Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинов Дилшод Давроновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кремнезем миқдори юқори қўшимчалар ва уларнинг гибрид ҳосилалари қўшилган портландцементлар олишнинг «яшил» технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/T842.
Илмий маслаҳатчилар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Искандарова Мастура, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Искендеров Ахмед Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Баҳриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кремнезем миқдори юқори қўшимчалар ва уларнинг гибрид ҳосилалари қўшилган портландцементлар олишнинг «яшил» технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор цемент қўшимчаси сифатида аморф кремнеземдан иборат микрокремнезем (МК)ни, таркиби аморф кремнеземли маҳаллий пуццоланлар опока ва трепелни кимёвий-минералогик таркиблари, физик-кимёвий хоссалари, гидравлик ва пуццолан фаоллиги аниқланган; 
таркибида аморф кремнеземли пуццоланлар ва гибрид қўшимчаларни қўллаб кам клинкерли паст углеродли «яшил» цемент композитлари олишни энергия,- ресурстежамкор технологиясининг физик-кимёвий асослари ишлаб чиқилган;
 илк бор аморф кремнеземли маҳаллий пуццоланлар, МК  ва уни ФКТА билан гибрид ҳосилаларини қўллаб умумқурилиш (ПЦ) ва композицион портландцементлар (КПЦ) олиш илмий асосланган; 
илк бор аморф кремнезёмли маҳаллий пуццоланлар ва “МК+ФКТА”дан иборат гибрид қўшимчаларнинг оддий ПЦни хоссаларига ижобий таъсири аниқланган ва кам клинкерли умумқурилиш ва композицион цементларнинг самарадор таркиблари ишлаб чиқилган;
«туйилган клинкер - пуццолан қўшимча – гипс - сув»  ва «туйилган клинкер – гибрид қўшимча – гипс – сув»   боғловчи тизимларнинг гидратланиш даражаси аниқланган; 
опокали ва (Гқ)ли  цементлар гидратланганда  янги бирикмаларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва микротузилмаси шаклланиши билан «яшил» композитларни мустаҳкамлиги орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган; 
 цемент композитининг мустаҳкамлиги матрица даражасига етиши учун оддий ПЦ таркибидаги клинкерни аморф кремнеземли пуццоланлар ва МК билан 15%гача, гибрид қўшимчалар билан 35%гача алмаштириш мумкинлиги илмий исботланган; 
 МКни ФКТА билан модификациялаб олинган гидравлик фаоллиги юқори “яшил” гибрид қўшимчалар, оддий ПЦни қотишини тезлаштириши ҳисобига, кам клинкерли цемент композитларини мустаҳкамлиги юқори бўлиши илмий  асосланган; 
моно- ва гибрид қўшимчаларни қўллаб  паст углеродли кам клинкерли  “яшил” цемент композитлари олишни энергия ва ресурстежамкор технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кремнезем миқдори юқори қўшимчалар ва уларнинг гибрид ҳосилалари қўшилган портландцементлар олишнинг «яшил» технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
клинкер улушини 15% микрокримнезем билан алмаштириб портландцемент композитини энергиятежамкор таркиби «Бекободцемент» АЖда амалиётга жорий этилган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари»  уюшмасининг 2024 йил 24 октябрдаги 04/15-3147-сонли маълумотномаси). Натижада, ЦЕМ II/A-MK 32,5 H классдаги минерал қўшимчали портландцемент олиш имконини берган.  
клинкер улуши 25% гача “фаол кул тошқол аралашмаси ва микрокремнезем” таркибли гибрид қўшимчалар билан алмаштирилган  «яшил» цемент композити «Бекободцемент» АЖ ва «Оҳангаронцемент» АЖда  амалиётга жорий этилган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари»  уюшмасининг 2024 йил 24 октябрдаги 04/15-3147-сонли маълумотномаси). Натижада, мустаҳкамлик кўрсаткичи бўйича 42,5 синфга мансуб  ЦЕМ II/B-K(М-П) кам клинкерли КПЦни  ишлаб чиқариш имконини берган.  
35-45% “фаол кул тошқол аралашмаси ва микрокремнезем” таркибли гибрид қўшимчали «яшил» цемент композити «Бекободцемент» АЖ ва «Оҳангаронцемент» АЖда  амалиётга жорий қилинган. («Ўзсаноатқурилишматериаллари»  уюшмасининг 2024 йил 24 октябрдаги 04/15-3147-сонли маълумотномаси). Натижада, мустаҳкамлик кўрсаткичи бўйича ЦЕМ IV/B (М-П) 32,5 классдаги камклинкерли КПЦни ишлаб чиқариш имконини берган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish