Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Абдурашид Абдуғаффор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 нинг тарқалишида етакчи хавф омиллари ва уларни олдини олишга гигиеник ёндашув», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib2937.
Илмий раҳбар: Маматқулов Бахромжон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамроқулова Муқаддасхон Асқаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 нинг тарқалишида етакчи хавф омилларини аниқлаш ва ўрганиш, хавф гуруҳларига ажратиш ҳамда уларни олдини олишга қаратилган илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
SARS-CoV-2 вирусининг аҳоли орасида кенг тарқалиши инсонлар контактда бўладиган жисмларнинг табиати ва уларнинг pH муҳитига боғлиқлиги, касалланиш даражасининг ошиши эса ҳаво ҳарорати билан тўғри (r=0,76), ҳавонинг нисбий намлиги билан тескари (r=-0,69) корреляция борлиги исботланган;
шифохоналарда ҳаво алмашиниш даражаси 70-72 м3/с дан пастлиги ва хоналарнинг инсоляция даражаси 3 соатдан камлиги COVID-19нинг касалхона ичи инфекция сифатида тарқалишига, беморларнинг клиник даражаларининг оғирлашишига ва даволаниш кунларининг кўпайишига олиб келиши исботланган;
аҳоли орасида ортиқча тана вазни ва ёндош касалликлар мавжудлиги (ИН-2,9), соғлом овқатланмаслик (ИН-2,7), уйқу сифати ва жисмоний фаоллик даражасининг пастлиги (ИН-3,3), касаллик ҳақида билимлар етишмаслиги (ИН-2,2), асосий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик (ИН-3,6) каби етакчи хавф омилларининг мавжудлиги касалликнинг юқтириш эҳтимолини кескин ортишига олиб келиши исботланган;
пандемия хавфи билан боғлиқ бўлган шароитларда аҳоли орасида юқумли касалликлар тарқалишининг хавф гуруҳларини аниқлаш, касалликнинг ривожланишининг мутлақ хавфини эрта ташҳислаш ва башорат қилиш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
COVID-19 нинг тарқалишида етакчи хавф омиллари ва уларни олдини олишга гигиеник ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: SARS-CoV-2 вирусининг аҳоли орасида кенг тарқалиши инсонлар контактда бўладиган жисмларнинг табиати ва уларнинг pH муҳитига боғлиқлиги, касалланиш даражасининг ошиши эса ҳаво ҳарорати билан тўғри (r=0,76), ҳавонинг нисбий намлиги билан тескари (r=-0,69) корреляция борлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 17 февралда 8n-r/157-сон билан тасдиқланган «Коронавирус инфекциясининг хавф омиллари ва унинг профилактикасига тизимли ёндашув» номли услубий тавсияномада мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 24.08.2023 йилдаги 117-П-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.09.2023 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/76-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш касалликка мойил ва юқори хавф гуруҳига кирувчи аҳоли гуруҳларининг ушбу касалликка чалиниш ҳолатларининг олдини олишга, касалликни эрта ташхислаш эса ушбу хавф гуруҳларининг вақтида даволаш ишларини ташкил қилишга бунинг натижасида аҳоли орасида барвақт ўлим ҳолатларининг ҳамда касалликдан сўнг ҳамроҳ касалликлари бор беморларда ногиронлик ҳолатларининг юзага келишини олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: оилавий шифокорлар ҳамда эпидемиологларнинг коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида тарқалишининг мавсумий динамикасини билиши, касалликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни эрта қўллаш уларга нисбатан карантин чекловларини жорий қилиш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларига тушадиган юкни камайтиришга ёрдам берди. Натижада тиббий ёрдамга мурожаат қиладиган ва даволанадиган беморлар улушини 81% дан 69% гача камайтириш ҳисобига ҳар 100 нафар беморга 11736000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: шифохоналарда ҳаво алмашиниш даражаси 70-72 м3/с дан пастлиги ва хоналарнинг инсоляция даражаси 3 соатдан камлиги COVID-19нинг касалхона ичи инфекция сифатида тарқалишига, беморларнинг клиник даражаларининг оғирлашишига ва даволаниш кунларининг кўпайишига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 17 февралда 8n-r/157-сон билан тасдиқланган «Коронавирус инфекциясининг хавф омиллари ва унинг профилактикасига тизимли ёндашув» номли услубий тавсияномада мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 24.08.2023 йилдаги 117-П-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.09.2023 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/76-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 хасталигининг бирламчи профилактикасини олиб бориш аҳоли гуруҳларининг ҳаёт сифатини яхшилаб, оиладаги моддий ва руҳий бузилишларнинг олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 бўйича тиббий ёрдам учун мурожаат қилган беморларнинг даволаниш муддати ўртача 10,4 кунни ташкил қилган бўлса, ҳамрох хасталиги бор беморларнинг даволаниш муддати ўртача 12,4 кунни ташкил қилган. Беморларнинг бир кун даволаниш учун кетган маблағи оддий блокда даволанганлар учун 978000 сўмни ташкил қилган бўлса, реанимацияда даволаниш бир бемор учун ўртача 3300000 сўмни ташкил қилган. Хавф омили баҳоланганлар орасида 16% юқори хавф борлиги аниқланган ва улар орасида олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида юқори хавф гуруҳларига кирувчиларни 9% гача камайтириш, яъни юқори хавф гуруҳидан хавф паст бўлган гуруҳга ўтказишга эришилган ва натижада COVID-19 ни даволаш учун сарф бўлиши мумкин бўлган 4446000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: аҳоли орасида ортиқча тана вазни ва ёндош касалликлар мавжудлиги (ИН-2,9), соғлом овқатланмаслик (ИН-2,7), уйқу сифати ва жисмоний фаоллик даражасининг пастлиги (ИН-3,3), касаллик ҳақида билимлар етишмаслиги (ИН-2,2), асосий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик (ИН-3,6) каби етакчи хавф омилларининг мавжудлиги касалликнинг юқтириш эҳтимолини кескин ортишига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 17 февралда 8n-r/157-сон билан тасдиқланган «Коронавирус инфекциясининг хавф омиллари ва унинг профилактикасига тизимли ёндашув» номли услубий тавсияномада мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 24.08.2023 йилдаги 117-П-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.09.2023 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/76-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 хасталиги келиб чиқишига таъсир қилувчи етакчи хавф омилларни аниқлаш ва унинг асосида ишлаб чиқилган прогностик жадвал орқали аҳолининг саломатлик ҳолатини баҳолаш, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли ўртасида тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар томонидан саломатликни сақлашга қаратилган фаолиятидан қониқиш даражасини ошишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 хасталиги келиб чиқишига таъсир қилиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш ва уларни баҳолаш орқали касалликка чалиниш эхтимоли  мумкин бўлган аҳоли гуруҳларининг 34 % касалланиш хавфи паст бўлган хавф гуруҳларга кириши аниқланди. Бунинг натижасида уларнинг хасталигини аниқлаш учун чуқур текширув олиб боришга эҳтиёж бўлмайди ва текширув харажатлари иқтисод қилинади. Бунда 100 та COVID-19 хасталигига эхтимолий текширувлардан фойдаланмаслик натижасида ҳар 100 нафар аҳолига нисбатан 8200000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: пандемия хавфи билан боғлиқ бўлган шароитларда аҳоли орасида юқумли касалликлар тарқалишининг хавф гуруҳларини аниқлаш, касалликнинг ривожланишининг мутлақ хавфини эрта ташҳислаш ва башорат қилиш модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 17 февралда 8n-r/157-сон билан тасдиқланган «Коронавирус инфекциясининг хавф омиллари ва унинг профилактикасига тизимли ёндашув» номли услубий тавсияномада мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилоят бошқармаси бўйича 24.08.2023 йилдаги 117-П-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.09.2023 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/76-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: оилавий шифокорлар хавф гуруҳига кирувчи аҳоли вакилларини диспансер назоратига олишлари, айниқса ёши катта ҳамда 2 ва ундан ортиқ сурункали касалликлари мавжуд, ёлғиз яшовчи кексалар, оиланинг моддий аҳволи ўртачадан паст бўлган аҳоли вакилларини касаллик туфайли тушкунликка тушмаслиги ва уларда пайдо бўлган қўрқув ҳолатларини камайтиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: юқори ҳавф гуруҳуга кирувчи 25% аҳоли вакилларини зарурат бўлганлиги сабабли, тўғридан-тўғри махсус ташкил этилган Республика юқумли касалликлар шифохонасига юборилган. Юқори хавф гуруҳига кирмаган ренгенография кўрсаткичлари ва умумий аҳволи меъёрда бўлганларда бирламчи профилактик чора-тадбирларни олиб бориш тавсия этилган ва бу билан беморларнинг асоссиз ва тартибсиз даволаниш ҳолатларининг олди олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish