Ўралов Ғайбулла Алиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё воҳасида тарихий-маданий мерос обектларинг туризм салоҳиятини ошириш масалалари: муаммо ва ечимлар (1991-2023 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar.1338
Илмий раҳбар: Хасанов Акрам Мўминович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, Наби Хушвақов Олимович; архитектура бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Меликулов Ғайрат Абдуғаффорович.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё воҳаси тарихи-маданий мерос обектларида туризм салоҳиятини оширишни илмий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларининг 2700 йиллиги муносабати билан воҳадаги моддий маданий мерос обекларининг қайтадан таъмирланиши туфайли уларни зиёрат қилувчилар сони ошиб, бу маданий мерос обектлари маҳаллий аҳоли доимий равишда зиёрат учун борадиган муқаддас қадамжолар, руҳий покланиш ҳамда маънавий юксалиш масканларига айлангани, мазкур қадамжоларнинг тарбиявий – маънавий салоҳиятини янада ошириш орқали ички туризм ривож топа бошлагани далилланган;
Қашқадарё воҳаси йирик муқаддас зиёратгоҳлар Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой, Доруссиёдат, Доруттиловат, Мавлоно Хўжагий Имканагий, Китоб туманидаги Ҳазрати Башир, Қамаши туманидаги Катта Лангар, Қарши шахридаги Кўкгумбаз, Одина, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Қарши туманидаги Ҳазрати имом Муъин, Касби туманидаги Султон Мирҳайдар, Косон туманидаги Чусам Шайх, Муборак туманидаги Абдуллоҳ ибн ал-Муборак Марвазий зиёратгоҳларида зиёрат туризмининг салоҳияти юқори эканлиги, бу эса республика маданий-тарихий туризм ривожланишида катта аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
Қашқадарё вилояти маданий мерос обектларида 2019-2021 йилларда Одина масжиди, Хўжа Шамсиддин Ҳалвоний мақбараси, Қарши қалъа дарвозаси, Шаҳрисабз қалъа девори, Абдулазизхон мадрасаси, Маҳмуд ибн Аминбой уйи, Хусам ота мажмуаси, Китоб масжиди, Ёдгор Валлома мадрасаси, Пандирон масжиди, Мушкул ота мақбараси, Хўжа Испарос масжидларининг лойиҳа – смета ишлари тасдиқланиб, манзилли дастурга асосан маблағлар ажратилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилгани, Қамаши туманидаги “Лангар ота” мақбараси атрофларини ва зиёратгоҳга олиб борувчи йўлларда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши натижасида юртимиз тарихи, маданиятининг хорижга кўрсатиш орқали иқтисодиёт ривожига катта ҳисса қўшаётгани исботланган;
Қашқадарё воҳасидаги зиёратгоҳларнинг тарихий-географик жойлашиши ҳудуд экологияси, миллатнинг соғлом ривожланиши йўлларини белгилаб олиш мақсадларига хизмат қилувчи, экотуристик ҳамда даволовчи хусусият сифатидаги Китоб тумани “Ҳазрати Башир зиёратгоҳи”, “Неъматуллоҳ Валий зиёратгоҳи”, “Оқ сув зиёратгоҳи”, Яккабоғ туманидаги “Чиллабулоқ” каби муқаддас зиёратгоҳларнинг халқимиз маънавий ҳаётидаги ролини инкор этувчи бир ёқлама мутаасиблик нуқтаи назаридан қарашларга қарши холисона тарихийлик асосида хулосалар берилиб, уларнинг ўзликни англаш, миллий мафкурани шакллантириш ва туризмни ривожлантиришдаги роли далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё воҳасидаги тарихий-маданий мерос обектларида туричтик салоҳиятни оширишга оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларининг 2700 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятидаги моддий маданий мерос обектларининг қайтадан таъмирлашниши сабаб зиёрат қилувчилар сони ошиб, муқаддас қадамжолар руҳий покланиш, маънавий юксалиш масканига айланганлиги каби илмий-тарихий маълумотлардан Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи кўргазмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 23 мартдаги 02-10/854-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё воҳасидаги мавжуд қадамжо ва зиёратгоҳлар тарихи акс эттирилган, воҳа моддий маданияти тарихига бағишланган буклет ва флайерлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларга воҳанинг меъморчилик ва зиёрат туризми, зиёрат одоби бўйича хулосалар чиқариш имконини берган.
Қашқадарё воҳаси муқаддас зиёратгоҳлар Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой, Доруссиёдат, Доруттиловат, Мавлоно Хўжагий Имканагий, Китоб туманидаги Ҳазрати Башир, Қамаши туманидаги Катта Лангар, Қарши туманидаги Ҳазрати имом Муъин, Касби туманидаги Султон Мир Ҳайдар каби зиёратгоҳларда маданий-тарихий туризмни ривожлантириш катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги тарихий маълумотлардан Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи кўргазмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 23 мартдаги 02-10/854-сон маълумотномаси). Натижада музейларга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳларга Қашқадарё воҳасининг қадамжо ва зиёратгоҳлари, археологик обектлари тарихини кенг жамоатчилик ва ёшларга ўргатишда ва тарғиб этишда, шунингдек, вилоятда зиёрат туризми салоҳиятини оширишга хизмат қилган.
Қашқадарё воҳасидаги зиёратгоҳларнинг тарихий-географик жойланиши ҳудуд экологияси, миллатнинг соғлом ривожланиши йўлларини белгилаб олиш мақсадларига хизмат қилувчи экотуристик ҳамда даволовчи хусусиятга эга зиёратгоҳлар тарихи ва илмий-тарихий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Кўҳна манзиллар” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 3 апрелдаги 02-31/-503-сон маълумотномаси). Натижада Китоб туманидаги “Ҳазрати Башир” зиёратгоҳи, “Неъматуллоҳ Валий” зиёратгоҳи, “Оқ сув” зиёратгоҳи, Яккабоғ туманидаги “Чиллабулоқ” каби зиёратгоҳларнинг халқимиз маънавий ҳаётидаги ролини инкор этувчи бир ёқлама мутаассиблик нуқтаи назардан қарашларга қарши холисона тарихийлик асосида хулосалар берилган.
Қашқадарё воҳасидаги зиёратгоҳ ва қадамжолар (Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ зиёртагоҳи, Ҳазрати Қусам шайх ота зиёратгоҳи ва бошқа) тарихий маданий мерос обектлари тарихи ва зиёрат туризмини воҳада ривожлантириш омиллари ва зиёрат тўғрисидаги илмий-тарихий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Кўҳна манзиллар” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 3 апрелдаги 02-31/-503-сон маълумотномаси). Натижада Насафий, Нахшабий, Кеший нисбалари билан машҳур бўлган тасаввуф каби ислом илмларининг ривожланишида катта ҳисса қўшган, ҳозирда улар мангу жойлашган манзил зиёрат ва муқаддас қадамжо сифатида маҳаллий аҳоли орасида фойдаланиб келинаётган шахсларнинг илмий меросини тадқиқ қилиш, Қашқадарё воҳаси тарихини ўрганиш, туризм салоҳиятини ошириш билан бир қаторда, олимларнинг ислом илмлари ва маданяитида тутган ўрнини аниқлашга хизмат қилган.