Салибоева Биби Робия Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг трансверсал компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таʻлим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Пед7300
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Эшпўлатов Комилжон Абсаломович Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа докрори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алламуродович педагогика фанлари доктори, профессор,Юлдашев Мақсуд Абдуллаевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг трансверсал компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг транверсал компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари рақамли технологиялар интеграцияси ва оъз-оъзини ривожлантириш натижадорлигини оширишга қаратилган таълим дастурларининг мослашувчанлиги ва жамоада ишлаш коъникмаларининг ижодий фаоллик тенденсияси билан тоъғри пропорсионал эканлигини далиллаш асосида аниқлаштирилган;
тарбиячиларнинг транверсал компетенсиясини ривожлантириш жараёни ситуацион ва индуктив баҳолаш интегративлигига эришиш ҳамда тизимли-ахборотли, шахсий-фаолиятли ва инновацион-креатив ёндашувлар тузилмавий элементларининг мақсадли ва натижавий блоклари мазмунини меҳнат бозори талабларига коъра адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг транверсал компетенсиясини ривожлантириш методикаси шахснинг когнитив ва эмоционал ривожланиш хусусиятларининг изчил узвийлигини педагогик профилактика ва дидактик ташхислаш натижасига коъра ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
тарбиячиларнинг транссервал компетенсияларини ривожлантириш технологияси ижодий фаоллик даражасини оширишни функсионал равишда таъминлайдиган оъзаро боғлиқ таълимий-прагматик компонентларни педагогик яхлитлаш ҳамда креатив фикрлаш мобиллигини оширишга йоъналтирилган ишчан-фаол педагогик микромуҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларнинг трансверсал компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш боъйича олинган натижалар асосида:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг транверсал компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари рақамли технологиялар интеграцияси ва оъз-оъзини ривожлантириш натижадорлигини оширишга қаратилган таълим дастурларининг мослашувчанлиги ва жамоада ишлаш коъникмаларининг ижодий фаоллик тенденсияси билан тоъғри пропорсионал эканлигини далиллаш асосида аниқлаштириш боъйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Тарбиячиларининг трансверсал компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асослари” номли услубий қоʻлланмага сингдирилган (Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахасисиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг 2023-йил 27-январдаги 1-сонли баёни. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 28-январдаги 02-33-198-сон маълумотномаси). Натижада таълим сифатини ошириш ва тарбиячиларнинг трансверсал компетентлигини ривожлантириш имконини берган;
тарбиячиларнинг транверсал компетенсиясини ривожлантириш жараёни ситуацион ва индуктив баҳолаш интегративлигига эришиш ҳамда тизимли-ахборотли, шахсий-фаолиятли ва инновацион-креатив ёндашувлар тузилмавий элементларининг мақсадли ва натижавий блоклари мазмунини меҳнат бозори талабларига коъра адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг трансверсал компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 28-январдаги 02-33-198-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларнинг амалий компетентлигини ривожлантиришга эришилган.
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг транверсал компетенсиясини ривожлантириш методикаси шахснинг когнитив ва эмоционал ривожланиш хусусиятларининг изчил узвийлигини педагогик профилактика ва дидактик ташхислаш натижасига коъра ривожлантириш асосида ишлаб чиқилган таклифлардан Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахасисиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг 2023-йил 4-декабрдаги 3-сонли баёни асосида чоп этилган “Тарбиячиларининг трансверсал компетентлигини ривожлантириш методикаси” номли методик қоълланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 28-январдаги 02-33-198-сон маълумотномаси). Натижада, таълим сифатини ошириш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларнинг амалий компетентлигини ривожлантириш имконини берган.
тарбиячиларнинг транссервал компетенсияларини ривожлантириш технологияси ижодий фаоллик даражасини оширишни функсионал равишда таъминлайдиган оъзаро боғлиқ таълимий-прагматик компонентларни педагогик яхлитлаш ҳамда креатив фикрлаш мобиллигини оширишга йоъналтирилган ишчан-фаол педагогик микромуҳитни яратиш асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан мобил илпва ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 28-январдаги 02-33-198-сон маълумотномаси) Натижада тарбиячиларнинг трансверсал компетентлигини ривожлантиришга эришилган.