Элмуродов Алишер Азамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг толали чиқиндилари асосида фасад суюқ девор гул қоғозларини олиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4120.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Мурадович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Шукуров Дилмурод Хурсандович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг толали чиқиндиларидан боғловчи моддалар ва фасад суюқ девор гул қоғози олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбоксиметилселлюлоза – полиакрилат – Зн комплекси (КПК-Зн) олиш жараёнининг мақбул шароити сифатида айлантириш қурилмасининг айланиш тезлиги 1100 мин/ай, ҳарорат 65-75°C ва вақт 75 минут эканлиги аниқланган;
КПК ва КПК-Зн боғловчи модда сифатида қовушқоқликни оширши, суюқ девор гул қоғози таркибида 5-8% гача қўлланилганда механик мустаҳкамлиги 5 МПа ва қовушқоқлиги 3000-5000 cП ортиши исботланган;
боғловчи ва толалар мақбул нисбатда ишлатилганда девор ёриқларига чидамлилик ошганлиги, сувга чидамлилик ва механик хусусиятлар учун боғловчи модда миқдори 5-7% оралиғида бўлганда натижалар юқори кўрсаткични қайд этиши исботланган;
гилам чиқиндиларини қайта ишлаш орқали 5% КПК-Зн, 5% КПК, 6% КМС + 45% толали чиқиндиларнинг мақбул нисбати асосида суюқ девор гул қоғоз олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг толали чиқиндиларини қайта ишлаб ундан турли соҳа тармоқлари учун комрозит материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг толали чиқиндиларини асосида карбоксиметилселлюлоза – полиакрилат комплекси (КПК), фасад суюқ девор гул қоғозлари ҳамда комрозит техник КМС маркаларини олиш технологияси “ИННОВАТИВЕ ЧЕМИCАЛ ТЕЧНОЛОГИЕС” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Эриелл Оилфиелд Сервиcес Миддле Эаст ДМCC” корхонасининг 2025 йил 27 мартдаги 03/18-сон маълумотномаси). Натижада, олинган На-КМС ҳамда ПАС лари бурғулаш эритмаларини тайёрлашда импорт қилинувчи кимёвий реагентлар миқдорини камайтириши имконини берган;
гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг толали чиқиндиларини асосида карбоксиметилселлюлоза – полиакрилат – Зн комплекси (КПК-Зн), фасад суюқ девор гул қоғозлари ҳамда комрозит техник КМС маркаларини олиш технологияси “ИННОВАТИВЕ ЧЕМИCАЛ ТЕЧНОЛОГИЕС” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Эриелл Оилфиелд Сервиcес Миддле Эаст ДМCC” корхонасининг 2025 йил 27 мартдаги 03/18-сон маълумотномаси). Натижада, узоқ муддатли мустаҳкамликка эга фасад суюқ девор гул қоғозлари олиш имконини берган.