Сирожиддинова Яхшигул Исматиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оловбардош матонинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш услубини такомиллаштириш” 05.06.01 - “Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқариш материалшунослиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2024.3.PhD/Т4912
Илмий раҳбар: Хамраева Сановар Атаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Мирзахмедова Муниса Хакимджановна, техника фанлари доктори, доцент; Ахмедов Акмал Ахмедович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта ва хризотил тола таркибли матонинг оловбардош хусусиятини оширишда ипларга эмулсиялашни қўллаш ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ТП-2000 асбобининг ҳаракатланувчи горелка саплосининг диаметри, иситиш элементли панелини ҳимоя столи орасидаги масофа ва иссиқлик оқими зичлиги параметрларини оптималлаштириш асосида асбобда тўқимачилик матоларининг оловбардошлилик хусусиятини аниқлаш услуби такомиллаштирилган;
пахта ва хризотил толаларини аралаштириш орқали йигирилган иплар сиртини эмулсиялаш йўли билан ҳосил қилинган қоплам эвазига матода оловбардош хусусияти ошганлиги аниқланган;
ўт ўчирувчи ходимларнинг оловдан қутқарув ҳаракати туфайли махсус кийимнинг букилишдан тикланиши босим кучи, ишқаланиш коеффисенти, танда ва арқоқ йўналиши бўйича букилиш бурчагига боғлиқлиги ҳамда таққосий қийматлар орасидаги фарқнинг сезиларли бўлмаганлиги матонинг олов таъсирида букилган жойинида ўзини шаклини йўқотмаганлиги аниқланган;
кирувчи омиллар таъсирида эмулсияланган пахта ва хризотил тола таркибли иплардан олинган матода оловбардошлик хусусияти ўзгаришининг регрессион моделлари кичик квадратлар усулини қўллаш орқали олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта ва хризотил хомашё ва турли таркибли эмулсияловчи моддалар асосида олинган матонинг оловбардош хусусиятини ошириш натижасида:
пахта ва хризотил тола аралашмали, юқори ҳароратга чидамли, оловбардош мато учун мўлжалланган ип олиш усули Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани “РЕАЛ ТЕХ ТОШКЕНТ” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 10 сентябрдаги №03/26-2451-сон маълумотномаси). Натижада, ипнинг оловбардошлик хусусиятини 700°C гача оширишга эришилган;
табиий аралаш толали оловбардош матонинг сифат кўрсаткичини баҳолашнинг такомиллаштилган услуби Наманган шаҳри “МУШТАРИЙ-Аи ЛТД” МЧЖ корхонасида АТ-100-5М тўқув дастгоҳида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 10 сентябрдаги №03/26-2451-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ва хризотил тола таркибли ипларни эмулсиялаш орқали олинган матонинг оловбардошлилик хусусиятининг 700°C ҳароратгача аниқлаш имкони яратилган.