Ҳақназарова Моҳичеҳра Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Юқори фаол кислородли натрий перкарбонат ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва унинг қўлланилиши», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4100.
Илмий раҳбар: Нурманов Суванқул Эрханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Умиров Фарҳод Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий маҳсулот ҳисобланган калсинирланган сода асосида юқори фаол кислородли, гранулаланган натрий перкарбонат олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
калсинирланган сода ва водород пероксиднинг 60 фоизли сувли эритмасидан фойдаланиб синтез жараёнини кристаллаш ҳароратини пасайтириш орқали тозалиги 99 %, фаол кислород миқдори 15,1% бўлган натрий перкарбонат олиш усули илмий асосланган;
кристаллаш ҳароратини пасайтириш орқали юқори фаол кислородли натрий перкарбонат олиш жараёнида маҳсулот барқарорлигини таъминлашда стабилизатор сифатида маҳаллий хомашёдан олинган калсий олеат реагенти қўлланилган ва унинг самарадорлиги асосланган;
калсинирланган сода ва водород пероксиднинг турли консентрациядаги сувли эритмалари асосида конденсирлаш усули билан перкарбонат олиш жараёнининг оптимал параметрлари: вақт – 35 дақ., ҳарорат – 150C, сув миқдори – 1 (мол), стабилизатор тури ҳамда аралаштиргич тури ишлаб чиқилган;
калсинирланган сода, водород пероксиднинг турли консентрацияли сувли эритмалари, ёғ кислоталарнинг калсийли тузи асосида фаол кислород миқдори 15,1 % бўлган гранулаланган натрий перкарбонат олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Қўнғирот сода заводи» ҚК МЧЖ маҳсулоти – калсинирланган сода асосида натрий перкарбонат олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида:
калсинирланган сода, водород пероксиднинг сувли эритмалари ва ёғ кислоталарининг калсийли тузлари асосида натрий перкарбонат олиш усули Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 13 октябрдаги 13-85/10-23-сонли маълумотномаси). Натижада, фаол кислород миқдори 13,1% дан кам бўлмаганм юқори сифатли гранулаланган натрий перкарбонат олиш имконини беради;
синтез қилинган фаол кислород миқдори юқори бўлган натрий перкарбонат “Санег” ҚК МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (“Санег” ҚК МЧЖнинг 2024 йил 11 мартдаги 1-сонли маълумотномаси). Натижада, технологик қурилмаларни совитиш учун фойдаланиладиган техник айланма сувларни микроорганизмлардан тозалашда биоцид сифатида қўлланилаётган импорт реагентни маҳаллийлаштириш имконини берган.