Назаров Феруз Юсуфовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Коронавирусли пневмония ўтказган беморларда марказий гемодинамика ва ташқи нафас функцияларини баҳолаш ва коррекциялаш » 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.1.PhD/Тib1655.
Илмий раҳбар: Ярмухамедова Саодат Хабибовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Тиб.123.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бекмурзаева Элмира Куанишовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Коронавирусли пневмония билан оғриган беморларда клиник кўринишнинг хусусиятларини, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг ҳолатини ва гуморал тартибга солишнинг айрим қисмларини ўрганишидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор КПдан кейин беморларда реабилитация натижаларини башорат қилиш учун интерлейкин-6 (IL-6) ва интерлейкин-8 (IL-8) каби асосий яллиғланиш белгилари даражасидаги ўзгаришларнинг клиник аҳамияти ва улар юрак-қон томир, нафас олиш функцияларини тиклаш даражасининг ишончли прогнози бўлиб хизмат қилиши аниқланган;
илк бор КПдан кейин беморларда марказий гемодинамикани ва ташқи нафасни яхшилашга қаратилган комплекс терапиянинг ижобий таъсири (яллиғланиш жараёнларини камайтириши) беморларнинг умумий ҳолатини сезиларли даражада яхшиланиши, клиник ва морфофункционал кўрсаткичларнинг ижобий ўзгаришлари асосланган;
илк бор комбинирланган терапия самарадорлигининг белгилари сифатида марказий гемодинамика ва ташқи нафас олиш функцияси кўрсаткичларининг ўрни, уларнинг динамикаси ва беморларнинг дастлабки клиник хусусиятлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор комплекс терапия самарадорлигини баҳолашнинг клиник, биокимёвий ва инструментал тадқиқот усулларини бирлаштириш йўли билан КПдан кейин беморларни патогенетик даволашга индивидуал ёндашув асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Коронавирусли пневмония ўтказган беморларда марказий гемодинамика ва ташқи нафас функцияларини баҳолаш ва коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: коронавирусли пневмониядан кейин беморларда реабилитация натижаларини башорат қилиш учун интерлейкин-6 ва интерлейкин-8 каби маркерларнинг клиник аҳамияти ва улар юрак-қон томир, нафас олиш функцияларини тиклаш даражасининг ишончли прогнози бўлиб хизмат қилиши аниқланганлиги Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3073-7-107-ТБ/2024-сон буйруқ ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3788-7-103-ТВ/2024-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13-ноябрдаги 8-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: Коронавирусли пневмония ўтказган беморларда интерлейкин-6 ва интерлейкин-8 каби маркерларнинг босқичма-босқич нормаллашуви касаллик оқибатини тўғри башорат қилиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: шифохонада қолиш тўлов миқдори 420000 сўмга камайтирилди; шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 280000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 140000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: клиник амалиётда тадқиқот натижаларини тадбиқ қилиниши коронавирусли пневмония ўтказган беморларда беморларда ташҳислаш чораларини ва касалликнинг асоратларини олдини олиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: коронавирусли пневмония ўтказган беморларда марказий гемодинамикани ва ташқи нафасни яхшилашга комплекс терапиянинг ижобий таъсири, яллиғланиш жараёнларини камайтириши, беморларнинг умумий ҳолатини сезиларли даражада яхшилаши клиник ва морфофункционал кўрсаткичларнинг ижобий ўзгаришлари асосланганлиги Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3073-7-107-ТБ/2024-сон буйруқ ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3788-7-103-ТВ/2024-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13-ноябрдаги 8-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: Марказий гемодинамика ва ташқи нафас олиш кўрсаткичларини тузатиш нафақат юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг объектив кўрсаткичларини яхшилашга, балки коронавирусли пневмониядан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилашга имкон бериши аниқланди. Иқтисодий самарадорлик: ушбу ҳолатни вақтида аниқлаш беморларни ўз вақтида даволаш имконини берган ва бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 890000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 765000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: олинган маълумотларга асосланиб, яллиғланиш белгилари даражасининг ўзгариши билан юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг клиник кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик ўрнатилди, бу эса ушбу маркерлардан фойдаланишга даволаш самарадорлигини кузатиш даволаш давомийлигини башорат қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор комбинирланган терапия самарадорлигининг белгилари сифатида марказий гемодинамика ва ташқи нафас олиш функцияси кўрсаткичларининг ўрни, уларнинг динамикаси ва беморларнинг дастлабки клиник хусусиятлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3073-7-107-ТБ/2024-сон буйруқ ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3788-7-103-ТВ/2024-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13-ноябрдаги 8-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: асосий терапия фонида Кверцетин ва Доксофиллин билан комплекс терапия ўтказилганда клиник белгилар камайиши, марказий гемодинамик кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва ўпкада обструктив ўзгаришларнинг пасайиши коронавирусли пневмонияни ўтказган беморларда тикланишнинг давомийлиги ва натижаларини аниқ башорат қилиш имкони пайдо бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: Комплекс терапияни қўллаш касалхонада бўлишнинг ўртача давомийлигини хар бир беморга 2 кунга қисқартириш имконини берди, бу эса давлат бюджетидан 450 минг сўм маблағни тежаш имконини беради (Самарқанд шаҳридаги кўп тармоқли клиниканинг терапевтик бўлимида бир кунлик ётоқ нархи 225000 минг сўмни ташкил этади). Хулоса: комплес терапияни самарадорлигининг белгилари сифатида марказий гемодинамика ва ташқи нафас олиш функцияси кўрсаткичларининг муҳим роли ҳамда уларнинг динамикаси ва беморларнинг дастлабки клиник хусусиятлари ўртасида ижобий корреляцияни аниқлаш касалликни ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш, асоратларни олдини олишга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор комплекс терапия самарадорлигини баҳолашнинг клиник, биокимёвий ва инструментал тадқиқот усулларини бирлаштириш йўли билан КПдан кейин беморларни патогенетик даволашга индивидуал ёндашув асосланганлиги Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3073-7-107-ТБ/2024-сон буйруқ ва Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси 2024-йил 28-августдаги 3788-7-103-ТВ/2024-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 13-ноябрдаги 8-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: Коронавирусли пневмониядан сўнг беморларда юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг клиник ва функционал кўрсаткичлари ўртасидаги ассоциатив боғлиқликликни аниқлаш, ушбу беморларда касалликни ташҳислаш чораларини ва касалликнинг асоратларини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада қолиш тўлов миқдори 486000 сўмга камайтирилди; шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 420000 сўмлик дори-дармон кам талаб етилади (1 кунга ўртача 140000 сўм сарфланади). Хулоса: Шифохонадан ташқари коронавирусли пневмониядан сўнг беморларда марказий гемодинамикани ва ташқи нафас олиш функцияцини тузатишга қаратилган комплекс терапиядан фойдаланиш юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг клиник ва функционал кўрсаткичларининг сезиларли яхшиланишига олиб келиши аниқланган. Дори-дармонлар билан даволаш ва жисмоний реабилитацияни ўз ичига олган комплекс терапия интерлейкин-6 (IL-6) ва интерлейкин-8 (IL-8) каби яллиғланиш белгиларининг пасайишига ёрдам бериши аниқланди, бу тизимли яллиғланишнинг пасайиши ва беморларнинг умумий аҳволи яхшиланганлигини кўрсатади.