Бўронов Низомжон Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ижтимоий соҳа обектлари лойиҳаларининг архитектура бўлимини рақамлаштиришда БИМ технологияларини қўллаш тамойиллари”, 18.00.02 – “Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/А129.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Саидов Абдумалик Абдулҳақович, архитектура номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, PhD.03/08.05.2024.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Юнусов Шукрулло Хайруллаевич, архитектура фанлари доктори, доцент; Мансуров Яшнар Маъруфович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “ТошуйжойЛИТИ” акциядорлик жамияти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий соҳа обектларнинг архитектура бўлимини БИМ технологияларида лойиҳалаш орқали аниқлик, вақт ва сифат жиҳатидан юқори самарадорликка эришишнинг асосий тамойиллари ва хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий соҳа обектлари архитектуравий лойиҳасини ишлаб чиқишда аниқлик, сифат ва вақт самарадорлигини таъминлайдиган “Қурилиш лойиҳаларини рақамлаштиришда БИМ технологияларини қоъллаш тамойиллари” икки босқичда: 1-бошланғич жараён (Баҳолаш, Стратегия, “Нотўғри БИМ”, “Кутилмаган пасайиш”, Минимал БИМ) ва 2-БИМ жараёни (ёндашув, ижтимоийлик, ишлаб чиқариш билан интеграциялашув, “Ягона модел”, “Тирик маълумотлар”) асосида ишлаб чиқилган;
ижтимоий соҳа обектлари архитектуравий лойиҳа бўлимини БИМ технологиялари ёрдамида лойиҳалашда юқори самарадорликка эришишни таъминлайдиган БИМ ахборот моделининг 4 та асосий (лойиҳачилар ҳамкорлигини таъминловчи, мувофиқлаштирилган ва боғланган, фақат параметрик моделлардан фойдаланилиши, параметрик 3Д моделлар ва атрибутив маълумотлар интеграцияси) ҳамда 3 та қўшимча (маҳаллий ва хорижий қурилиш ашёлари моделлари асосида шаклланиши, параметрик “модел оилалари”нинг ишончлилиги, барча таркибий қисмлар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мос бўлиши) хусусиятлари асослаб берилган;
лойиҳа-смета ҳужжатларини БИМ технологиялари ёрдамида ишлаб чиқишда мавжуд лойиҳалаш топшириғига қўшимча равишда БИМ лойиҳалашни қўллаб қувватловчи “Қурилиш обектининг информацион (БИМ) моделига қўйилган талаблар” ҳамда элементларнинг турлари, шакллари, ўлчамлари, бирикмалар, фазодаги жойлашуви ва ёзма маълумотларни акс эттирувчи “ЛОД 400 лойиҳа талаблари” яратилган;
лойиҳа ташкилотлари БИМ технологиясини жорий этишга ўтиш даврида юзага келиши мумкин бўлган ташкилотнинг фойдали иш коеффициенти пасайиб кетишини олдини олишда ташкилотни БИМ технологияларига ўта олиш имкониятларини белгилаб берадиган - лойиҳа ташкилотининг реформация салоҳияти (ЛТРС) ни аниқловчи методология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ижтимоий соҳа обектлари лойиҳаларининг архитектура бўлимини рақамлаштиришда БИМ технологияларини қўллаш тамойиллари” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лойиҳа-смета ҳужжатларини БИМ технологиялари ёрдамида ишлаб чиқишда мавжуд лойиҳалаш топшириғига қўшимча равишда БИМ лойиҳалашни қўллаб қувватловчи “Қурилиш обектининг информацион (БИМ) моделига қўйилган талаблар” ҳамда элементларнинг турлари, шакллари, ўлчамлари, бирикмалари, фазодаги жойлашуви ва зарурий ёзма маълумотларини тўлиқ акс эттирувчи “ЛОД 400 лойиҳа талаблари” асосланган таклифлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг лойиҳалаш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 13-февралдаги 14-06/1170-сон маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида обектларни қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича манзилли режага татбиқ этилган;
лойиҳа ташкилотлари лойиҳалашга БИМ технологиясини жорий этиш даврида юзага келиши мумкин бўлган - ташкилотнинг фойдали иш коеффициенти пасайиб кетишини олдини олиш мақсадида, ташкилотнинг БИМ технологияларига ўта олиш имкониятларини белгилаб берадиган - лойиҳа ташкилотининг реформация салоҳияти (ЛТРС) ни аниқловчи методология Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг лойиҳалаш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 12-декабрдаги 14-06/12922-сон маълумотномаси). Натижада, Республикада БИМ технологияларини лойиҳалаш ташкилотларида қўллаш бўйича юзага келиши мумкин бўлган техник ва технологик ноқулайликларни енгиллатиш ва БИМ лойиҳалаш босқичларини аниқ белгилашга эришилган;
лойиҳалаш соҳасидаги илғор технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш мақсадида “БИМ технологиялари асослари” ўқув қўлланмаси: ижтимоий соҳа обектлари архитектуравий лойиҳасини ишлаб чиқишда аниқлик, сифат ва вақт самарадорлигини таъминлайдиган “Қурилиш лойиҳаларини рақамлаштиришда БИМ технологияларини қоъллаш тамойиллари” икки босқичда: 1-бошланғич жараён ва 2-БИМ жараёни асосида; ижтимоий соҳа обектлари архитектуравий лойиҳа бўлимини БИМ технологиялари ёрдамида лойиҳалашда юқори самарадорликка эришишни таъминлайдиган БИМ ахборот моделининг 4 та асосий ҳамда 3 та қўшимча хусусиятлари бўйича тайёрланган таклифлар “БИМ технологиялари асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи, 637042-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, Тошкент архитектура-қурилиш университети бакалавр ва магистратура таълим босқичларининг ўқув дастурларига БИМ технологияларида лойиҳалаш асослари фани чуқурлаштирилган тарзда жорий этишга эришилган.