Абдуллаев Элмурод Зайлобидиновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларни сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш методикаси (умумий педагогика фани мисолида) мавзусида”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2019.2.PhD/Т1091
Илмий раҳбар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори, профессор; Эргашев Бобуржон Боҳодирович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак ўқитувчиларни сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект воситасида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни интеллектуал қобилиятларни шакллантириш, илмий билимларни рақамли платформалар ёрдамида кенгайтириш ва автоматлаштирилган таҳлилий воситалардан фойдаланиш билан талабаларни фанлар доирасида ва фанлараро илмий изланиш, аналитик қобилиятларини ривожлантириш, катта ҳажмдаги илмий маълумотларни тез ва самарали таҳлил қилиш, сунъий интеллектга асосланган манбалар мазмунли тавсифини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг методик ёндашувлари илмий маълумотларни таҳлил қилиш, реал вазиятларни баҳолаш, сунъий интеллект ёрдамида илмий манбаларни рақамли таҳлил қилиш фаолиятини илмий-виртуал симуляциялардан фойдаланиб, комплекс масалаларни ҳал этиш ва илмий таҳлилга йўналтирилган топшириқлар, ўқув-илмий лойиҳалар шакллантириш ҳамда интегративлигини таъминлаш мантиқъига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“Умумий педагогика” фани мазмуни сунъий интеллект билан коррелация қилиш асосида дидактик ривожлантириш йўналишлари тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган сунъий интеллектга асосланган ўқув тизимлари мазмуни ўқув жараёнини оптималлаштириш, ўқитиш дидактикаси билан мултимодал ўқитиш технологиялари, рақамли баҳолаш воситалари ҳамда ўрганиш жараёнини мунтазам баҳолаб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
“Бўлажак ўқитувчиларни сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш фаолиятига тайёрлаш” модели касбий-педагогик фаолият мазмуни ва касбий фаолиятга қўйилган ижтимоий талаблари билан реассесмент, кўп босқичли ўқув жараёнларини бошқариш, эпистомологик билимларни баҳолаш, тадқиқотчилик компетенсиясини ривожланиш динамикасини мониторинг қилишни рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик компетенсияини ривожлантириш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
интеллектуал компетенсияини шакллантириш, илмий билимларни рақамли платформалар ёрдамида кенгайтириш ва автоматлаштирилган таҳлилий воситалардан фойдаланиш билан талабаларни фанлар доирасида ва фанлараро илмий изланиш, аналитик компетенсияини ривожлантириш, катта ҳажмдаги илмий маълумотларни тез ва самарали таҳлил қилиш, сунъий интеллектга асосланган манбалар контекстуал тавсифини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик мазмунига доир илмий таҳлиллар ва шакллантирилган хулосалар “Замонавий техник дастурий воситалар ва улардан фойдаланиш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 4385-сонли буйруғига асосан берилган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада педагогик олий таълим муассасалари талабаларининг сунъий интеллектнинг педагогик нуқтаи назаридан дидактик имкониятлари, мазмуни ва аҳамиятига доир илмий билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
илмий маълумотларни таҳлил қилиш, реал вазиятларни баҳолаш, сунъий интеллект ёрдамида илмий манбаларни рақамли таҳлил қилиш фаолиятини илмий-виртуал симуляциялардан фойдаланиб комплекс масалаларни ҳал этиш ва илмий таҳлилга йўналтирилган топшириқлар, ўқув-илмий лойиҳалар шакллантириш ҳамда интегративлигини таъминлаш мантиғига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган Бўлажак ўқитувчиларни сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик компетенсияини ривожлантириш методик ёндошувларига доир таклиф ва мулоҳазалар “Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 4385-сонли буйруғига асосан берилган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг инновацион ёндашувларини тадбиқ этиш жараёни интенсивлашишига эришилган;
тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган сунъий интеллектга асосланган ўқув тизимлари мазмуни ўқув жараёнини оптималлаштириш, ўқитиш дидактикаси билан мултимодал ўқитиш технологиялари, рақамли баҳолаш воситалари ҳамда ўрганиш жараёнини мунтазам баҳолаб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган “Умумий педагогика“” фани мазмуни сунъий интеллект билан коррелация қилиш асосида дидактик ривожлантириш йўналишларига доир методик тавсиялар “Замонавий техник дастурий воситалар ва улардан фойдаланиш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 4385-сонли буйруғига асосан берилган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг “Умумий педагогика” фанини ўқитишда сунъий интеллект мазмунини коррелация қилиш, талабаларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантиришга доир дидактик билимларини таркиб топишига эришилган;
касбий-педагогик фаолият мазмуни ва касбий фаолиятга қўйилган ижтимоий талаблари билан реассесмент, кўп босқичли ўқув жараёнларини бошқариш, эпистомологик билимларни баҳолаш, тадқиқотчилик компетенсиясини ривожланиш динамикасини мониторинг қилиш билан рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилган “Бўлажак ўқитувчиларни сунъий интеллект воситасида тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш” модели “Педагогик дастурий воситалар ва уларни яратиш технологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 4385-сонли буйруғига асосан берилган ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ташкилий-методик жиҳатдан тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш фаолиятига тизимли тайёрлаш самарадорлиги ортган.