Саидова Мохинур Муродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларга иккинчи хорижий тилни ўқитиш методикасини такомиллаштириш (корейс тили мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (хорижий тил) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4. PhD/Ped.8770.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09 рақамли кенгаш
Расмий оппонентлар: Самиева Шахноз Ҳикматовна, педагогика фанлари доктори, (DSc), Аббасова Дилфуза Каримбековна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларга корейс тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларга корейс тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиш мазмуни дарс машғулотларининг (креатив, когнитив) мақсадини белгилашга йўналтирилган “ижтимоий агент” ижодий топшириқларини қиёсий таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида корейс тилини ўқитишнинг дидактик имкониятлари вербал ва новербал муомала (саломлашиш, мурожаат қилиш, хайрлашиш) вазиятларида мулоқот замони, жойи, муҳити, суҳбатдошнинг ёши, мавқейи, гендер каби ижтимоий омилларнинг муҳимлигига кўра исботланган;
корейс тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиш методикаси ўқувчиларда ўзга халқнинг миллий маданиятини ўрганишга йўналтирилган (байрамлар, маданиятга хос сўзлар, иборалар, тарих) тадқиқотчилик кўникмасига эгалигини баҳоловчи (билим даражасини, кўникма даражасини, ижодий қобилиятини) мезонларни белгилаш асосида такомиллаштирилган
интегратив таълим шароитида корейс тилини ўқитиш модели ўқувчиларнинг нутқий этикет даражасини (саломлашиш, хайрлашиш, раҳмат айтиш, мимика, жестларни тушуниш) урф-одат, маданият ва миллий-меъёрий мезонларни белгилаш ҳамда НЕБнинг қўлланиш частотасига (ўқув жараёнининг самарадорлиги ва ўқувчининг прогрессини кузатиб бориш) кўра лойиҳалаш (ташхислаш, лойиҳалаш, амалий, таҳлил) асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларга корейс тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларга корейс тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиш мазмуни дарс машғулотларининг (креатив, мотивацион, когнетив) мақсадини белгилашга йўналтирилган “ижтимоий агент” ижодий топшириқларини қиёсий таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган тадқиқот натижалари 2023-2024-ўқув йилида “Умумий ўрта та'лим муассасаларининг 7-синфи учун иккинчи хорижий тил - корейс тили - фани ўқув дастури”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Мактабгача ва Мактаб таълим вазирлигининг 2024-йил 18-июлдаги №2-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари корейс тили дарсларининг мазмуни қайта такомиллаштирилган ҳолда амалиётга жорий этилган.
интегратив ёндашув асосида корейс тилини ўқитишнинг дидактик имкониятлари вербал ва новербал муомала (саломлашиш, мурожаат қилиш, хайрлашиш) вазиятларида мулоқот замони, жойи, муҳити, суҳбатдошнинг ёши, мавқейи, гендер каби ижтимоий омилларнинг муҳимлигига кўра исботланган тавсиялардан “Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларга иккинчи хорижий тилни ўқитиш методикаси (корейс тили мисолида)” номли ўқув методик қўлланма тайёрланган. (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 14-январдаги 01-02/246-сон далолатномаси).Натижада, мактабларда ўқитиладиган корейс тили дарсларининг мазмунан бойишига эришилган.
корейс тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиш методикаси ўқувчиларда ўзга халқнинг миллий маданиятини ўрганишга йўналтирилган (байрамлар, маданиятга хос сўзлар, иборалар, тарих) тадқиқотчилик кўникмасига эгалигини баҳоловчи (билим даражасини, кўникма даражасини, ижодий қобилиятини) мезонларни белгилаш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан иккинчи хорижий тил сифатида корейс тили ўқитилаётган мактабларда ўқувчиларининг корейс тилидан билимларини сумматив баҳолаш учун назорат ишларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Мактабгача ва Мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 27-январдаги №1-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг корейс тилини билиш даражасини баҳоловчи назорат ишларининг сифатини мазмунан оширишга ҳамда ўқувчиларнинг тил билиш қобилиятини интегратив ёндашув асосида баҳолашга эришилган.
интегратив таълим шароитида корейс тилини ўқитиш модели ўқувчиларнинг нутқий этикет даражасини (саломлашиш, хайрлашиш, раҳмат айтиш, мимика, жестларни тушуниш) урф-одат, маданият ва миллий-меъёрий мезонларни белгилаш ҳамда НЕБнинг қўлланиш частотасига (ўқув жараёнининг самарадорлиги ва ўқувчининг прогрессини кузатиб бориш) кўра лойиҳалаш (ташхислаш, лойиҳалаш, амалий, таҳлил) асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий ўрта та'лим муассасаларининг 7-синфи учун иккинчи хорижий тил - корейс тили - фани ўқув дастури” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Мактабгача ва Мактаб таълим вазирлигининг 2024-йил 18-июлдаги №2-сонли маълумотномаси). Натижада, дастур мавзуларига мос тарзда ўқувчиларнинг корейс тилидан эгаллаган билим даражасини аниқлашга йўналтирилган назорат ишлари халқаро баҳолаш дастурига интеграциялашган ҳолда тадбиқ этилган.