Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсуфхонов Зокирхон Юсуфхон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автомобил транспортида контейнер ташишни логистика тамойиллари асосида такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5159 
Илмий раҳбар: Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Халмухамедов Азиз Суратович, техника фанлари доктори, доцент; Илесалиев Даурен Ихтиярович, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил транспортида контейнер ташишни логистика тамойиллари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аналитик вақт кетма-кетлиги тенденсияларини инобатга олган ҳолда, логистика таъминот занжирида автомобил транспортида контейнерли юклар оқимининг ўзгаришини башорат қилиш модели энг кичик квадратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган; 
автомобил транспортида контейнер ташишга таъсир этувчи асосий омилларининг муҳимлик даражаларини баҳолаш усули, рационал ташиш параметрларини инобатга олган ҳолда, аналитик иерархия жараён ва Энтропия қийматлари ёрдамида такомиллаштирилган;
автомобил транспортида контейнер ташишни маршрутлаштириш модели юксиз қатнов масофаларини қисқартириш шарти асосида, чизиқли дастурлаш амалларининг потенсиаллар усули ёрдамида такомиллаштирилган;
ушланиб қолиш вақтлари ва маршрут масофасини инобатга олган ҳолда терминаллардан истеъмолчиларга контейнерларни етказиб бериш вақтларининг ўзгариш қонунияти, экспоненсиал тақсимланиш кўрсаткичлари ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобил транспортида контейнер ташишни логистика тамойиллари асосида такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
логистика таъминот занжирида автомобил транспортида контейнерли юклар оқимининг ўзгаришини башорат қилиш модели “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3 – январдаги 4Е3-сонли маълумотномаси). Натижада 2025-2030 йиллар давомида контейнер оқимини ошиши башорат қилиниб, керакли автомобил транспорт воситалари сонини аниқлаш имкони яратилган;
автомобил транспортида контейнер ташишга таъсир этувчи асосий омилларининг муҳимлик даражаларини баҳолаш усули “БК Интранс” ХК да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-январдаги 4Е3-сонли маълумотномаси). Натижада, автомобил транспортларида контейнер ташишга кучли таъсир этувчи рационал ташиш мезонлари сифатида ташиш таърифи, маршрут масофаси ва етказиб бериш вақти қийматлари белгиланган;
автомобил транспортида контейнер ташишни маршрутлаштириш модели “БК Интранс” ХК да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-январдаги 4Е3-сонли маълумотномаси). Натижада, контейнер ташишда автомобил транспортларининг транспорт иши 24 фоизга камайишига ва масофадан фойдаланиш коеффициентини рационаллаштириш тамойили орқали 52 фоиз ошишига эришилган;
терминаллардан истеъмолчиларга контейнерларни етказиб бериш вақтларининг ўзгариш қонунияти “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-январдаги 4Е3-сонли маълумотномаси). Натижада, контейнерларни етказиб беришда автомобил транспортларининг туриб қолиш вақтларини камайтириш бўйича режалаштирилган тадбирларни ўз вақтида ва асосли тарзда ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish