Уринова Камала Комилджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оптик фаол яримўтказгичлар ва металл дихалькогенидларининг моноқатламларида чизиқли тциркуляр дихроизм ва ўлчамли квантлашиш” 01.04.10–яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/FM1037.
Илмий раҳбар: Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон Давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Содиқ Азимов номидаги Физика-техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/27.02.2020.FM/Т.110.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Имамов Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Смагул Жангабергенович Каражанов, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оптик фаол яримўтказгичлар ва металл дихалько¬генид¬ларининг моноқат¬ламларида чизиқли тциркуляр дихроизм ва ўлчамли квантлашишнинг квант механикавий механизмларини назарий тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор оʻтиш металлари дихалкогенидларининг моноатомли қатламларида ток ташувчилар оралиқ ҳолатларининг ҳар хил зоналарда бўлишини эътиборга олиб икки ва уч фотонли зоналараро чизиқли циркуляр дихроизм самарасининг микроскопик модели ишлаб чиқилган;
квант механикасининг қўзғалишлар назарияси асосида оʻтиш металлари дихалкогенидларининг моноатомли қатламларида когерентли тўйиниш самарасининг улушини эътиборга олиб бир, иккки, уч ва тўрт фотонли чизиқли циркуляр дихроизм коеффисиен¬тининг частотавий ва температуравий боғланишлари ҳисобланган;
коваклар консентрацияси бўлган теллурда бир фотонли ютилиш коеффици¬ен¬ти спектрал боғланишининг максимуми 200-600 К температуралар оралигида да кузатилиши қоʻзгʻалишлар назарияси ҳисоблаш усулидан фойдаланиб аниқланган;
илк бор оптик фаол кристалл валент зонасининг тармоқларига тегишли ўлчамли квантлашиш модели ишлаб чиқилган бўлиб, матрицавий Шредингер тенгламасини ечиш билан п-Те кристаллида биринчи тармоқнинг 0,02 эВ; 0,5 эВ; 1,1 эВ, иккинчи тармоқнинг эса мос ҳолда 0,18 эВ; 0,6 эВ; 1,2 эВ энергияли оʻлчамга богʻлиқ квантлашган сатҳлардан ташкил топиши аниқланган;
усулига асосланган назарий ҳисоблаш натижалари асосида ёруғлик бир фотонли ютилиш коеффициен¬тининг спектрал боғланиши бўйича п-Те учун Т=100 К да ўтказилган тажриба натижалари 15% дан кичик хатолик билан тушунтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оптик фаол яримўтказгичлар ва металл дихалкогенидларининг моноқат¬ламларида чизиқли циркуляр дихроизм ва ўлчамли квантлашишларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
зонавий параметрлар температурага боғлиқлиги эътиборга олинган бир фотонли чизиқли циркуляр дихроиз¬м спектрал боғланишининг тадқиқоти натижаларидан «Фотон» Акциядорлик жамиятида яримўтказгичли транзисторлар ишлаб чиқаришда жорий этилган («Ўзелтехсаноат» уюшмасининг 2024 йил 13 июнги 04-3/914-сонли маълумотномаси). Диссертацияда олинган илмий натижалардан фойдаланиш тажрибавий намуналарда электрон техник асбоблар тайёрлаш ҳамда уларнинг электрофизик хоссаларини яхшилаш имконини берган;
коваклар энергетик спектрининг ўлчамли квантлашишига тегишли ҳисоблаш натижалари Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Физика кафедрасида бажарилган 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф2-70 «Кучли электромагнит майдондаги наноўлчамли яримўтказгич параметрларига ҳарорат, деформация ва ёруғлик таъсири» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида жорий этилган (Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2024 йил 07-май 32/10-09/485-сон маълумотномаси). Натижада ярим ўтказгичли кўп қатламли структураларда ва унинг асосида олинган ўлчамли квантлашган структураларида содир бўладиган экситонлар, поляронлар ва биполяронлар иштирок этган ташиш ҳодисалар назарияси соҳасида илмий тадқиқот ишларни янада чуқурроқ олиб бориш имкони яратилган;
тор зонали кристалларда қутбланган ёруғликнинг бир ва икки фотонли ночизиқли ютилишининг назарий ҳисоблашлари 2021-2023 йилларга мўлжалланган № Узб-Инд-2021-92-сонли “Микро ва наноўлчамли (гранулланган) яримўтказгичли термоелектрик материалларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигидаги халқаро лойиҳасида оптик ва ўлчамли квантлашиш ҳодисалари бўйича олинган илмий натижалардан гранулланган яримўтказгичларда икки туташган чегара соҳалари ҳамда потенсиал тўсиқ эффектларининг мавжуд бўлиш механизмлари, фонон ва заряд кўчиш жараёнларига боғлиқ кинетик ҳодисаларининг физик табиатини тушунтиришда фойдаланилган (Андижон Машинасозлик институтининг 2024 йил 6-майдаги 38-03-90-сон маʼлумотномаси. ИЖРО.ГОВ.УЗ тизими орқали ЭРИ билан тасдиқланган. Ҳужжат коди: CҚ63517176). Натижада гранулланган яримўтказгичли қурилмаларнинг кириш ва чиқиш характеристикаларига кенг диапазонда температура¬нинг таʼсирини башоратлаш имкони яратилган