Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Наргиза Бахтиёровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Формирование национального бренда Узбекистана в повышении конкурентоспособности страны”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.3.PhD/Iqt4540.
Илмий раҳбари: Ахмедов Дурбек Кудратиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Болтабоев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бекмурадов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент то'қимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: илғор халқаро тажрибалар асосида Ўзбекистон Республикаси миллий брендини шакллантириш ва тарғиб қилиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “миллий бренд” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мамлакатнинг ўзига хос маданий, иқтисодий, тарихий, ижтимоий ва табиий хусусиятлари асосида шаклланган, унинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини оширувчи ма'нолар, тасаввурлар ва ассоциациялар мажмуини инвесторлар, сайёҳлар ва халқаро ҳамкорлар учун тан олиниши ва жозибадорлигини ҳамда сиёсий та'сирини та'минлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
Ўзбекистон миллий брендини бошқариш модели миллий брендинг салоҳиятини баҳолаш (СБМБ), мамлакат брендининг идентификациясини шакллантириш (ИШМБ), миллий брендни тарғиб қилиш (ТҚМБ), миллий брендинг натижалари мониторинги (ММБ) таркибий қисмларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берувчи яхлит тизим сифатида такомиллаштирилган;
миллий брендлар орқали мамлакатнинг ижобий қиёфасини шакллантиришнинг ягона миллий мафкурасига мос келадиган “Маде ин Узбекистан” кампанияси ва мамлакатнинг миллий бренди концепциясини илгари суришда ярмаркалар, минтақавий ва халқаро кўргазмаларда миллий товар брендларини тарғиб қилиш (ТБТМБ=0,41), жаҳон бозорларида сотиш учун онлайн платформаларни ташкил этиш (ОПМБ=0,35) ва электрон тижоратдан (ЭТМБ=0,24) самарали фойдаланиш таклиф этилган;
миллий брендини шакллантиришнинг ихтисослаштирилган моделини ишлаб чиқиш асосида “Бранд Финанcе Натион Бранд” халқаро рейтингида Ўзбекистон миллий бренди позициясининг ўзгариш тенденцияларининг 2040-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакат рақобатбардошлигини оширишда Ўзбекистоннинг миллий брендини шакллантириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “миллий бренд” тушунчасининг иқтисодий мазмунини мамлакатнинг ўзига хос маданий, иқтисодий, тарихий, ижтимоий ва табиий хусусиятлари асосида шаклланган, унинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини оширувчи маънолар, тасаввурлар ва ассоциациялар мажмуини инвесторлар, сайёҳлар ва халқаро ҳамкорлар учун тан олиниши ва жозибадорлигини ҳамда сиёсий таъсирини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш таклифидан олий ўқув юртларининг бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Брендинг” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда инвесторлар, сайёҳлар ва халқаро ҳамкорлар учун тан олиниши ва жозибадорлигини ҳамда сиёсий таъсирини таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “миллий бренд” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистон миллий брендини бошқариш модели миллий брендинг салоҳиятини баҳолаш (СБМБ), мамлакат брендининг идентификациясини шакллантириш (ИШМБ), миллий брендни тарғиб қилиш (ТҚМБ), миллий брендинг натижалари мониторинги (ММБ) таркибий қисмларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берувчи яхлит тизим сифатида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 7 апрелдаги 9/01-27-3811-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон миллий брендини бошқариш моделининг таркибий қисмларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган;
миллий брендлар орқали мамлакатнинг ижобий қиёфасини шакллантиришнинг ягона миллий мафкурасига мос келадиган “Маде ин Узбекистан” кампанияси ва мамлакатнинг миллий бренди консепсиясини илгари суришда ярмаркалар, минтақавий ва халқаро кўргазмаларда миллий товар брендларини тарғиб қилиш (ТБТМБ=0,41), жаҳон бозорларида сотиш учун онлайн платформаларни ташкил этиш (ОПМБ=0,35) ва электрон тижоратдан (ЭТМБ=0,24) самарали фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-мартдаги ПҚ-126-сон “Ташқи савдо ва минтақавий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1- ва 2-бандлари, 2- ва 3-иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 7 апрелдаги 9/01-27-3811-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ярмаркалар, минтақавий ва халқаро кўргазмаларда миллий товар брендларини тарғиб қилиш, жаҳон бозорларида сотиш учун онлайн платформаларни ташкил этиш ва электрон тижоратдан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
миллий брендини шакллантиришнинг ихтисослаштирилган моделини ишлаб чиқиш асосида “Бранд Финанcе Натион Бранд” халқаро рейтингида Ўзбекистон миллий бренди позициясининг ўзгариш тенденсияларининг 2040-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 7 апрелдаги 9/01-27-3811-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Бранд Финанcе Натион Бранд” халқаро рейтингида Ўзбекистон миллий бренди позициясининг ўзгариш тенденсиялари асосида узоқ муддатли истиқболдаги асосий параметрларни ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish