Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмуродова Нафиса Фахридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республиканинг турли ҳудудларида асалари оилаларидан олинган асалларнинг хусусиятларини ўрганиш”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2014.4.PhD/Qx1566
Илмий раҳбар: Тўраев Омон Сафарович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исамухамедов Салих Шукурович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг турли ҳудудлари шароитида парваришланган маҳаллий популяция ва карпат зотли асалари оилаларидан олинган асалларнинг хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон шароитида илк бор асалари оилалари тоғ ва тоғолги ҳудудларида  парвариш қилинганда, она асалариларнинг  кунлик тухум қўйиши, назорат гуруҳига нисбатан И тажриба гуруҳида 4,8%га, ва ИИ тажриба гуруҳида 6,5% га ошганлиги  ҳамда насл миқдори назорат гуруҳига нисбатан И тажриба гуруҳида 7,8% га, ва ИИ тажриба гуруҳида 11,2% га ошганлиги асосланган;
тажрибадаги асалари оилалари йиғган органик асалларнинг кимёвий таркиби таҳлил қилинганда ундаги диастаза сони 21,3-25,5 ГОТЕ бирлигини ташкил этганлиги аниқланган;
назорат гуруҳига нисбатан И тажриба гуруҳидаги асалларнинг таркибида Б6 витамини 35% га ҳамда ИИ тажриба гуруҳидаги асалларнинг таркибида Б6 витаними 40% 
га ошганлиги исботланган;
тажрибадаги асалари оилаларидан йиғилган асаллар таркибидаги сув миқдори таҳлил қилинганда, назорат гуруҳига нисбатан1,06-1,09 марта кўп эканлиги аниқланган;
асаллар таркибидаги фенилаланин аминокислотаси назорат гуруҳига нисбатан И тажриба гуруҳида 1,6 мартага ҳамда ИИ тажриба гуруҳида 16,7 мартага кўп эканлиги исботланган;
асалари оилалари экологик тоза ҳудудларда парвариш қилинганда, олинган асаллар таркибида калий микро элименти, назорат гуруҳига нисбатан, И тажриба гуруҳида 0,8 марта кам ва ИИ тажриба гуруҳида 4,6 баробар кўп эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республиканинг турли ҳудудларида асалари оилаларидан олинган асалларнинг хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Турли ҳудудларида асалари оилаларидан олинган асалнинг хусусиятларини баҳолаш усули Жиззах вилояти Зомин туманидаги “ЖИЗЗАХ ЗАМИН АСАЛИ” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 28-ноябрдаги № 02/23-670 сонли маълумотнома). Натижада  асаларичилик хўжалигининг И тажриба гуруҳидан тоғ шароитида олинган органик асаллар таркибидаги диастаза сони 24,5 Готе бирликка тенг бўлган ва тажрибадаги ҳар бир асалари оиласидан 14 кг-дан асал маҳсулоти олинган бўлиб, соф даромад 525,0 минг сўмни ҳамда рентабеллик даражаси эса 41,6%-ни ташкил қилган;
ташқи экологик омилларнинг асал сифатига таъсирини ўрганиш усули Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “РАШИДОВ ХАЙДАР АБУБАКРОВИЧ” деҳқон хўжалигида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 28-ноябрдаги № 02/23-670 сонли маълумотнома). Натижада тажриба гуруҳларидаги асалнинг диастаза сони 21,4 Готе бирлигига тенг бўлган ва ҳар бир асалари оиласидан 15 кг-дан асал маҳсулоти олинган, соф фойда 460,0 минг сўмни ташкил қилган ва рентабеллик даражаси эса 38,3%-га ошишига имкон берган;
асалнинг кимёвий хусусиятини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “ҲИЛОЛ АСАЛЧИ БАҲОР” МЧЖнинг асаларичилик хўжалигида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 28-ноябрдаги № 02/23-670 сонли маълумотнома). Натижада назорат гуруҳидан олинган асаллар таркибидаги диастаза сони 17,4 бирликка эга бўлган ва ҳар бир асалари оиласидан 20,0 кг-дан асал маҳсулоти олинган бўлиб, соф фойда 450,0 минг сўмни шунингдек рентабеллик даражаси эса 37,5%-ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish