Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимова Инобат Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
 “Янги ўзбек шеъриятида куз образининг поетик талқини (Усмон Азим, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Хосият Рустамова ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам:B.2025.1.PhD./3069
Диссертация бажарилган муассаса: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шаҳло Исамиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Соатова Нодира Исомитдиновна филология фанлари доктори, профессор, Равшанова Гулрухбегим Қаҳрамон қизи филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доценти. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади янги ўзбек шеъриятида куз образининг поетик талқин этиш тамойилларини аниқлаш ҳамда Рауф Парфи, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ва Хосият Рустамова ижодида мазкур образнинг эстетик функсияси, услубий-шаклий изланишлари ва консептуал ифода моделларини тизимли асосда таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лирик бадиий тафаккурда борлиқнинг акс этиш генезиси, унинг поетик талқиндаги шаклланиш босқичлари ҳамда образ яратиш воситаларининг трансформацион имкониятлари аниқланиб, маърифатпарварликдан модернизмга томон силжиш жараёни ёритилган;
лирик “мен” замирида куз образининг ғоя ва кечинмалар билан уйғунлашуви, уларнинг композицион тузилмадаги тутган ўрни аниқланиб, бу жиҳатлар шоирлардаги индивидуал туйғулар ифодаси орқали мумтоз поетик анъаналарнинг замонавий даврдаги эстетик давомийлиги сифатида асосланган;
бармоқ ва эркин вазнли шеърлар доирасида куз образига оид бадиий ифода воситалари, уларнинг ғоявий-фалсафий кўлами, мазмун шаклланиши, шунингдек, бадиий-психологик олам тасвирининг шартлилик даражаси аниқланиб, поетик тафаккур орқали инсон онгини юксалтиришдаги адабий функсияси далилланган;
бадиий хронотоп поетикасига хос “шеър-замон”, “шеър-макон” ва “куз-вақт” каби тушунчаларнинг ўзаро уйғунлиги ва семантик муносабатлари, ХХ аср бошларидаги жадидий поезия руҳи янги ўзбек шеъриятида қандай шаклда акс этгани ва уларнинг поетик ифода воситалари орқали қандай намоён бўлаётгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ўзбек шеъриятида куз образининг поетик талқинини аниқлаштириш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
лирик бадиий тафаккурда борлиқнинг акс этиш генезиси, унинг поетик талқиндаги шаклланиш босқичлари ҳамда образ яратиш воситаларининг трансформацион имкониятлари аниқланиб, маърифатпарварликдан модернизмга томон силжиш жараёни ҳақида чиқарилган хулосалардан “Болалар адабиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-буйруғи, 218-341-сон нашр рухсатномаси). Натижада ушбу қўлланманинг янги манбалар, далиллар билан бойитилишига эришилган;
лирик “мен” замирида куз образининг ғоя ва кечинмалар билан уйғунлашуви, уларнинг композицион тузилмадаги тутган ўрни аниқланиб, бу жиҳатлар шоирлардаги индивидуал туйғулар ифодаси орқали мумтоз поетик анъаналарнинг замонавий даврдаги эстетик давомийлиги сифатида асосланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Эрасмус+ дастурининг 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП “Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро илмий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 3-мартдаги 613/02-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг янги манбалар, маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган;
бармоқ ва эркин вазнли шеърлар доирасида куз образига оид бадиий ифода воситалари, уларнинг ғоявий-фалсафий кўлами, мазмун шаклланиши, шунингдек, бадиий-психологик олам тасвирининг шартлилик даражаси аниқланиб, поетик тафаккур орқали инсон онгини юксалтиришдаги адабий функсияси тўғрисидаги хулосалардан “Болалар адабиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-буйруғи, 218-341-сон нашр рухсатномаси). Натижада қўлланманинг янги таҳлиллар, ўзбек адабиёти ҳақидаги манбалар билан бойитилишига эришилган;
бадиий хронотоп поетикасига хос “шеър-замон”, “шеър-макон” ва “куз-вақт” каби тушунчаларнинг ўзаро уйғунлиги ва семантик муносабатлари, ХХ аср бошларидаги жадидий поезия руҳи янги ўзбек шеъриятида қандай шаклда акс этгани ва уларнинг поетик ифода воситалари орқали қандай намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан 2022-2024 йилларда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ва Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши ҳамкорлигида амалга оширилган Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 3-мартдаги 616/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ёшлар орасида китобхонлик маданияти шаклланишига, уларнинг бадиий-эстетик тафаккур ва дунёқарашининг кенгайишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish