Сулейманова Севара Абдумаликовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Ҳозирги ўзбек насрида бадиий психологизм: услуб ва жанр уйғунлиги (Луқмон Бўрихон қиссалари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам:B.2025.1.PhD/3068
Диссертация бажарилган муассаса: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шаҳло Исамиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Юлдуз Акуловна филология фанлари номзоди, доцент, Давронова Шоҳсанам Ғайбуллаевна филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек насрида бадиий психологизмнинг намоён бўлиш хусусиятларини ёзувчи Луқмон Бўрихон ижоди мисолида услуб ва жанр уйғунлиги, бадиий маҳорат, индивидуал ижодий консепсия ҳамда психологик талқиннинг ўзига хос қирраларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳозирги ўзбек адабиётида бадиий психологизмнинг жанр ва услуб уйғунлиги масаласи Луқмон Бўрихон ижоди мисолида тизимли равишда очиб берилган;
адиб қиссаларидаги руҳий таҳлил ва биографик элементларнинг А.Камю, Ф.Кафка анъаналаридаги поетик унсурлар билан боғлиқлиги илк бор қиёсий талқин асосида асосланган;
бадиий хронотоп поетикаси билан психологизм ўртасидаги уйғунлик, сюжетнинг такомиллашув жараёни ва хронотоп шаклларининг намоён бўлиш хусусиятлари аниқланган;
Луқмон Бўрихон қаламига хос танқидий-реалистик йўналиш ва унинг бадиий тафаккурида кинояйвий-идрок услубнинг шаклланиш босқичлари сифатида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек насрида бадиий психологизмнинг жанр ва услуб уйғунлиги доирасида тадқиқ асосида:
ҳозирги ўзбек адабиётида бадиий психологизмнинг жанр ва услуб уйғунлиги масаласи Луқмон Бўрихон ижоди мисолида тизимли равишда очиб берилганлиги борасидаги хулосалари “Децкая литература” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-буйруғига мувофиқ 232-409-сон нашр рухсатномаси). Натижада ушбу қўлланманинг янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган.
адиб қиссаларидаги руҳий таҳлил ва биографик элементларнинг А.Камю, Ф.Кафка анъаналаридаги поетик унсурлар билан боғлиқлиги илк бор қиёсий талқин асосида чиқарилган хулосаларидан Эрасмус+ дастурининг 561624-ЭПП-1-2015-УКЕППКА2-CБҲЕ-СП–ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизациялаш ва халқаро интеграциясини ривожлантириш” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 3-мартдаги 615/02-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа асосида нашр қилинган ишларнинг мазмуний мундарижаси хизмат қилган.
бадиий хронотоп поетикаси билан психологизм ўртасидаги уйғунлик, сюжетнинг такомиллашув жараёни ва хронотоп шаклларининг намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан “Децкая литература” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-буйруғига мувофиқ 232-409-сон нашр рухсатномаси). Натижада қўлланманинг янги манбалар, далиллар билан бойитилишига эришилган.
Луқмон Бўрихон қаламига хос танқидий-реалистик йўналиш ва унинг бадиий тафаккурида кинояйвий-идрок услубнинг шаклланиш босқичлари тўғрисидаги хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022–2024-йилларда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 3-мартдаги 614/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг дидактик мазмуни бадиий психологизм, муаллиф консепсияси ва унинг назмий тафаккурдаги аксини ёритувчи ғоялар билан бойитилган.