Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Улуғбек Пулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли генезли ўткир сенсоневрал эшитиш заифлигини даволаш усулларини такомиллаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3017.
Илмий раҳбар: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib59.01. 
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Мухамадиева Гульмира Амантаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади:
қон томир ва инфекцион ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир генезли беморларда VEGF-A гени -C634G rs2010963 полиморфизми G/G генотипи ташувчиларида касалликнинг ривожланиш нисбий хавфи бошқа генотипик вариантлари ташувчиларига нисбатан 3 мартадан кўплиги исботланган;
ўткир сенсоневрал эшитиш заифлигининг қон томир ва инфекцион генезли турларида қонда VEGF-A ва IL-1β цитокинлари динамикаси даволаш самарадорлигига мос равишда ўзгариши аниқланган;
илк бор ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир ва инфекцион генезли турларини даволашнинг самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг (мурожат куни, қондаги VEGF-A ва IL-1β цитокинлар миқдорининг 200пг/мл дан юқори бўлиши) тавсифи аниқланган;
турли генезли ўткир сенсоневрал эшитиш заифлигида комплекс даволаш ва гипербарик оксигенотерапия ҳамда интратимпанал стероидтерапиянинг самарадорлиги Siegel таснифи бўйича аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2024 йил 13 ноябр 08/25-сонли йиғилиши баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларни амалиётга тадбиги бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 20 сентябрдаги №45-сонли ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 05 мартдаги №35-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: биринчи марта генетик таҳлиллар ёрдамида ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир ва инфекицон генезли турларининг клиник кечиши ҳамда уларни башоратлаш баҳоланганлиги Республика ихтисослаштирилган ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлигининг қон томир ва инфекицон генезли турларининг генетик таҳлил натижалари кўрсаткичлари таҳлил қилинди ҳамда ўзига хос хусусиятлари аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир ва инфекицон генезли турларининг турли шаклларини генетик хусусиятларини инобатга олиб касалликни эрта аниқлаш орқали самарадорликка эришилди. Хулоса: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир ва инфекицон генезли турларининг ўз вақтида аниқлаш 28% бюджет маблағларини тежаш имконини бермоқда;
иккинчи илмий янгилик: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир ва инфекицон генезли турларида иммунофермент таҳлила натижалари асосида касалликни клиник кечиши ва даволаш жараёнида қиёсий кўрсаткичлари аниқланган. Натижалар Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 05 мартдаги 35-сонли буйруғи асосида мазкур шифохонанинг амалиётига жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: касаллик ривожланишида ҳамда уни даволаш жараёнида қиёсий кўрсаткичлари инобатга олган ҳолда ташхислаш амалга оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир ва инфекицон генезли турларида иммунофермент кўрсаткичлари (цитокинлар) касаликни кечишига ва даволаш жараёнига таъсир қилувчи асосий сабаблардан бири бўлганлиги сабабли қиёсий кўрсаткичлари баҳоланди. Хулоса: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги қон томир ва инфекицон генезли турларида иммунофермент таҳлил натижалари қиёсий кўрсаткичлари касалликни кечиши ҳамда уни даволаш жараёнида аҳамияти юқорилиги сабабли амалиётга жорий қилиниши давлат бюджетидан харажатлар миқдорини 24%га камайтиради.
учинчи илмий янгилик: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган беморларни клиник кечиши ва даволаш самарадорлигига бевосита таъсир қилувчи омиллар (бемор мурожат куни, қондаги цитокин миқдори) устунлик қилиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 20 сентябрдаги 7-сонли буйруғи асосида мазкур клиника амалиётига жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган беморларда беморларни мурожат куни ва иммунофермент текшириш натижалари асосида ташхислашни тўғри баҳолашга ҳамда даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни клиник кечиши ва даволаш самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш асосида 31%га иқтисод қилинди. Хулоса: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган беморларни даволашда тўғри тактикаси давлат бюджети маблағларига сарфланишини камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги оғирлик даражасига кўра даволаш муолажаларини олиб бориш унинг самарадорлигини 38%га ошиши аниқланган. Натижалар Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 05 мартдаги 35-сонли буйруғи асосида мазкур шифохона амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги оғирлик даражасига кўра даволаш муолажаларини ўтказиш самарадорлиги баҳоланган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни ташхислаш ҳамда даволаш самарадорлиги давлат бюджетидан харажатлар миқдорини 36%ни тежаш имконини берди. Хулоса: Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик мазкур касалликни ташхислаш ҳамда даволаш самарадорлиги давлат бюджетидан харажатлар миқдорини 29,7%ни тежаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish