Муродхўжаева Комола Ботирхўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги таркибли махсус кийимбоп тўқималарни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”, 05.06.02 - “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2025.1.PhD/Т5206
Илмий раҳбар: Садикова Наима Рахматовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайфулла Лалашбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Дониёров Бектош Баходирович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи хомашёдан янги кийимбоп махсус тўқималарни олиш технологиясини такомиллаштириш ва уларни тўқув дастгоҳларида ҳосил бўлиш жараёнини муқобиллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
танда ипларини оҳорлаш жараёни ўрнига илк маротаба эмулсиялашни киритиш асосида иккиламчи хомашёдан махсус кийимбоп тўқималарни олиш технологияси такомиллаштирилган;
танда ва арқоқ иплари орасидаги масофани камайишини инобатга олувчи коеффициентларни киритиш ҳисобига берилган сирт зичлиги бўйича тўқимани лойиҳалаш усули таранглик кучлари таъсирини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
яратилган махсус кийимбоп тўқималарининг технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларини комплекс баҳолаш ёрдамида хомашё таркибининг таъсир даражаси аниқланган;
иккиламчи хомашё таркибли махсус кийимбоп тўқимани тўқув дастгоҳида шаклланиш технологик омилларини янги муқобил қийматлари қурилган регрессион моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги таркибли махсус тўқимани яратиш ва уни тўқув дастгоҳида ҳосил бўлиш жараёнини муқобиллаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
янги махсус тўқимларни ишлаб чиқаришнинг муқобил технолгик параметрлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “ШАМС” ХК ва “МИТТИ”ХК ишлаб чиқариш корхоналарида тадбиқ этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 10-январ №03/25-69 сон маълумотномаси). Натижада тўқиманинг ишқаланишга чидамлилиги 17,4 %, арқоқ бўйича узилиш кучи 26,5%, танда бўйича узилиш кучи 8,7% ошишига эришилган ҳамда кийимбоп махсус матолар ассортиментини кенгайтириш ва янги ассортиментдаги тўқима матоларини ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё фойдаланиш ҳисобига ишлаб шиқарилаётган қурувчилар учун махсус кийимбоп тўқималар таннархини 58,5% га пасайтириш имконияти яратилган.