Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Нодирахон Бурхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «”Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларда талабаларнинг касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (география)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7901.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор  .
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, доцент; Эшқувватов Бекзод Бекқулович, география фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент..
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларни инновацион технологиялар интеграцияси асосида бўлажак география фани ўқитувчиларини касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларни лойиҳалаштириш жараёнида илғор хорижий тажрибаларнинг методологик тенденсиялари асосида талабаларни касбга йўналтириб ўқитиш билан боғлиқ инновацион муҳитини яратиш, география таълими мазмунини интенсив тарзда кенгайтириш, таянч ва фанга доир компетенсиялар билан интегратив, рефлексив алоқаларини таъминлаш, иерархик тузилишдаги машқлар ҳамда интерфаол таълим технологияларидан адаптив ҳолда фойдаланиш барқарорлигини диагностикалаш асосида аниқлаштирилган;
“Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларни ўтказиш давомида компетенсиявий ёндашувларга асосланган ҳолда талабаларнинг инновацион, креатив фикрлашларига имкон берадиган стандарт ва ностандарт топшириқлар, когнитив фикрлашнинг мослашувчанлиги каби сифатлар билан идентивлигини таъминлаш, фанлараро оʻзаро алоқадорликни амалий-функсионал, рефлексив, коррексион интеграциялаш, оддийдан мураккабликка қараб босқичли алгоритмига адаптатив омилларининг ўзаро боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган;
“Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларда бўлажак география ўқитувчиларининг ўқув-билиш ва касбий фаолиятини ривожлантириш имкониятлари билиш мотивациясини кетма-кетлигини таъминлаш, креатив фикрлаш элементларини инновацион фаолиятига адаптив ва амалий йўналганлик дидактика тамойил сифатида киритиш, касбий ва шахсий компетенсияларидан ноодатий(кутилмаган) вазиятларда қўллай олишга қаратилган инновацион ва рақамли ахборот-коммуникацион технологиялар асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолиятини шакллантиришда “Умумий Ер билими” фанидан ўзлаштириш даражалари, баҳолаш мезонлари, мазмуни, ўзаро боғлиқ жиҳатларини белгиловчи касбий-педагогик кўрсаткичлари мотивацион, ташкилий ва ўқув методик таъминотини ҳамда машғулотларни унификациялаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларда талабаларнинг касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларни ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ва методик хусусиятлари талабаларни касбга йўналтириб ўқитиш билан боғлиқ илғор тажрибалар асосида география таълими мазмунини назарий ва амалий жиҳатдан кенгайтириш, фанга ва касбга йўналтиришга оид хусисуй кўникмалар таянч компетенсиялар билан интегратив қайта алоқасини таъминлаш, табиий-илмий саводхонликка ва касбий-шахсий тайёргарликка қўйилган минимум талабларга устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар “Умумий Ер билими” номли ўқув қўланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531-сон буйруғи асосида берилган 531-316-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, амалий машғулотларни ташкил этишнинг педагогик имкониятларини аниқлаш имкони яратилган;
Умумий Ер билимидан амалий машғулотларни фаолиятли, помпетенсиявий, инновацион, креатив фикрлашг имкон берадиган ҳамда иерархик, изчиллик, оддийдан мураккабликка ўтиш принциплари асосида топшириқлар тизимини ишлаб чиқишга оид тавсиялар “Умумий Ер билими (амалий машғулотлат) номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-сон буйруғи асосида берилган 416565810541135068-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, амалий машғулотларда бўлажак география ўқитувчиларини касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштирувчи топшириқлар тизимини ишлаб чиқишга эришилган;
“Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларда бўлажак география ўқитувчиларининг ўқув билиш фаолиятини фаоллаштириш ва касбий фаолиятини ривожлантириш имкониятини берадиган фаол ва интерфаол технологиялар асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “География ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи асосида берилган 418-009-рақамли нашр руҳсатномаси). Натижада, талабаларнинг амалий машғулотларда ўқув билиш фаолиятини ва касбий фаолиятга тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштириш смарадорлиги ошган;
“Умумий Ер билими” фанидан амалий машғулотларни ташкил этишда талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш ва ташхислаш мазмуни таълим бериш сифати, когнетив соҳа, коммуникатив ва мотивацион даража, ўз-ўзини касбий-шахсий ривожлантириш, мустақил фикрлаш, моделлаштириш мезонларининг ўзаро боғлиқлиги асосида “Бўлажак география ўқитувчиларининг касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели”га оид таклифлардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” (2017-2020-йй) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида яратилган дидактик материаллар мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 12 июндаги 11-05-3298/04-сонли далолатнома). Натижада, “Умумий Ер билими”дан амалий машғулотларни касбга йўналтириб ўқитиш имкони яратилган;
“Умумий Ер билими” фанидан талабаларни касбга йўналтириб ўқитишнинг махсус танлаб олинган педагогик технологиялар, интерфаол методлар, кейс топшириқлари, талабалар билимини баҳолашнинг ностандарт усуллари, маҳорат дарслари, таълимни ташкил этишнинг индивидуал, кичик гуруҳларда ва ялпи ўқитиш шакллари интеграциясига асосланган амалий машғулотларни ташкил этиш ўқув-методик таъминотини яратишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” маънавий-маърифий кўрсатувлари ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2022 йил 17 мартдаги 06-31-608-сонли маълумотномаси). Натижада, география таълимининг оммалашуви ва аудиториясиниГ кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish