Якубов Камолиддин Нуритдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тола ажратиш жараёнини рационал кўрсаткичлари асосида жин ишчи камерасини такомиллаштириш” 05.06.02 - “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.1.PhD/Т5197
Илмий раҳбар: Наврузов Нодир Амонович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва энгил саноат институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент тўқимачилик ва энгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Усмонқулов Алишер Қодирқулович, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Фарҳод Хайруллоевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади – тола сифатини сақлаш имконини берувчи жин ишчи камерасини такомиллаштириш ва хомашё валигининг рационал кўрсаткичларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чигитдан тола ажратиш жараёнида толада нуқсон аралашмаларни ҳосил бўлишини камайтириш имкониятини берувчи жин олд фартуги ички юзасини ҳаракатга келтириш асосида ишчи камера такомиллаштирилган;
ишлаб чиқарилаётган толанинг сифат кўрсаткичларига пахта тузилма таркиби, пахта ва тола намлиги ҳамда хомашё валиги зичлиги қийматларининг боғлиқлик қонуниятлари ишлаб чиқилган;
жин олд фартугини ҳаракатга келтирувчи эластик элементнинг кўрсаткичлари хомашё валигини ишчи камера деворларига берадиган босими ва пахта оқимига таъсир этувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
толанинг сифат кўрсаткичларига салбий таъсир этувчи зичликнинг чегаравий қийматлари ҳамда жин олд фартугига хомашё валигини босими натижасида ишчи камера кўндаланг қирқим юзаси ўзгаришини толада нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдорига боғлиқлиги кичик квадратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тола ажратиш жараёнини рационал кўрсаткичлари асосида жин ишчи камерасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
такомиллаштирилган жин ишчи камераси “Реал агро cоттон” УК Юқори Чирчиқ тумани филиали пахта тозалаш корхонасида жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025-йил 6-февралдаги 03/25-269-сонли маълумотномаси). Натижада “Олий” синф тола олиниши 27,6% га, ишлаб чиқарилаётган тола таркибида нуқсон ва ифлос аралашмалар ҳосил бўлишини 23% гача камайтириш имкони яратилган.