Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуратова Гулзада Тлеумуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ мусиқа маданиятидаги эволюсион жараёнлари (мусиқали театр тараққиётида)», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/San89.
Илмий раҳбар: Ганиханова Шойиста Шарафутдиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Рахимов Ботир Матякубович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон мусиқа маданиятини, унинг театр ҳаётидаги ривожланиш хусусиятини, мусиқа санъатига турли ёндашувларни тарихий, назарий ва таҳлилий нуқтаи назардан очиб бериш, Қорақалпоғистон мусиқа дунёси тўғрисида яхлит тасаввурни шакллантириш ва Қорақалпоғистон мусиқа театрининг шаклланиши ва ривожланишининг тарихий қиёфасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ мусиқали театрининг замонавий кўъринишига  тарихий даврларда юзага келган халқ оғзаки ижодининг барча таркибий қисмлари, халқ мусиқасини ифодаловчи  воситалари тизими  (усул, лад) ва миллий чолғулар тембрларининг (чангқўбиз, дутор, ғижжак, қўбиз сингари чолғулар) уйғунлигида интеграсияланган шакли сифатида фойдаланганлиги аниқланган;
қорақалпоқ халқи театр санъатининг маданий контекстини яратилишида фолклор ва бастакорлик ижодиётининг  негиз қатлами ҳамда ривожланиш тамойиллари асосий бадиий синкретик турлар еканлиги далилланган;
Қорақалпоғистон композиторлари мусиқасида миллий услуб таркибий қисмларининг эмоционал ҳолати ёрқинлигига детерменацион белгилар – мусиқий ва саҳнавий драматургия, сенография, композиторлик консепсияси, оркестр ижро услуби бадиий индивидуал мусиқий бадиҳавийликка асосланиши исботланган;
Абдирейим Султонов ва Нажиматдин Мухамметдинов асарларида мусиқий тил, ифода воситалари – мелизмлар, фактура турлари, динамик ва агогик штрихлар билан ишлаши, композиторга хос йўналишни бадиий матн ва интерматн, инвариант ва унинг вариантлари ишлатилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича мусиқали театрни ривожлантиришда Қорақалпоғистон мусиқа маданиятидаги еволюсион жараёнларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
қорақалпоқ мусиқали театрининг замонавий кўъринишига  тарихий даврларда юзага келган халқ оғзаки ижодининг барча таркибий қисмлари, халқ мусиқасини ифодаловчи  воситалари тизими  (усул, лад) ва миллий чолғулар тембрларининг (чангқўбиз, дутор, ғижжак, қўбиз сингари чолғулар) уйғунлигида интеграсияланган шакли сифатида фойдаланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан + МУСАЕ гранти: санъат соҳасидаги тадбиркорлик учун фанлараро кўникмалар / рассомлар тадбиркорлиги учун кўп тармоқли кўникмаларни шакллантириш тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 26-декабрдаги 02-11-17-4330-сон маълумотнома). Натижада семинар иштирокчилари Қорақалпоғистон маданияти ҳақидаги тушунчаларга эга бўлганлар;
қорақалпоқ халқи театр санъатининг маданий контекстини яратилишида фолклор ва бастакорлик ижодиётининг  негиз қатлами ҳамда ривожланиш тамойиллари асосий бадиий синкретик турлар еканлигига оид таклифлар Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида бўлиб ўтган тадбирда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлар уюшмасининг 2024 йил 13 майдаги 01-05/16-94/1-сон маълумотнома). Натижада Қорақалпоғистон композиторларининг мусиқали театр учун яратилган асарлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишган;
Қорақалпоғистон композиторлари мусиқасида миллий услуб таркибий қисмларининг эмоционал ҳолати ёрқинлигига детерменацион белгилар – мусиқий ва саҳнавий драматургия, сенография, композиторлик консепсияси, оркестр ижро услуби бадиий индивидуал мусиқий бадиҳавийликка асосланиши хусусидаги таклифлар “Ёшлар” телерадиоканали “Жонли ижро” ефирида фойдаланилган (“Ёшлар” телерадиоканалининг 2024-йил 2-февралдаги 14-05-109 сон маълумотномаси). Натижада радио тингловчилар мусиқали театр учун композициялар ҳақида маълумотга эга бўлган;
Абдирейим Султонов ва Нажиматдин Мухамметдинов асарларида мусиқий тил, ифода воситалари – мелизмлар, фактура турлари, динамик ва агогик штрихлар билан ишлаши, композиторга хос йўналишни бадиий матн ва интерматн, инвариант ва унинг вариантлари ишлатилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида бўлиб ўтган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлар уюшмасининг 2024 йил 13 майдаги 01-05/16-94/1-сон маълумотнома). Натижада тадбир қатнашчилари композиторларнинг ўзига хос ижодий ҳамда ифодавий  йўллари ҳақида муайян тасаввурга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish