Самигджанов Фазлиддин Рафкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи “Ўзбекистон Республикасида бюджет жараёнини такомиллаштиришнинг молиявий-ҳуқуқий масалалари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1040.
Илмий раҳбар: Ли Адик Александрович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Давлятов Валишер Хакимжанович; юридик фанлар номзоди, доцент Билолхўжаева Шоирахон Билолхўжа қизи.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида бюджет жараёнини такомиллаштиришнинг молиявий-ҳуқуқий масалаларини такомиллаштиришга қаратилган тегишли таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида аниқ мақсадлар ва натижаларга қаратилган сифат ҳамда миқдор кўрсаткичларини (индикаторларини) шакллантириш, бюджет лойиҳасини тузишда ва қабул қилишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини ошириш, бюджет дастурларининг ижроси бўйича масъул бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириши асослантирилган;
ҳар бир бюджет дастурига маблағ тақсимловчи органнинг буйруғи ёки қарори билан масъул шахс тайинланади ҳамда бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш учун бюджет дастури администраторига бюджет дастури ижросини таъминлаш, мониторингини юритиш, ўз вақтида ҳисоботларни тузиш, тадбирлар учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш вазифасининг юкланиши бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилиши асослаб берилган;
бюджет жараёни босқичларида ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга, шунингдек, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни харажатлар ва хатарларнинг энг мақбул даражасида таъминлаш зарурий шарт сифатида хизмат қилиши асослантирилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилди:
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида аниқ мақсадлар ва натижаларга қаратилган сифат ҳамда миқдор кўрсаткичларини (индикаторларини) шакллантириш, бюджет лойиҳасини тузиш ва қабул қилишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини ошириш, бюджет дастурларининг ижроси бўйича масъул бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 4-январдаги “Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги 4-сонли қарорининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 31-октябрдаги 12/15-79-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини оширишга хизмат қилган;
ҳар бир бюджет дастурига маблағ тақсимловчи органнинг буйруғи ёки қарори билан масъул шахс тайинланиши ҳамда бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш учун бюджет дастури администраторига бюджет дастури ижросини таъминлаш, мониторингини юритиш, ўз вақтида ҳисоботларни тузиш, тадбирлар учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш вазифасининг юкланиши бюджет жараёни шаффофлигини таъминлаши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 4-январдаги “Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги 4-сонли қарори асосида қабул қилинган низомнинг 26-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 31-октябрдаги 12/15-79-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилган;
бюджет жараёни босқичларида ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга, шунингдек, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни харажатлар ва хатарларнинг энг мақбул даражасида таъминлаш зарурий шарт сифатида хизмат қилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 29-апрелдаги “Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси 1-қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 1/қ-08-64-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлашга хизмат қилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 25-декабрдаги “2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 1/қ-08-64-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган қўшимча ишлар учун маҳаллий бюджетнинг орттирилиб бажарилган қисмидан амалга оширишга хизмат қилган.