Sayt test rejimida ishlamoqda

Биксалиева Римма Рафиковнанинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рус ва ўзбек  тилларида сўз ясовчи неологизмлар: структуравий-семантик жиҳат” мавзусидаги 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.4.PhD/Fil1803
Илмий раҳбар: Бабакулов Исмаил Туркманович филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университетида.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алъниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зинин Эвгений Олегович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларида сўз ясовчи неологизмларнинг деривацион-семантик жиҳатининг ўхшашлик ва фарқларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
“неологисм”, “новация”, “янги сўз”, “янги ҳосила”, “неодериват”, “сўз ясалиш неологизми”, “семантик неологисм”, “неологизм-о'злашма сўз”, “окказионализм” ва “потенсиал сўз” каби неологияга оид асосий атамаларнинг семантик чегаралари, функсионал хусусиятлари ҳамда контекстуал қўлланилишдаги ўзига хослиги илмий таҳлиллар воситасида очиб берилган;
рус ва ўзбек тилларида сўз ясалиш жараёнларини таққослаш зарурияти лингвистик тизимларни ўрганишнинг интегратив ёндашувлари асосида таснифланиб, неологизмларнинг функсионал, семантик ва маданий жиҳатларини уларнинг тил динамикаси контекстида ҳисобга олувчи тизимли-структуравий услубга асослангани исботланган;
ХХ аср охири ва ХХИ аср бошида рус ва ўзбек тилларида пайдо бўлган сўз ясовчи неологизмлар муҳим ижтимоий ва тарихий ўзгаришлар таъсирида шаклланганлиги уларнинг асосий структуравий ва семантик хусусиятларини қиёсий-типлологик нуқтайи назардан аниқлашга имкон бериши, бу хусусиятлар мазкур неологизмларнинг тил тизимидаги ролини чуқурроқ англашга, шунингдек, рус ҳамда ўзбек тилларининг келгусидаги ривожланиш тенденсияларини прогноз қилишга хизмат қилиши исботланган;
рус ва ўзбек тилларида турли сўз ясаш моделлари, турлари ва формантларининг продуктивлиги ХХ ва ХХИ асрлар оралиғидаги асосий неологизмларни ажратиб кўрсатиш ҳамда уларнинг ижтимоий ўзгаришларни миллий даражада идрок этиш хусусиятлари билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Структурал-семантик жиҳатдан сўз ясовчи неологизмларни тадқиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
узоқ қариндош бўлмаган тилларда неологизмлар деривациясининг қиёсий таҳлили контекстида “неологисм”, “новация”, “янги сўз”, “янги ҳосила”, “неодериват”, “сўз ясалиш неологизми”, “семантик неологисм”, “неологизм-о'злашма сўз”, “окказионализм” ва “потенсиал сўз” атамаларининг мазмунини аниқлаштирувчи илмий-назарий таҳлил хулосалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон филиали Қорақалпоқ илмий-тадқиқот гуманитар институти томонидан амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклорида дунёнинг этнолингвистик тасвири” фундаментал лойиҳасида фойдаланилди (21-декабр 2023-йил №495/1 Маълумотнома). Натижада, лойиҳа турли тизимли тилларда сўз ясовчи неологизмларни таҳлил қилиш бўйича янги илмий маълумотлар билан бойитилди;
рус ва ўзбек тилларида неологизмларни қиёсий ўрганиш, шунингдек, сўз ясовчи неологизмларнинг семантик тавсифини тизимли-структурал ёндашув асосида ўрганиш, сўз ясовчи воситаларнинг функсионал жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда олинган натижалар ФА-Ф-1-005 сонли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёт тарихи ўрганиш” фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилди (21-декабр 2023-йил №196/1-сон маълумотнома). Натижада, лойиҳада рус ва ўзбек тилларидаги лексик янгиликларнинг структурал-семантик ва функсионал-прагматик тавсифи миллий тилнинг ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларда сўз ясаш механизмининг аҳамиятини тасдиқловчи далил бўлиб хизмат қилиши асосланди;
ХХ аср охири – ХХИ аср бошларида рус ва ўзбек тилларида пайдо бўлган ва қиёсланаётган тилларнинг лексик таркибини тўлдирган, шунингдек, сўз ясовчи моделлар, турлар ва формантларнинг маҳсулдорлиги тизимли тарзда таҳлил қилинган сўз ясовчи неологизмлар роли ва аҳамияти ҳамда уларнинг маҳсулдорлиги, Навоий вилоят телевидениеси ва радиокомпанияси “Таълим ислоҳоти” ва “Диёр-24” каби кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилди (12-декабр 2023-йил №01-02/201 маълумотнома). Натижада бу томошабинларга миллий тил ривожланишининг аҳамияти ва маърифий аҳамиятини яхшироқ тушунишга ёрдам берди, шунингдек, кўрсатувларни илмий далиллар билан бойитди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish