Уразов Садулла Шодиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Нодавлат таълим хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1197
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Шадиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номли Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда нодавлат таълим хизматлари самарадорлигининг оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “нодавлат таълим хизматлари самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мазкур муассасалар томонидан кўрсатиладиган таълим хизматларининг сифати, миқдори ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларга мос келиши даражасига соҳа бошқарувидаги кадр таъминотчилари ва истеъмолчиларидан иборат функсионал тузилманинг консептуал моделини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
нодавлат таълим хизматлари самарадорлигини оширишда таълим хизматларини баҳолашнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари кадр истеъмолчилари (И2=(К1+К2+ К3)/3), таълим муассасаси (И1=(О1+О2+О3)/3) ва истеъмолчи (И3=(У1+У2+У3)/3) нуқтаи назаридан тизимлаш асосида такомиллаштирилган;
нодавлат таълим хизматлари сифатини бошқаришнинг ташкилий алгоритми сифатни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва таълим хизматлари сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, кадр истеъмолчилари ва таълим олувчиларнинг эҳтиёжларини маркетинг тадқиқотлари асосида ўрганиб боришни кўзда тутувчи “Таълим хизматларини сифатини баҳолаш ва ошириш” блокини киритиш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда олий таълим хизматларига бўлган талабнинг эластиклиги, талабалар сони, қамров даражаси, нодавлат таълим муассасалари сони ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда нодавлат таълим хизматлари бозори салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нодавлат таълим хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “нодавлат таълим хизматлари самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини мазкур муассасалар томонидан кўрсатиладиган таълим хизматларининг сифати, миқдори ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларга мос келиши даражасига соҳа бошқарувидаги кадр таъминотчилари ва истеъмолчиларидан иборат функсионал тузилманинг консептуал моделини қўллаш асосида такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртларининг 5231700 – Инсон ресурсларини бошқариш таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Рекрутмент” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғи). Бунинг натижасида мазкур таълим йўналиши талабаларида кадр таъминотчилари ва истеъмолчиларидан иборат функсионал тузилманинг консептуал моделини қўллаш асосида такомиллаштирилган “нодавлат таълим хизматлари самарадорлиги” тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
нодавлат таълим хизматлари самарадорлигини оширишда таълим хизматларини баҳолашнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари кадр истеъмолчилари (И2=(К1+К2+К3)/3), таълим муассасаси (И1=(О1+О2+О3)/3) ва истеъмолчи (И3=(У1+У2+У3)/3) нуқтаи назаридан тизимлаш асосида такомиллаштириш таклифи Нукус инновацион институти ва Термиз иқтисодиёт ва сервис университети фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 15-майдаги 04/17-1380-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш нодавлат таълим хизматлари сифатини иш берувчи, таълим муассасаси ва истеъмолчилар нуқтаи назаридан ишончли баҳолаш, нодавлат таълим хизматларидан қониққанлик даражасини янада оширишга, битирувчиларнинг келгусида ишга жойлашувида иш берувчилар томонидан қўйиладиган талабларга мослашувига, нодавлат таълим хизматлари сифатини базавий билим, малака ва кўникмалар доирасида объектив ҳамда манфаатдор томонларнинг субъектив кўрсаткичлар асосида холис баҳолаш асосида ўзаро манфаатдорликни оширишга имкон берган;
нодавлат таълим хизматлари сифатини бошқаришнинг ташкилий алгоритми сифатни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва таълим хизматлари сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, кадр истеъмолчилари ва таълим олувчиларнинг эҳтиёжларини маркетинг тадқиқотлари асосида ўрганиб боришни кўзда тутувчи “Таълим хизматларини сифатини баҳолаш ва ошириш” блокини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Нукус инновацион институти ва Термиз иқтисодиёт ва сервис университети фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 15-майдаги 04/17-1380-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётда қўллаш нодавлат олий таълим муассасаларида таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни жараёнлар тизими сифатида қатъий изчилликда амалга оширишга, нодавлат таълим хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган жараёнларни “истеъмолчидан истеъмолчига” тамойили асосида ҳаётийлик даврининг барча босқичларида доимий яхшилаб боришга ҳамда кадр истеъмолчилари ва истеъмолчиларнинг қониққанлик даражасини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда олий таълим хизматларига бўлган талабнинг эластиклиги, талабалар сони, қамров даражаси, нодавлат таълим муассасалари сони ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда нодавлат таълим хизматлари бозори салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Нукус инновацион институти ва Термиз иқтисодиёт ва сервис университети фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 15-майдаги 04/17-1380-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида олий таълим хизматларига юқори нарх эластиклиги шароитида қамров даражасини 50% га, иқтисодиёт ҳажмини 2 баробарга ошириш бўйича мақсадли параметрларга эришишда бир томондан тўлов-контракт қийматини аҳоли реал даромадлари динамикасига боғлиқ ҳолда 2025 йилда 23%, 2026 йилда 18,7% га, 2027 йилда 15,7%га, 2028 йилда 13,6% га, 2029 йилда 12% га, 2030 йилда 10,7% га ошириб бориш орқали оптимал миқдорини белгилаш, нодавлат таълим муассасалари сонини 31,7% га кўпайтириш, нодавлат олий таълим муассасалар талабалари сонини 32% га ошириш мумкинлигини асослантиришга, иккинчидан прогноз параметрларига асосланган ҳолда нодавлат олий таълим муассасаларининг молиявий фаолиятини янада рағбатлантириш, давлат олий таълим муассасалари билан рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда нарх-сифат уйғунлигига эришиш имконини берган.