Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Бахтиёр Васиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Пахта-тўқимачилик кластерлари корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  №B2024.1.DSc/Iqt633.
Илмий раҳбари: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Хонкелдиева Гўзал Шеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта-тўқимачилик кластерлари корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларни бошқариш методологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллиф томонидан қуйидаги пахта-тўқимачилик кластерларидаги тугалланмаган ишлаб чиқаришда заҳиралар умумий қийматини аниқлашда заҳиралар ўзгаришининг “бошланғич босқичи” (т1 - қийматнинг секин ўсиб бориши), “асосий босқичи” (т2 - қийматнинг кескин ўсиб бориши), “якунловчи босқичи” (т3 - қиймат ўсиш суръатининг камайиб бориши) даврлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш орқали ишлаб чиқариш оқимларини мувозанатлаштириш, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун материаллар ва компонентларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишининг инерсион ва инновасион ссенарийлари асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари таркибидаги корхоналар бизнес-жараёнидаги омбор бўйлаб товарларни ортиқча ташиш ҳолатини товар кўчиши траекториясини қисқартириш учун омборда заҳираларни жойлаштириш ҳудудларини ўзгартириш, асосий омбор операциялари бўлимларини бир-бирига максимал яқин жойлаштириш, кирувчи ва чиқувчи материал оқимларини аниқ ажратиш бўйича тузатиш киритиш орқали такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқариш дастурини оптималлаштириш ва заҳираларни бошқариш бўйича вазифаларнинг ечимига эришишда ишлаб чиқариш дастури ҳисоб-китобида хом-ашё мавжудлиги бўйича чекловсиз маржинал даромадни максималлаштириш мезонидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини ўртача 3%-5%га қисқартириш имконини ҳосил қилиш таклифи асосланган;
пахта-тўқимачилик кластерлари таркибидаги корхоналарнинг заҳираларини бошқариш учун “рақамли эгизак”ни моделлаштиришда самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (КПИ) моделга янги маълумотларни интеграциялаш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган вақт орқали ифодаланувчи маълумотларнинг янгилаш тезлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта-тўқимачилик кластерларининг операцион фаолиятида ишлаб чиқариш заҳираларини бошқариш методологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
пахта-тўқимачилик кластерларидаги тугалланмаган ишлаб чиқаришда заҳиралар умумий қийматини аниқлашда заҳиралар ўзгаришининг “бошланғич босқичи” (т1 - қийматнинг секин ўсиб бориши), “асосий босқичи” (т2 - қийматнинг кескин ўсиб бориши), “якунловчи босқичи” (т3 - қиймат ўсиш суръатининг камайиб бориши) даврлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш орқали ишлаб чиқариш оқимларини мувозанатлаштириш, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун материаллар ва компонентларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш таклифи Ўзбекистон ПТКлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 19-мартдаги №04-07-27-3096-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида айланма активлар айланувчанлиги тезлигини оширишга ва муомала фондлари рентабеллигини ўртача 4,2% га оширишга эришилиб, бу хом-ашё оқимини сезиларли равишда мувозанатлаштиришга имкон берган;
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишининг инерцион ва инновацион ссенарийлари асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон ПТКлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 19-мартдаги №04-07-27-3096-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантириш ва айланма активлар билан узлюксиз таъминлаш бўйича стратегияни оптималлаштириш ва такомиллаштириш имкони яратилган.
пахта-тўқимачилик кластерлари таркибидаги корхоналар бизнес-жараёнидаги омбор бўйлаб товарларни ортиқча ташиш ҳолатини товар кўчиши траекториясини қисқартириш учун омборда заҳираларни жойлаштириш ҳудудларини ўзгартириш, асосий омбор операциялари бўлимларини бир-бирига максимал яқин жойлаштириш, кирувчи ва чиқувчи материал оқимларини аниқ ажратиш бўйича тузатиш киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 19-мартдаги №04-07-27-3096-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерларидаги заҳираларни бошқаришда инновацион технологиялар самарадорлигини мажмуавий баҳолаш тизимини жорий қилиш натижасида сезиларли равишда рақобатбардошлиликни оширишга, ресурслар бошқарилишини оптималлаштиришга ва бошқарув қарорлари қабул қилинишини яхшилашга муваффақ бўлинган;
пахта-тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқариш дастурини оптималлаштириш ва заҳираларни бошқариш бўйича вазифаларнинг ечимига эришишда ишлаб чиқариш дастури ҳисоб-китобида хом-ашё мавжудлиги бўйича чекловсиз маржинал даромадни максималлаштириш мезонидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини ўртача 3% – 5%га қисқартириш имконини ҳосил қилиш таклифи Ўзбекистон ПТКлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 19-мартдаги №04-07-27-3096-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида ишлаб чиқариш дастурини оптималлаштириш бўйича ва заҳираларни бошқариш бўйича вазифаларнинг ечими таклиф этилиб, мазкур услубни жорий қилиш натижасида пахта-тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқариш харажатларини ўртача 3,1%га оптималлаштиришга муваффақ бўлинган;
пахта-тўқимачилик кластерлари таркибидаги корхоналарнинг заҳираларини бошқариш учун “рақамли эгизак”ни моделлаштиришда самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (КПИ) моделга янги маълумотларни интеграциялаш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган вақт орқали ифодаланувчи маълумотларнинг янгилаш тезлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон ПТКлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 19-мартдаги №04-07-27-3096-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида ишлаб чиқариш заҳираларни оптимал бошқариш билан боғлиқ бўлган самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари анча аниқ ҳисоблаб чиқилиб, бу ўз навбатида Ўзбекистон кластерлари бўйича билвосита харажатларни ўртача 3,3% га оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish