Бекенова Гулчехра Тулеген қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ревматоид артрит беморларда фармокотерапияга ўтказилаётган тарафдорликнинг психофенотипик ва генетик жиҳатлари” 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib411.
Илмий маслаҳатчи: Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолияти кўрсатаётган муассаса (муасассалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc .04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурод Сагдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзиева Зиёда Тураевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ревматоид артрит билан касалланган беморларнинг фармакотерапияга риоя қилишини, ҳамда, унга таъсир қилувчи шифокорга, беморга ва дори воситаларига боғлиқ омилларни баҳолаш, уларнинг генетик детерминантларини излаб топиш ҳамда улар асосида фармакотерапияга риоя қилиш даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артрит хасталигида дори воситалари танлови ва уларни персонал дозалаш тизимини етарли тарзда эмаслиги билан бир қаторда беморларнинг даво жараёнига содиқлиги, ҳамда комплаентлиги, айниқса унинг феъл-атворий ва ҳиссий компоненти етарли намоён бўлмаслиги туфайли фармакотерапия самарадорлигини паст бўлиши асосланган;
ревматоид артритли беморларда даво жараёнига содиқлик ва комплаентликни паст кўрсатгичларга эгалиги негизида қўлланилаётган препаратларнинг дори шакли, қўлланиш режими ва давомийлиги, бошқа препаратлар билан ҳамкорликда қўлланиш хусусиятлари, ҳамда касалликни оғирлик даражаси, кечиш хусусиятлари, касаллик анамнези давомийлиги каби омиллар ётиши аниқланган;
ревматоид артритли беморларнинг даво жараёнига содиқлиги ва комплаентлиги шаклланишида генетик омиллар, жумладан, касаллик келиб чиқиши ва ривожланишида муҳим рол ўйнайдиган TNF-α 308 G>А (rs 1800629) гени ва дори воситалари транспортини назорат этувчи MDR1 (T3435C) генлари генотипларини беморларда учраш даражаси исботланган;
ревматоид артритли беморлар ичида MDR1 (T3435C) генининг "мутант" Т аллели сақловчи ТТ генотипи улуши қанчалик кам ва CC генотипи улуши кўп бўлса беморларнинг даво жараёнига содиқлиги даражаси ва комплаентлиги мос равишда юқори бўлиши асосланган;
TNF-α 308 G>А (rs 1800629) генининг “мутант” А аллели сақловчи АА генотипи мавжуд ревматоид артритли беморларда касалликнинг иммунопатогенетик механизмларини бузилишини чуқурлаштириши туфайли касаллик кечувини ёмонлашуви, даво жараёнига содиқлиги ва комплаентлиги паст даражада бўлган беморларда фармакотерапия самарадорлигини янада ёмонлашуви кузатилиши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ревматоид артритли беморларда фармокотерапияга ўтказилган тарафдорликнинг психофенотипик ва генетик жиҳатлари ўрганиш бўйича олиб борилган изланишларнинг илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: ревматоид артрит хасталигида дори воситалари танлови ва уларни персонал дозалаш тизимини етарли тарзда эмаслиги билан бир қаторда беморларнинг даво жараёнига содиқлиги, ҳамда комплаентлиги, айниқса унинг феъл-атворий ва ҳиссий компоненти етарли намоён бўлмаслиги туфайли фармакотерапия самарадорлигини паст бўлиши асосланганлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №138-сoнли), Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №125-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасида (05.12.2024 йилдаги №203-сонли) клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15-январдаги № 11/79-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши терапия самарадорлигини ошириш ва касаллик ремиссиясини прогнозлашга ёрдам берган ҳамда олинган натижалар дори воситалар ножўя таъсирларни камайтиришга ва беморларнинг даволанишга риоя қилишини яхшилашга имкон берган, бу эса ревматоид артрит билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини оширган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг комплаентлиги етарли даражада эмаслиги, унинг ижтимоий, ҳиссий ва феъл-атворий таркибий қисмларининг турли даражада бузилганлиги, беморларнинг даво жараёнига тарафдорлигини деярли йўқлиги ва қониқарсиз бўлишида акс этиб, аксарият ҳолларда шифокорлар тавсиясини буткул ёки тўлиқ бажарилмаслиги ва инкор қилинишида намоён бўлиши ва даво самарадорлигини пасайиб кетишини олдини олиш касалликни эрта асоратланишини камайишига олиб келади. Хулоса: замонавий усулларнинг жорий этилиши касалликни эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш беморни касалхона шароитида даволаниш кунларини қисқартиришга имкон беради ҳамда янги диагностика усулини жорий этишда ногиронликни камайтиришга ёрдам берган.
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артритли беморларда даво жараёнига содиқлик ва комплаентликни паст кўрсатгичларга эгалиги негизида қўлланилаётган препаратларнинг дори шакли, қўлланиш режими ва давомийлиги, бошқа препаратлар билан ҳамкорликда қўлланиш хусусиятлари, ҳамда касалликни оғирлик даражаси, кечуви хусусиятлари, касаллик анамнези давомийлиги каби омиллар ётиши аниқланганлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №138-сoнли), Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №125-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасида (05.12.2024 йилдаги №203-сонли) клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15-январдаги № 11/79-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артритли беморларда эрта ташхислаш, даволашга риоя қилишни ошириш ва бу орқали даволаш самарадорлигини оширишга, беморларнинг ногиронлигини олдини олишга ва уларнинг ҳаёт сифатини оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик кечиши давомийлиги ва босқичлари орасида муайъян боғлиқлик мавжуд бўлиб, касаллик бўйича анамнези қисқароқ бўлган ҳамда унинг оғирроқ даражаларида беморнинг даво жаражаёнига тарафдорлиги ва комплаентлиги кўпроқ бузилганлигини аниқлаш башорат қилиш орқали даво самарадорлигига эришилган. Хулоса: замонавий усулларнинг жорий этилиши касалликни эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш беморни касалхона шароитида даволаниш кунларини қисқартиришга имкон берган ҳамда янги диагностика усулини жорий этишда ногиронликни камайтиришга ёрдам берган.
учинчи илмий янгилик: ревматоид артритли беморларнинг даво жараёнига содиқлиги ва комплаентлиги шаклланишида генетик омиллар, жумладан, касаллик келиб чиқиши ва ривожланишида муҳим рол ўйнайдиган TNF-α 308 G>А (rs 1800629) гени ва дори воситалари транспортини назорат этувчи MDR1 (T3435C) генлари генотипларини беморларда учраш хусусиятлари ётиши исботланганлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №138-сoнли), Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №125-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасида (05.12.2024 йилдаги №203-сонли) клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15-январдаги № 11/79-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларда ТNF-α 308 G>А (rs 1800629) ва МDR1 (C3435Т) ген полиморфизмларининг клиник аҳамияти ва уларнинг жадаллик билан кечиши ўрганилган, ушбу генларнинг вариантлари асосида касалликнинг даволаниши ва ремиссиясини баҳолашни олдиндан аниқлаш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритли беморларда касалликни эрта босқичида даволаш касалликнинг клиник кечишини енгиллаштирди, фаоллик даражасини пасайтирди, ўлим хавфини камайтирди ва даволашнинг иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Бу эса ўз навбатида беморнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайтирган. Хулоса: замонавий усулларнинг жорий этилиши касалликни эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш беморни касалхона шароитида даволаниш кунларини қисқартиришга имкон беради ҳамда янги диагностика усулини жорий этишда ногиронликни камайтиришга ёрдам берган.
тўртинчи илмий янгилик: ревматоид артритли беморлар ичида MDR1 (T3435C) генининг "мутант" Т аллели сақловчи ТТ генотипи улуши қанчалик кам ва CC генотипи улуши кўп бўлса беморларнинг даво жараёнига содиқлиги даражаси ва комплаентлиги мос равишда юқорироқ бўлиши асосланганлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №138-сoнли), Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №125-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасида (05.12.2024 йилдаги №203-сонли) клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15-январдаги № 11/79-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: генлари полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда, ревматоид артрит билан оғриган беморлар учун асосий терапия танлашда шахсий ёндашув бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ушбу натижалар терапия самарадорлигини ошириш ва касаллик ремиссиясини прогнозлашга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритли беморлар ичида MDR1 (T3435C) генининг "мутант" Т аллели сақловчи ТТ генотипи улуши қанчалик кам ва CC генотипи улуши кўп бўлса беморларнинг даво жараёнига содиқлиги даражаси ва комплаентлиги мос равишда юқорироқ бўлиши асосланганлиги беморни касалхона шароитида даволаниш кунларини қискартиришга имкон беради ҳамда ногиронликни камайтиришга ёрдам беради. Хулоса: олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши беморларда ревматоид артрит билан оғриган беморларни даволаш тактикаси ва диспансер кузатувини оптималлаштириш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: TNF-α 308 G>A (rs 1800629) генининг “мутант” А аллели сақловчи АА генотипи мавжуд ревматоид артритли беморларда касалликнинг иммунопатогенетик механизмларини бузилишини чуқурлаштириши туфайли касаллик кечувини ёмонлашуви, даво жараёнига содиқлиги ва комплаентлиги паст даражада бўлган беморларда фармакотерапия самарадорлигини янада ёмонлашуви кузатилиши аниқланганлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 йилдаги №138-сoнли), Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (02.12.2024 йилдаги №125-сoнли) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасида (05.12.2024 йилдаги №203-сонли) клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15-январдаги № 11/79-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: Генетик полиморфизм асосида базис терапияни танлаш ва аниқлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш орқали беморларнинг шахсий хусусиятларини инобатга олган ҳолда самарали даволашни таъминлайди ҳамда дори воситаларига бўлган мослашувчанлиги (комплаентлик) ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар замонавий усулларнинг жорий этилиши касалликни эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш беморни касалхона шароитида даволаниш кунларини қискартиришга имкон беради ҳамда янги диагностика усулини жорий этишда ногиронликни камайтиришга ёрдам беради, амалиётга қўллаш жараёнида умумий самарадорлик 30431750 сўмни ташкил этди. Хулоса: олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши беморларда ревматоид артрит билан оғриган беморларни даволаш тактикаси ва диспансер кузатувини оптималлаштириш имконини берган.