Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаланков Константин Константиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳақида эълон

I. Умумий  маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мусиқа терапияси дарсларида тиббиёт талабаларининг мустақил фаолиятини ташкил этишнинг педагогик шартлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзу рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7955.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc).
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.04/02.07.2024. Tib.122.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимова Дано Шакировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
тиббий таълимда Мусиқа терапиясини ўрганиш жараёнида талабаларни мустақил фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашадиган услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
тиббий таълимда талабаларнинг мусиқий маданиятини ривожлантиришда мутахассислик фанлари билан интеграцияси, силлабусларни коллаборатив жиҳатдан ўқув дастурларини интерпретациялаш асосида такомиллаштирилган;
Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг мазмун-моҳиятига кура мусиқа терапияси бўйича машғулотларни касалликлар турига қараб классификациялаш асосланган холда мусиқа терапияси машғулотлари вариатив ўқув моделларини босқичма - босқич татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
талабаларни касбий фаолиятга мақсадли йўналтиришда таълим жараёнига “Мусиқа терапиясиʼ фанини киритиш мақсадга мувофиқлиги асосланиб, Лимбик тизим орқали серотонин ва дофамин каби нейромедиатор элементларини ўрганишнинг алгоритмик босқичлари ҳамда интеграл ёндашувларни виртуал таълимда қўллаш жараёни асосланган;
“Мусиқа терапияси” фани орқали беморларда нейромедиаторлар фаоллигини оширишга ёрдам берувчи индивидуал хусусиятлар, эҳтиёжлар ва мотивлар аниқланиб, уларнинг касалликларнинг патогенетик хусусиятларига мос келувчи экспериментал дарс шакллари таклиф этилган.
  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Тиббий таълимда талабаларнинг мусиқий маданиятини ривожлантиришда мутахассислик фанлари билан интеграциялаш ҳамда силлабусларни коллаборатив жиҳатдан интерпретациялашга доир амалий натижалар “Мусиқа ва саломатлик” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғи билан тасдиқланган нашр рухсатномаси). Натижада тиббиёт олий ўқув юртларида мусиқий маданиятни ривожлантиришга оид ўқув жараёнлари фанлараро интеграция асосида такомиллаштирилди.
Абу Али Ибн Сино асарлари, хусусан “Тиб қонунлари” асосида мусиқа терапиясининг касалликлар турига кўра классификация қилиниб, вариатив ўқув моделларини босқичма-босқич татбиқ этишга оид таклифлар “Мусиқа ва саломатлик” номли ўқув қўлланмаси (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғи билан тасдиқланган нашр рухсатномаси) таркибига киритилган. Натижада тиббий таълимда мусиқанинг терапевтик имкониятларини тизимли асосда қўллаш механизмлари шакллантирилди.
Тиббий таълим жараёнига “Мусиқа терапияси” фанини киритиш, серотонин ва дофамин каби нейромедиаторлар фаолиятини Лимбик тизим орқали тушунтиришга асосланган алгоритмик босқичлар ва интеграл ёндашувларни виртуал таълимда қўллашга доир таклифлар “Мусиқа ва саломатлик” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. Натижада виртуал таълим муҳитида нейробиологик асосланган мусиқий терапия ёндашувларининг самарадорлиги ортган.
“Мусиқа терапияси” фани орқали беморларда нейромедиаторлар фаоллигини оширишга хизмат қилувчи индивидуал хусусиятлар, эҳтиёжлар ва мотивларга асосланган экспериментал дарс шаклларини ишлаб чиқишга доир таклифлар “Мусиқа ва саломатлик” номли ўқув қўлланмаси таркибига сингдирилган. Натижада мусиқа терапияси фанини ўқитишда талабаларнинг лойиҳалаш элементларини ўргатишнинг алгоритмлик босқичлари кластерли ёндашувларини виртуал таълимда қўллаш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish