Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажонова Саида Вахабжановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш йўллари”. 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt3957
Илмий раҳбар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/06.06.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш негизида аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “қишлоқ тадбиркорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қишлоқ ҳудудларида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, миллий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим омил сифатида намоён бўлувчи, агробизнес, кичик саноат, ҳунармандчилик, экологик туризм, рақамли хизматлар ва таълим-ўқув фаолияти каби соҳаларда ривожланиб, инновацион технологиялар ҳамда кластер тизими асосида ишловчи тадбиркорлик тури сифатида такомиллаштирилган; 
қишлоқ хўжалигига оид кичик тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш (КТЛ= 35%), қишлоқ хўжалиги тадбиркорлик фаолият асосий турлари бўйича кооперация алоқаларини кенгайтириш (КА =28%), қишлоқ тадбиркорлиги тузилмаларининг самарадорлигини ошириш (СО = 37%)га оид чора-тадбирлар нисбатининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш  асосида қишлоқ тадбиркорлик тузилмаларини жадал ривожлантириш таклифи асосланган; 
 аҳолини “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими асосида камбағалликдан чиқаришнинг “Сайхунобод” (С), “Уйчи” (У), “Ғиждувон” (Г), “Зарбдор” (З) тажрибалари махсус ёндашувларидан қишлоқ ҳудудларининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ келувчи жиҳатларини уйғунлаштирган ҳолда гибрид моделларни ишлаб чиқишнинг (С = 0,28; У = 0,19; Г = 0,31; З = 0,22) мақбул нисбатлари таклиф қилинган;
Ўзбекистонда қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қишлоқ тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш асосида аҳоли даромадларини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “қишлоқ тадбиркорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қишлоқ ҳудудларида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, миллий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим омил сифатида намоён бўлувчи, агробизнес, кичик саноат, ҳунармандчилик, экологик туризм, рақамли хизматлар ва таълим-ўқув фаолияти каби соҳаларда ривожланиб, инновацион технологиялар ҳамда кластер тизими асосида ишловчи тадбиркорлик тури сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун таълим жараёнида фойдаланишга тавсия этилган “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-декабрдаги 03/10-3549-сон буйруғи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда қишлоқ тадбиркорлигининг ўзига хос ҳусусиятларини аниқлаш, қишлоқ тадбиркорлигининг мамлакат аҳолиси фаровонлигини оширишдаги ўрнини баҳолаш, талабаларнинг назарий билимларини янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалигига оид кичик тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш (КТЛ = 35%), қишлоқ хўжалиги тадбиркорлик фаолият асосий турлари бўйича кооперация алоқаларини кенгайтириш (КА = 28%), қишлоқ тадбиркорлиги тузилмаларининг самарадорлигини ошириш (СО = 37%)га оид чора-тадбирлар нисбатининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш  асосида қишлоқ тадбиркорлик тузилмаларини жадал ривожлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қишлоқ ҳудудларида миллий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 7 ноябрдаги 01/00-03/10-11291-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши асосида қишлоқ ҳудудларида тадбиркорларни кооперация асосида ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш механизми яратилган; 
аҳолини “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими асосида камбағалликдан чиқаришнинг “Сайхунобод” (С), “Уйчи” (У), “Ғиждувон” (Г), “Зарбдор” (З) тажрибалари махсус ёндашувларидан қишлоқ ҳудудларининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ келувчи жиҳатларини уйғунлаштирган ҳолда гибрид моделларни ишлаб чиқишнинг (С = 0,28; У = 0,19; Г = 0,31; З = 0,22) мақбул нисбатларини қўллаш таклифидан ҳудудларда камбағаллик даражасини қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон ““Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 7 ноябрдаги 01/00-03/10-11291-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифдан фойдаланиш ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш асосида камбағалликдан чиқаришда минтақавий ёндошувни ишлаб чиқиш имконини берган;
Ўзбекистонда қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ҳудудларда қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 7 ноябрдаги 01/00-03/10-11291-сон маълумотномаси). Ушбу прогнозлардан фойдаланиш асосида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни тавсифлаш, таснифлаш ва уларнинг ижобий таъсирини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish