш имкониятлари оширилган;
ёш курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини ошириш мақсадида ҳужум ва ҳимояланиш ҳаракатларида координацион барқарорликни ривожлантиришга қаратилган, оёқлар ва гавда ёрдамидаги алдамчи ҳаракатлар каби статик ва динамик ҳолатдаги чалғитувчи усулларни киритиш ҳисобига тик турган ҳолда ошириб ташлаш усулларини бажариш имкониятлари такомиллаштирилган;
ёш курашчиларнинг мувозанат сақлаш функсиясини ривожлантириш учун техник усуллар ва электон (Форcе Платформ Смарт) ўлчов ускунасидан фойдаланган ҳолда, ҳаракатланиш кенглиги ва аниқлик радиуси кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган динамик ҳаракатларни комбинациялаштириш ҳисобига махсус тайёргарликни ошириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ёш курашчиларнинг мусобақа фаолиятини моделлаштириш асосида техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш асосида:
ёш курашчиларнинг ўқув-машғулотларини такомиллаштириш имкониятларини оширишда, индивидуал хусусиятларини ва вазн кўрсаткичларига нисбатан мусобақа жараёнларида техник ҳаракатларни моделлаштиришга қаратилган назарий ва амалий тавсиялар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (Кураш) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2024-йил 28-майдаги 03-16/5340-сонли гувоҳномаси). Натижада, ёш курашчиларнинг беллашувлар вақтидаги фаоллик кўрсаткичлари 10,8% га натижавийлик 18,5% га ошган;
ёш курашчиларнинг мусобақа тайёргарлигини ошириш учун, интенсив иш фаоллиги давомийлигини (мураккаб ҳолатда рақибни ўнг ва чап томондан ушлаш каби) яқинлаштирувчи ва махсус машқларни аероб шиддатда қўллаш бўйича амалий тавсиялар Ғузор тумани Спорт мактабининг кураш машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2024-йил 28-майдаги 03-16/5340-сонли гувоҳномаси). Натижада, курашчиларнинг беллашувлар вақтидаги “Комбинациявийлик” кўрсаткичлари 5,0 % га яхшиланган; 
ёш курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини ошириш мақсадида ҳужум ва ҳимояланиш ҳаракатларида координацион барқарорликни ривожлантиришга қаратилган, оёқлар ва гавда ёрдамидаги алдамчи ҳаракатлар каби статик ва динамик ҳолатдаги чалғитувчи усулларни киритиш қўллаш бўйича тавсиялар ва таклифлар Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг кураш машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2024-йил 28-майдаги 03-16/5340-сонли гувоҳномаси). Натижада, ёш курашчиларнинг беллашувларда қўллаган техник ҳаракатлар самарадорлиги 14,9% га яхшиланган;
ёш курашчиларнинг мувозанат сақлаш функсиясини ривожлантириш учун техник усуллар ва электон (Форcе Платформ Смарт) ўлчов ускунасидан фойдаланган ҳолда, ҳаракатланиш кенглиги ва аниқлик радиуси кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган динамик ҳаракатларни комбинациялаштириш бўйича амалий тавсиялар Термиз шаҳар Спорт мактабининг кураш машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2024-йил 28-майдаги 
03-16/5340-сонли гувоҳномаси). Натижада, ёш курашчиларнинг беллашувлардаги техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичлари 6,0 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish