Хасанов Ойбек Ғофир уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чаноқ-сон бўғими остеоартрозининг клиник-иммунологик ва генетик хусусиятларининг ўзига хослиги» 14.00.05 - Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib3306.
Илмий рахбар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: идеопатик ва COVID-19 ўтказган беморларда чаноқ-сон буғимлари остеоартрози касаллигини клиник, иммунологик ва генетик текширувларга асосланган холда эрта диагностикасини ва касаллик оқибатини башоратлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 ўтказган беморларда чаноқ-сон бўғими остеоартрози касаллигида организмдаги дистрофик жараёнларни кучайиши билан иммун яллиғланиш жараёнлари (ИЛ-6, ИЛ-10, ФНО-α) орасида корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
идиопатик чаноқ-сон бўғими остеоартрози билан хасталанган беморларга нисбатан COVID-19 ўтказганларда қон ивиш тизимида бузилишлар яққол намоён бўлганлиги (ПТИ, ПТВ, АЧТВ, Д-димер миқдорларни ошиши ва МНО камайганлиги) аниқланган;
идиопатик ва COVID-19 ўтказганларда чаноқ-сон бўғими остеоартрози кузатилган беморларда COL1A1 ва GDF5 генларининг параллелиги, учраш частотаси ва генлар полиморфизмини А аллели ва мутант АА генотипи тоғайнинг дегенерация ва дистрофия жараёнини кучайтириши ҳисобига касалликнинг қисқа давомийлигида сон суяги бошчасининг некрози пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келиши исботланган;
илк бор COVID-19 ўтказганларда чаноқ-сон бўғими остеоартрози касаллиги билан хасталанган беморларда қон ивиш тизимидаги бузилишларни коррекция қилиш учун анъанавий даво усулига қўшимча орал антикаогулянтларни қўллаш мақсадга мувофиқлиги ва уларни юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чаноқ-сон бўғими остеоартрозининг клиник- иммунологик ва генетик хусусиятларини ўзига хослиги бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\21-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 утказган беморларда чаноқ-сон бўғими остеоартрози касаллигида организмдаги дистрофик жараёнларни кучайиши билан иммун яллиғланиш жараёнлари (ИЛ-6, ИЛ-10, ФНО-α) орасида корреляцион богликлик мавжудлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 2-сони билан тасдиқланган “Чаноқ-сон бўғимида остеоартроз ривожланишининг клиник-иммунологик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2024 йил 5 декабрдаги 110-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти Каттақўрғон шахар тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 10 феврал 187-7-106-TB/2025-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 дан кейинги чаноқ сон бўғими остеоартрози ривожланишининг хавф омилларини стратификацияси, касалликнинг оғир кечишини ва асоратлар ривожланиши мумкинлигини ўз вақтида башорат қилиш имконини берган. Бу чора – тадбирлар беморларда касалликнинг чуқурлашиши ва ногиронликка олиб келишини олдини олишга имкон яратган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда касалликни эрта аниқлаш ва қўшимча текширишлар учун харажатларни камайтириш, бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан ифодаланади. Стационарда ётоқ кунини 2 кунга қисқариши хисабига битта бемор учун 401499 сўм иқтисод қилинган.
иккинчи илмий янгилик: идиопатик чаноқ-сон бўғими остеоартрози билан хасталанган беморларга нисбатан CОVID-19 ўтказганларда қон ивиш тизимида бузилишлар яққол намоён бўлганлиги (ПТИ, ПТВ, АЧТВ, Д-димер миқдорларни ошиши ва МНО камайганлиги) аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 2-сони билан тасдиқланган “Чаноқ-сон бўғимида остеоартроз ривожланишининг клиник-иммунологик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2024 йил 5 декабрдаги 110-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти Каттақўрғон шахар тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 10 феврал 187-7-106-TB/2025-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гиперкаогуляциянинг касаллик ривожланишига ва унинг оғир кечишига таъсирини аниқлашдан иборат бўлиб, бу нооптимал даволашни тайинлаш хавфини камайтиради, самарали терапияни бошлашгача бўлган вақтни қисқартиришга ёрдам беради ва касалликларнинг ривожланишини назорат қилишни яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча тадқиқотлар учун харажатларни хамда бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан ифодаланади ва ревматология бўлимида ҳар бир беморнинг бир кунлик даволанишига давлат томонидан сарфланган маблағ 200749 сўм тежалади.
учинчи илмий янгилик: идиопатик ва COVID-19 утказганларда чаноқ-сон бўғими остеоартрози кузатилган беморларда COL1A1 ва GDF5 генларининг параллелиги, учраш частотаси ва генлар полиморфизмини А аллели ва мутант АА генотипи тоғайнинг дегенерация ва дистрофия жараёнини кучайтириши ҳисобига касалликнинг қисқа давомийлигида сон суяги бошчасининг некрози пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келиши исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 2-сони билан тасдиқланган “Чаноқ-сон бўғими остеоартрозининг генетик текширишларга асосланган эрта ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2024 йил 5 декабрдаги 110-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти Каттақўрғон шахар тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 10 феврал 187-7-106-TB/2025-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда CОL1А1 ва GDF5 генларининг генетик мутациялари (тажовузкор генотипларни) ўз вақтида аниқлаш ва касалликнинг эрта босқичларида даволанишни бошлаш орқали асоратлар ва ногиронлик хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган текшириш усулни амалиётга жорий этилиши сон суяги бошчаси некрозланиши ва қиммат муолажаларга (эндопротезлаш амалиётига) бўлган эҳтиёжни камайтиради ва шу лар хисобига давлат томонидан сарфланган маблағлар иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 ўтказганларда чаноқ-сон бўғими остеоартрози билан хасталанган беморларда қон ивиш тизимидаги бузилишларни коррексия қилиш учун анъанавий даво усулига қушимча орал антикаогулянтларни қуллаш мақсадга мувофиқлиги ва уларни юқори самарадорлиги исботланаган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 2-сони билан тасдиқланган “Чаноқ-сон бўғимида остеоартроз ривожланишининг клиник-иммунологик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббий марказига 2024 йил 5 декабрдаги 110-сонли буйруғи билан, Самарканд вилояти Каттақўрғон шахар тиббиёт бирлашмаси 2025 йил 10 феврал 187-7-106-TB/2025-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 март 13\21-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш орқали даволаниш харажатларини камайтиришдан иборат бўлиб, бу қўшимча диагностик муолажалар ва шифокорга такрорий ташрифлар заруратини минималлаштиради ва тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши гиперкаогуляция сабабли юзага келадиган сон суяги бошчаси ва чаноқ сон буғимидаги дистрофик ўзгаришларни камайишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: нотўғри тайинланган терапиялар сонини камайтириш ва қўшимча диагностик муолажаларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга асосланган ва касалликнинг прогнозини яхшилашга ва ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради.