Қодиров Нурилло Убайдулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тетраэдр симметрияли кристалларда қутбланган ёруғлик ночизиқли ютилишининг қутбий, спектрал ва температуравий тадқиқи” 01.04.10–яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/FM1037.
Илмий раҳбар: Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Содиқ Азимов номидаги Физика-техника институти хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/27.02.2020.FM/Т.110.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гофур Гулямов, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қўчқаров Қудратилло Мамарасулович, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тетраэдр симметрияли мураккаб зонали кристалларда валент зонаси сатҳларининг ўтказувчанлик зонаси энергетик сатҳлари билан киришишини эътиборга олиб, бир ва икки фотонли ютилиш ҳамда уларга мос келувчи чизиқли циркульяр дихроизм коэффициентларини ёруғлик¬нинг частотасига, интенсивлигига ва қутбланиш даражасига боғлиқ ҳолда тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Латтинжер-Кон гамильтонианидан зонавий параметрлари билан фарқ қилувчи гамильтониан, ток ташувчиларнинг энергетик дисперси¬лари ҳамда импульс операторининг бир ва икки фотонли матрицавий элементлари ҳисобланган;
илк бор валент зонаси тармоқларидан ўтказувчанлик зонасига бир ва икки фотонли оптик ўтишларнинг таркибий матрицавий элемент¬лари ва эҳтимолликларнинг спек¬трал боғланишлари ток ташувчилар эффектив масса¬ларининг температурага нисбатан ночизиқли боғланишларига эътибор қаратилган ҳолда ҳисобланган;
қўзғалишлар назарияси асосида олиб борилган сонли ҳисоблашларга кўра частоталар оралигида ҳамда Т=300 К да мураккаб зонали яримўтказгичлардаги оғир ковакларнинг бир фотонли ютилиш коэффициентига берган улуши енгил коваклар улушидан 10 марта катта бўлиши аниқланган;
зонавий параметрларнинг температурага боғланишларини эътиборга олган ҳисоблаш натижалар лазер таъсирида да ўтказилган икки фотонли ютилиш коэфициентининг температуравий боғланишини катта температуралар соҳасида 10% дан кам, паст температуралар соҳасида эса 20% дан катта бўлмаган хатолик билан тушунтирган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тетраэдр симметрияли кристалларда қутбланган ёруғлик ночизиқли ютилишининг қутбий, спектрал ва температуравий боғланишлари бўйича олинган натижалар асосида:
мураккаб зонали ярим ўтказгичларда қутбланган ёруғлик интенсивлигига нисбатан ночизиқли ютилишининг қутбий, спектрал ва температуравий боғанишлари соҳасида олиб борилган назарий ҳисоблашлар натижалари “Фотон” Акциядорлик жамиятида (“Фотон” Акциядорлик жамиятининг 2025 - йил 12- мартдаги 43-сон маʼлумотномаси) ярим ўтказгичли фотодиод ва фототран¬зисторлар ишлаб чиқаришда уларнинг самарадорлигини орттиришда фойдаланилган. Диссертацияда олинган натижаларга асосланиб оптоэлектрон қурилмаларнинг тезкорлигини орттириш, оптик маълумотларни голографик ёзиш ва хотирада сақлаш қурилмаларида қутбланган ёруғликдан фойдаланиш имкони яратилган;
тор, оралик ва кенг зонали яримўтказгичларда зоналараро бир ва икки квантли чизиқли циркуляр дихроизм ҳамда ютилиш коэффициентларининг частотага, шунингдек таъқиқланган зона кенглигининг температурага боғлиқ ҳолда ҳисоблаш натижалари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Физика кафедрасида 2017-2020 йилларга ОТ-Ф2-77 «Яримўтказгич диэлектрик чегарасидаги сирт ҳолатлар зичлигини аниқлашнинг математик моделлаштириш асосида ички нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичли асбобларнинг ишончлигини башорат қилишни такомиллаштириш усули» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида жорий этилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2024-йил 21-сентабр 01-21-04/2046-сон маълумотномаси). Натижада ярим ўтказгичли кўп қатламли структураларда содир бўладиган ташиш ҳодисалар назарияси соҳасида илмий тадқиқот ишларни квант механикавий тарзда олиб бориш имкони яратилган.