Ачилова Озода Умаркуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гемопоэтик ўзак ҳужайралари трансплантацияси даврида гемопоэз тикланиши омиллари ва хусусиятларини ўрганиш”, 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология; (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2. DSc/Tib1083.
Илмий раҳбар: Каюмов Абдурахман Абдумавлянович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Исхаков Элдор Джасурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори; Баховутдинов Бурхониддин Баховутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: гематологик неоплазия билан оғриган беморларда гемопоэтик ўзак ҳужайраларини трансплантацияси даврида қон ишлаб чиқарилишини тикланишига таъсир қилувчи хусусиятлар ва омилларни бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимётерапия+ гранулоцит колониясини стимулловчи омили гуруҳида 6,6±3,24 (р<0.005) ўзак ҳужайралар ажратилган ва аферез куни периферик қонда мавжуд бўлган CD34+ ҳужайралар сони 32,5 ± 6,2 (р<0.003) ва ажратиш пайтида муваффақиятcизликлар фоизи гранулоцит колониясини стимулловчи омили режимига қараганда 1,5 баравар паст бўлганлиги сабабли ўзак ҳужайраларни йиғишнинг энг самарали усули эканлиги асосланган;
тўпланган ўзак ҳужайралар сонининг кимётерапия бошланган вақтга, беморнинг ёши, цитомегаловирус, ташхис қўйилганидан кейин ўтган вақт тўпланган CD34 + ҳужайралар сонига тескари боғлиқлиги (r= -0.9), жинс, вазн ва қон гуруҳи эса сезиларли таъсир кўрсатмаганлиги (r= 0.1) аниқланган;
трепанобиоптатларнинг гистологик таҳлили +30чи кун музлатилган ҳужайралар фойдаланилган гуруҳдаги беморларда суяк кўмиги ҳужайралиги 65%, музлатилмаган ҳужайралар қўлланган беморларда эса 88% тўлиқ тикланганлиги аниқланган;
музлатилмаган ўзак ҳужайралар ёрдамидаги ауто транспалнтациядан кейинги беморларда умумий омон қолиш мос равишда 68% хамда 72%, ва касалликсиз омонқолиш 59% хамда 63% ни ташкил этди, аммо септик асоратларини 2 баравар, геморрагик асоратларни эса 1,5 баравар камайтириши аниқланган;
алло трансплантациядан кейин гемапоэзни тикланишининг нафақат CD34+ ҳужайралар сони, балки суяк кўмиги микро муҳитига боғлиқлиги, цитомегаловирус ва вирусли гепатит В ва C реактивацияси инграфмант (тикланиш) вақтини 2 баравар узайтирган ва 9% трансплантация беморларида омадсизлик сабаби бўлганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзак ҳужайраларини трансплантациясини усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: кимётерапия+ гранулоцит колониясини стимулловчи омили гуруҳида 6,6±3,24 (р<0.005) ўзак ҳужайралар ажратилган ва аферез куни периферик қонда мавжуд бўлган CD34+ ҳужайралар сони 32,5 ± 6,2 (р<0.003) хамда ажратиш пайтида муваффақиятcизликлар фоизи Г-КСФ режимига қараганда 1,5 баравар паст бўлганлиги орқали ўзак ҳужайраларни йиғишнинг энг самарали усули эканлиги асослангани Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024йил 16 декабрдаги 146-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 401-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 15 феврал 12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларни касалхонада ётқизиш давомийлигини 5±2 кунга қисқартиради, беморга қўшимча ходимларнинг ғамхўрлигини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши трансплантация харажатларини 1,5 баробар камайтиришга, давлат бюджетини йилига улар умумий сонига нисбатан 24% иқтисодий самара берган. Хулоса: Миелом касаллиги, лимфома ва лейкозларда трансплантация учун унумли CD34+ хужайра тўплаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: тўпланган ўзак ҳужайралар сонининг кимётерапия бошланган вақтга, беморнинг ёши, цитомегаловирус, ташхис қўйилганидан кейин ўтган вақт тўпланган CD34 + ҳужайралар сонига тескари боғлиқлиги (r= -0.9), жинс, вазни ва қон гуруҳи эса сезиларли таъсир кўрсатмаганлиги аниқланган (r= 0.1) Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024йил 16 декабрдаги146-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 401-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 15 феврал 12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларни касалхонада ётқизиш давомийлигини 5±2 кунга қисқартиради, беморга қўшимча ходимларнинг ғамхўрлигини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши трансплантация харажатларини 1,5 баробар камайтиришга, давлат бюджетини йилига улар умумий сонига нисбатан 24% иқтисодий самара берган. Хулоса: Миелом касаллиги, лимфома ва лейкозларда трансплантация учун унумли CD34+ хужайра тўплаш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: трепанобиоптатларнинг гистологик таҳлили +30чи кун музлатилган ҳужайралар фойдаланилган гуруҳдаги беморларда суяк кўмиги ҳужайралиги 65%, музлатилмаган ҳужайралар қўлланган беморларда эса 88% тўлиқ тикланганлиги аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024йил 16 декабрдаги146-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 401-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 15 феврал 12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: музлатилмаган хужайра ишлатилган беморларда миелотоксик агранулоцитоз вактидаги юзага келадиган инфекцион асоратлари 2 бараварга камайган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши трансплантация харажатларини 1,5 баробар камайтиришга, давлат бюджетини йилига улар умумий сонига нисбатан 24% иқтисодий самара берган. Хулоса: Миелом касаллиги, лимфома ва лейкозларда трансплантация асоратларини камайтиришга ва беморларини 5 йиллик соғ қолишини оширишга имкон беради;
тўртинчи илмий янгилик: музлатилмаган ўзак ҳужайралар ёрдамидаги ауто трансплантациядан кейинги беморларда умумий омон қолиш мос равишда 68% хамда 72%, ва касалликсиз омон қолиш 59% хамда 63% ни ташкил этди, аммо септик асоратларини 2 баравар, геморрагик асоратларни эса 1,5 баравар камайтирди ва клиникада қолиш вақтини қисқартирганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 401-сонли буйруғи ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024йил 16 декабрдаги146-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 15 феврал 12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: лейкозларда эрта трансплантация қилиш умумий ва касалликсиз соғ қолишни 50% а ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши лейкозларда беморлар давлат буджетини йилига улар умумий сонига нисбатан 25% қисқаришига иқтисодий самара берган. Хулоса: Миелом касаллиги, лимфома ва лейкозларда трансплантация асоратларини камайтиришга ва беморларини 5 йиллик соғ қолишини оширишга имкон беради;
бешинчи илмий янгилик: алло трансплантациядан кейин гемапоэзни тикланишининг нафақат CD34+ ҳужайралар сони, балки суяк кўмиги микро муҳитига боғлиқлиги, цитомегаловирус ва вирусли гепатит В ва C реактивацияси инграфмант (тикланиш) вақтини 2 баравар узайтирган ва 9% трансплантация беморларида омадсизлик сабаби бўлганлиги аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024йил 16 декабрдаги146-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 31 октябрдаги 401-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 15 феврал 12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: музлатилмаган хужайра ишлатилган беморларда миелотоксик агранулоцитоз вактидаги юзага келадиган инфекцион асоратлари 2 бараварга камайган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши трансплантация харажатларини 1,5 баробар камайтиришга, давлат бюджетини йилига улар умумий сонига нисбатан 24% иқтисодий самара берган. Хулоса: Миелом касаллиги, лимфома ва лейкозларда трансплантация асоратларини камайтиришга ва беморларини 5 йиллик соғ қолишини оширишга имкон беради.