Кулмуратов Нурилло Рахимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп қатламли қовушоқ-эластик, суюқликли цилиндрик ва тороидал қобиқлар тебранишлари муаммосининг илмий асослари (Научные основы проблемы колебаний многослойных вязкоупругих, жидкостных цилиндрических и тороидальных оболочек)”, 01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ва 01.02.01 - Назарий механика (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Т468
Илмий маслаҳатчилар: Усмонов Ботир Шукуриллаевич, техника фанлари доктори, профессор. Тешаев Мухсин Худойбердиевич, физика-математика фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил қилинган бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:Мардонов Ботир Мардонович физика-математика фанлари доктори, профессор, Исмайилов Кубаймурат техника фанлари доктори, профессор, Дусматов Олимжон Мусурмонович физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети тавсия этилсин
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади – эластик муҳит билан контактда бўлган суюқликли кўп қатламли қовушқоқ цилиндрик ва тороидал қобиқларга динамик юкланишлар та'сирида пайдо бўладиган тебранишларни ҳамда ҳаракат тург'унлигини оптимал бошқариш ва динамик кучланганлик деформацияланганлик ҳолатини илмий тадқиқот олиб боришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп қатламли қовушқоқ-эластик, суюқликли цилиндрик ва тороидал қобиқлар тебранишларини бошқариш масаласининг математик қўйилиши, ечиш услубиёти ва алгоритми кўп қатламли қобиқлар тебранишларининг интегро-дифференциал тенгламалари (Ламе ва Лагранж тенгламалари) га асосланиб ишлаб чиқилган;
гармоник ва ностационар юкланишлар таъсирида композит, суюқликли цилиндрик ва тороидал қобиқлар тебранишларининг турғунлиги ҳамда динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ифодаловчи мунособатлар топилган;
юпқа деворли қувурлар ва сервобоғланишли механик системалар назариялари асосида гидродинамик босимнинг юпқа деворли қувурнинг хусусий частота ва (АЧХ) амплитуда-частота характеристикаларига таъсири орқали энергияни бошқариш услулари ишлаб чиқилган;
параметрларни танлаш ҳисобига эластик муҳитда жойлашган композит цилиндрик ва тороидал деформацияланувчи қобиқларни серво-бог'ланишлар ёрдамида барқарор ҳолатини таъминлаш ва уларнинг таъсирини бошқариш усули ишлаб чиқилган;
тебранишларни пассив ва актив сўндириш назариялари асосида цилиндрик ва тороидал қобиқлар тебранишларининг динамик турғунлигини таъминлаш (актив ва пассив) масаласини ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
сонли эксперимент натижаларининг таҳлили асосида фаза тезлигининг қиймати тўлдирувчиси бўлмаган қобиққа нисбатан тўлдирувчили қобиқда 10-15% гача юқори бўлиши, фаза тезлигининг эгрилик радусига ҳамда, частотасига боғлиқ бўлган критик қиймати аниқланган, частотанинг ютилиш соҳалари топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Кўп қатламли қовушқоқ-эластик суюқликли цилиндрик ва тороидал қобиқлар тебранишлари муаммосининг илмий асослари” мавзусида ишлаб чиқилган усуллар ва ҳисоблаш алгоритмлари асосида:
ер ости қобиқ ва иншоотларини конструксияларга гармоник ва ностационар (портлаш ва сейсмик) юкланишлар таъсирида ҳосил бўладиган кучланганлик-деформацияланган ҳолатларини баҳолашда Навоий кон-металлургия комбинати таркибидаги корхоналарида фойдаланилган (НКМК Марказий илмий тадқиқот лабораториясининг 2023-йил 18-сентябрдаги №25.01-01-11/1634-сон далолатномаси ҳамда НКМКнинг 2023-йил 28-сентябрдаги №23/01-01-07/467- сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб-чиқариш обектларида қисқа тўлқинлар соҳасида ер ости иншоотларларнинг хусусий ва мажбурий тебраниш частоталарини 18% га камайтиришга эришилганлигидан уларнинг мустаҳкамлиги 20% га ошириш имконини берган;
қовушқоқ-эластик грунтли муҳитида жойлашган бино-иншоотлар ҳамда ер ости ва устки йўлларини лойиҳалашда “НАВОИЙ БИНОКОР ЛОЙИҲА” МЧЖ, “Навоий Гранд Прожеcт” МЧЖ ларда фойдаланилган (“НАВОИЙ БИНОКОР ЛОЙИҲА” МЧЖ 2024-йил 17-январ 104/03 сонли, “Навоий Гранд Прожеcт” МЧЖ 2024-йил 10-январдаги далолатномалари ва Навоий вилоят автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасининг 2024-йил 01-февралидаги № 01-11/75 сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-январдаги №08-06/2599-сонли маълумотномаси). Натижада, сейсмик ва портлаш тўлқинлари таъсирида бўлган иншоотларнинг мустаҳкамлиги баҳоланган;
ишлаб чиқилган усуллардан ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қобиқлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланганлик-деформацияланган ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги (2019-2020-йй.) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (Тошкент кимё-технолгия институтининг 2024-йил 28-мартдаги далолатномаси ва 2024-йил 02 апрелдагиИ № 1/01-88 сонли маълумотномаси). Натижада, гармоник ва нотурғун юкланишлар таъсиридаги қовушқоқ- эластик муҳитда жойлашган цилиндрик ва тороидал қобиқларнинг турғунлигини баҳолаш, сонли эчиш усулини ишлаб чиқиш ва солиштирма баҳо бериш имконини берган;
Ф4-14 рақамли “Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қобиқнинг ташқи кучлари таъсиридаги кучланганлик-деформацияланган ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги (2012-2016-йй.) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳада сейсмик ва портлаш тўлқинлари таъсирида қовушқоқ эластик грунтли муҳитда жойлашган, ер ости эгри чизиқли қувурларнинг турғунлигини баҳолашда, сонли ечиш усулини ишлаб чиқиш ва солиштирма баҳо бериш учун фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технолгия институтининг 2024-йил 31-январги далолатномаси ва 2024-йил 02 февралдагиИ № 1-1-1-2-370 сонли маълумотномаси). Натижада бу кўп қатламли қовушқоқ-эластик цилиндрик ва тороидал қобиқларда кучланиш ва деформация ҳолатининг ҳар бир нуқтадаги тақсимотини аниқлаш ва баҳолаш имконини берган.