Sayt test rejimida ishlamoqda

Xолиқова Фарида Фарходовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Tиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология” фанини ўқитишда work based learning концепциясини қўллаш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7948.
Илмий раҳбар: Халиков Кахор Мирзаевич, тиббиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Ўктам Эштимирович педагогика фанлари доктори, профессор; Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология”  фанини ўқитишда  «work based learning» концепциясини қўллашга  қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология”   фанини ўқитишда work based learning концепциясини қўллаш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мантиқий-муаммоли топшириқларни киритиш, таълим жараёнининг таркибий тузилиши, компонентлари, касбий ривожлантириш даражалари ва имкониятларини қиёсий таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология”  фанини ўқитиш самарадорлиги «work based learning» концепцияси воситасида ўқитишнинг концептуал компонентларини мазмунга кўра таснифлаш, мақсад компоненти, мазмун компоненти, жараёнли компонент, технологик компонент ва баҳолаш-натижа компонентлари дидактик элементларини таълимий мақсадлар талабларига мақсадли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология” фанини ўқитишда «work based learning» концепциясидан фойдаланиш натижадорлиги лойиҳалаш, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, кейс-стади, дидактик ўйин, интеграл таълим, витоген таълим, дастурлаштирилган таълим методларидан кичик гуруҳларда ишлаш, педагогик вазиятларни моделлаштириш, муаммоли маъруза, муаммоли семинарлар ташкил этишда фойдаланишга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология” фанини ўқитишда «work based learning» концепциясидан фойдаланиш жараёни “PhysioSphere.uz” дастуридан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган аффектив, когнитив, фаолият мезонларининг таълимий мақсадга мувофиқлигини изчил таъминлаш ҳамда таълим-тарбия жараёни ташхис тизимини тузиш ва назорат қилишнинг технологик мазмунини оддийдан мураккабга қараб ривожлантириб бориш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Тиббиёт олий таълим муассасаларида физиология фанини ўқитиш методикасини «work based learning» қўллаш методикасидан самарали фойдаланиш бўйича илмий натижалари: 
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология”   фанини ўқитишда work based learning концепциясини қўллаш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари мантиқий-муаммоли топшириқларни киритиш, таълим жараёнининг таркибий тузилиши, компонентлари, касбий ривожлантириш даражалари ва имкониятларини қиёсий таҳлил қилиш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Ёш анатомияси, физиологияси ва гигиенаси хусусиятлари” номли ўқув қўлланма доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 7 майдаги 149-сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган). Натижада такомиллаштирилган ўқув дастурлари тузилган ҳамда талабаларнинг физиология фани бўйича методик компетентлиги даражаларини шакллантиришга имкон яратилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология”  фанини ўқитиш самарадорлиги «work based learning» концепцияси воситасида ўқитишнинг концептуал компонентларини мазмунга кўра таснифлаш, мақсад компоненти, мазмун компоненти, жараёнли компонент, технологик компонент ва баҳолаш-натижа компонентлари дидактик элементларини таълимий мақсадлар талабларига мақсадли мослаштириш асосида такомиллаштирилга оид тавсиялар “Ёш анатомияси, физиологияси ва гигиенаси хусусиятлари” номли ўқув қўлланма доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7- майдаги 149-сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган). Натижада бўлажак мутахассисларнинг методик имкониятлари такомиллаштирилган ҳамда тиббиёт олий таълим тизими ўқув-методик таъминоти бойитилишига имкон яратилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология” фанини ўқитишда «work based learning» концепциясидан фойдаланиш натижадорлиги лойиҳалаш, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, кейс-стади, дидактик ўйин, интеграл таълим, витоген таълим, дастурлаштирилган таълим методларидан кичик гуруҳларда ишлаш, педагогик вазиятларни моделлаштириш, муаммоли маъруза, муаммоли семинарлар ташкил этишда фойдаланишга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилга оид тавсиялар “Ёш анатомияси, физиологияси ва гигиенаси хусусиятлари” номли ўқув қўлланма доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 7 майдаги 149-сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган). Натижада бўлажак мутахассисларнинг «work based learning» концепциясини қўллаб ўқитиш методикаси босқичма-босқич такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида “Физиология” фанини ўқитишда «work based learning» концепциясидан фойдаланиш жараёни “PhysioSphere.uz” дастуридан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган аффектив, когнитив, фаолият мезонларининг таълимий мақсадга мувофиқлигини изчил таъминлаш ҳамда таълим-тарбия жараёни ташхис тизимини тузиш ва назорат қилишнинг технологик мазмунини оддийдан мураккабга қараб ривожлантириб бориш асосида самарадорлик оширилган. “Ёш анатомияси, физиологияси ва гигиенаси хусусиятлари” номли ўқув қўлланма доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 7 майдаги 149-сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган). Натижада таълимни ахборотлаштириш шароитида узлуксиз таълим муассасаларида фаол ахборот алмашиш имконияти ва интерактив технологиялардан ижодий фойдаланиш компетенциясига эга мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish