Отаева Саламат Сабировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш методикаси” (Педагогик маҳорат фанини ўқитиш мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.PhD/Ped7505
Илмий раҳбар: Қучқорова Наргиза Мамажоновна педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти PhD.03/29.12.2022.Ped.l32.02
Расмий оппонентлар:
Сафарова Рохат Гайбуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат универсетети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Педагогик маҳорат фанини ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган ёндашув асосида талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш методикасига доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг умумий тенденсиялари, педагогик категориялари ва тамойиллари шахсга йўналтирилган ёндашувга асосланган машғулотларнинг интенсивлигини таъминлашга қаратилган мотивацион, когнитив, рискологик, илмий тадқиқотга йўналтирилган фаолиятини идентивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
шахсга йўналтирилган таълим орқали талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг мотивлари, фаолиятга доир ташкилий – педагогик стратегик мақсадларига мувофиқ ижодий, инновацион – рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг динамик кетма – кетлиги илмий лойиҳа ва грантлар, миллий ва халқаро платформалардан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
парсиал дастур асосида талабаларни илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантиришнинг интерфаол методлари, график органайзерларни ўзгаришлар контекстида яратилган эмпирик ва назарий шарт-шароитларнинг иерархик даражаси таълим узвийлигини индивидуаллаштириш, табақалаштириш ҳамда талаба ички эҳтиёжларини ҳисобга олувчи тамойилларни тизимли, шахсий фаолиятга йўналтирилган, компетентли ёндашувларга устуворлик бериш, функсионал жараёнли блокни ижод тафаккур диаграммасини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган ёндашув асосида талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг ривожланиш векторини интеграл тизимлари илмий тадқиқот сифат параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш методикаси бўйича ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий тавсиялар асосида:
талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг умумий тенденсиялари, педагогик категориялари ва тамойиллари шахсга йўналтирилган ёндашувга асосланган машғулотларнинг интенсивлигини таъминлашга қаратилган мотивацион, когнитив, рискологик, илмий тадқиқотга йўналтирилган фаолиятини идентивлигини ҳисобга олиш ҳамда шахсга йўналтирилган таълим орқали талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг мотивлари, фаолиятга доир ташкилий – педагогик стратегик мақсадларига мувофиқ ижодий, инновацион – рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг динамик кетма – кетлиги илмий лойиҳа ва грантлар, миллий ва халқаро платформалардан фойдаланишга оид маълумотлар Педагогик маҳорат номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан рўйхатга олинган 537-233 рақамли нашр рухсатномаси) Натижада, Педагогик маҳорат фанини ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган ёндашувга асосан талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
парсиал дастур асосида талабаларни илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантиришнинг интерфаол методлари, график органайзерларни ўзгаришлар контекстида яратилган эмпирик ва назарий шарт-шароитларнинг иерархик даражаси талим узвийлигини индивидуаллаштириш, табақалаштириш ҳамда талаба ички эҳтиёжларини ҳисобга олувчи тамойилларни тизимли, шахсий фаолиятга йўналтирилган, компетентли ёндашувларга устуворлик бериш, функсионал жараёнли блокни ижод тафаккур диаграммасини белгилашга доир маълумотлар “Мактабгача таълимда СТЕАМ технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-0292 сон гувоҳномаси) Натижада, шахсга йўналтирилган ёндашув асосида талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
шахсга йўналтирилган ёндашув асосида талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларнинг ривожланиш векторини интеграл тизимлари илмий тадқиқот сифат параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларни аниқлашга оид маълумотлар Педагогик маҳорат номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан рўйхатга олинган 537-233 рақамли нашр рухсатномаси) Натижада, Педагогик маҳорат фанини ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган ёндашувга асосан талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги ортган.