Башарова Лайло Маратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ёшдаги болаларнинг овқатланишини гигиеник баҳолаш ва уни нутритив мақомига таъсири», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Tib899.
Илмий маслаҳатчи: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тухтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гигиена, токсикология, эпидемиология, вирусология ва микробиология илмий-тадқиқот институти (Беларус Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилотларида ва уй шароитида ҳаққоний овқатланишни таҳлил қилиш асосида нутритив мақом бузилишларини эрта баҳолашни такомиллаштириш ва соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича гигиеник тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг кунлик мутлақ озиқ-овқат истеъмоли тамономасидаги мутоносибликлари балиқ, пишлоқ, қуруқ меваларнинг киритилмаганлиги, дуккакли ва сут маҳсулотларнинг камлигига қарамасдан энергетик қиймати ёшга мос келиши, бироқ кимёвий таркибида ҳайвон оқсил ва ёғлари истеъмолининг таомономага нисбатан кескин фарқининг ўзига хос ўзгаришларининг ўрни исботланган;
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг таомнома-тақсимот ва таомларни индивидуал истеъмолини гигиеник таҳлида 4 ва 5 марталик овқатланиш ташкил этилган контингентларда мутлақ овқатланишнинг миқдорий ва сифат тузилиши, уларнинг ёшга нисбатан тана узунлиги ва вазнининг меъёрдан камлиги овқатланишнинг сурункали бузилиши мавжуд болалар сонининг ошишига корреляцион боғлиқлиги асосланган;
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг озуқа маҳсулотларни амалда мутлақ истеъмолининг қиёсий таҳлилида овқатланиш сони турлича бўлган, физиологик меъёрлардан углевод ва ўсимлик мойларининг истеъмолини ортиши, витамин ва минераллардан сут таркибидаги кальций, гемли темир, йод, рух ва селен миқдорининг етишмаслиги сурункали алиментар-боғлиқ касалликлар ривожланишининг асосий хавф омили эканлиги исботланган;
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг ота-оналарнинг соғлом овқатланишни ташкиллаштириш бўйича ўқув курсини ўтиши натижасида болаларда ортиқча тана вазни ва семизлик хавфи 4 бараваргача камайганлиги, ўқишда иштирок этмаган отан-оналар болаларида хавф 1,5 бараваргача ошганлиги хавфлар фарқи қиймати кўрсаткичи болалар орасида ортиқча тана вазни ва семизликни башорат қилишга асос бўлганлиги исботланган;
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар тана вазни индекси қиймати Z-score шкаласи диапазонлари натижасида нутритив статусининг ўзгариши, ортиқча тана вазни ва семизлик хавфини -3,0 ва ундан кичик қийматларида паст бўйлик ва тана вазни танқислиги ҳамда +3,0 ва ундан ортишда тана вазни бўйича-семизлик қайд этилган болаларда сурункали алиментар-боғлиқ касалликлар хавфини камайтириш имконини берувчи нутритив ҳолат бузилишларини эрта баҳолаш бўйича скрининг усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаққоний овқатланишини гигиеник баҳолаш ва уни нутритив мақомига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг кунлик мутлақ озиқ-овқат истеъмоли тамономасидаги мутоносибликлари балиқ, пишлоқ, қуруқ меваларнинг киритилмаганлиги, дуккакли ва сут маҳсулотларнинг камлигига қарамасдан энергетик қиймати ёшга мос келиши, бироқ кимёвий таркибида ҳайвон оқсил ва ёғлари истеъмолининг таомономага нисбатан кескин фарқининг ўзига хос ўзгаришларининг ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2024 йил 14 октябрда t-01/1-сон билан тасдиқланган «Скрининг-метод для раннего выявления нарушений нутритивного статуса у детей и прогнозирование риска их развития» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 15.10.2024 йилдаги 47-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 259-сон ҳамда Central Asian Medical University халқаро тиббиёт университети бўйича 15.10.2024 йилдаги 12/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: уч маҳал овқатланадиган МТТда озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тавсия этилган кунлик даражасига энг юқори даражада мос келиши МТТ шароитида турли ассортиментдаги таомларни тайёрлаш ва уй шароитида қўшимча овқатланиш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг нутритив мақомини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бир нафар бола 9-10,5 соат мобайнида МТТ да бўлганда иккинчи нонушта ва кечки овқатни истеъмол қилмаслиги натижасида 1 нафар бола ҳисобига бир ойда ўртача 63000 сўм маблағ иқтисод қилинади (2024 йил 1 майдаги прейскурантига кўра: бир нафар бола 9 соат мобайнида МТТда бўлиши 1 ой овқатланиш 247000 сўмни, 10,5 соат мобайнида МТТда бўлиши 295000 сўмни ва 12 соат мобайнида МТТда бўлиши 334000 сўмни ташкил этган);
иккинчи илмий янгилик: мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг таомнома-тақсимот ва таомларни индивидуал истеъмолини гигиеник таҳлида 4 ва 5 марталик овқатланиш ташкил этилган контингентларда мутлақ овқатланишнинг миқдорий ва сифат тузилиши, уларнинг ёшга нисбатан тана узунлиги ва вазнининг меъёрдан камлиги овқатланишнинг сурункали бузилиши мавжуд болалар сонининг ошишига корреляцион боғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2024 йил 14 октябрда t-01/1-сон билан тасдиқланган «Скрининг-метод для раннего выявления нарушений нутритивного статуса у детей и прогнозирование риска их развития» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 15.10.2024 йилдаги 47-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 259-сон ҳамда Central Asian Medical University халқаро тиббиёт университети бўйича 15.10.2024 йилдаги 12/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган мобил илова ёрдамида аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий гуруҳлари танқислигининг тўйиб овқатланмайдиган болалар сонининг кўпайишига аниқланган салбий таъсири овқатланиш ҳолати бузилишларини эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ва ўз вақтида овқатланиш коррекциясини амалга ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мактабгача ёшдаги кам вазнли болалар ўртасида лаборатория таҳлиллари, педиатр, эндокринолог ва диетолог шифокорларининг маслаҳатларига эҳтиёж йўқлиги натижасида бир нафар бола ҳисобига 272000 сўм маблағ иқтисод қилинади (лаборатория тадқиқотлари прейскурантига кўра тор ихтисослик шифокорларининг маслаҳати 136000 сўмни ташкил қилади);
учинчи илмий янгилик: мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг озуқа маҳсулотларни амалда мутлақ истеъмолининг қиёсий таҳлилида овқатланиш сони турлича бўлган, физиологик меъёрлардан углевод ва ўсимлик мойларининг истеъмолини ортиши, витамин ва минераллардан сут таркибидаги кальций, гемли темир, йод, рух ва селен миқдорининг етишмаслиги сурункали алиментар-боғлиқ касалликлар ривожланишининг асосий хавф омили эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2024 йил 14 октябрда t-01/1-сон билан тасдиқланган «Скрининг-метод для раннего выявления нарушений нутритивного статуса у детей и прогнозирование риска их развития» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 15.10.2024 йилдаги 47-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 259-сон ва Central Asian Medical University халқаро тиббиёт университети бўйича 15.10.2024 йилдаги 12/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган мобил илова ёрдамида аниқланган мактабгача ёшдаги болалар истеъмол қилиши учун тавсия этилмайдиган ва юқори калорияли озиқ-овқат маҳсулотларини ортиқча истеъмол қилишнинг семизлиги бўлган болалар сонининг кўпайишига аниқланган салбий таъсири овқатланиш ҳолати бузилишларини эрта ташхислаш ва овқатланишни коррекциялаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мактабгача ёшдаги кам вазнли болалар ўртасида лаборатория таҳлиллари, педиатр, эндокринолог ва диетолог шифокорларининг маслаҳатларига эҳтиёж йўқлиги натижасида бир нафар бола ҳисобига 272000 сўм маблағ иқтисод қилинади (лаборатория тадқиқотлари прейскурантига кўра тор ихтисослик шифокорларининг маслаҳати 136000 сўмни ташкил қилади), умумий ҳисобда 408000 сўм иқтисод қиланади;
тўртинчи илмий янгилик: мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг ота-оналарнинг соғлом овқатланишни ташкиллаштириш бўйича ўқув курсини ўтиши натижасида болаларда ортиқча тана вазни ва семизлик хавфи 4 бараваргача камайганлиги, ўқишда иштирок этмаган отан-оналар болаларида хавф 1,5 бараваргача ошганлиги хавфлар фарқи қиймати кўрсаткичи болалар орасида ортиқча тана вазни ва семизликни башорат қилишга асос бўлганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2024 йил 14 октябрда t-01/1-сон билан тасдиқланган «Скрининг-метод для раннего выявления нарушений нутритивного статуса у детей и прогнозирование риска их развития» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 15.10.2024 йилдаги 47-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 259-сон ва Central Asian Medical University халқаро тиббиёт университети бўйича 15.10.2024 йилдаги 12/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: овқатланиш рационининг бузилиши, МТТ ва оилада таомларнинг бир хил ассортименти, ортиқча вазнли ва семиз болалар сонига таъсир қилувчи ноадекват овқатланиш хулқ-атвори ва зарарли овқатланиш одатлари болалар ва ота-оналарнинг соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: республикада 2024 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, мактабгача ёшдаги болалар умумий сонининг (3564044 нафар) 5% атрофида (178202 нафар бола) семизлиги бўлган болалар сони мавжудлигини ҳисобга олсак, болалар ва ота-оналарни ўқитиш натижасида олинган иқтисодий самара 1 йиллик кузатувда ортиқча тана вазни ва семизлик хавфини 4 баробарга (44550 нафар бола) камайтириш ҳисобига 6058800000 сўмни ташкил этган. Соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурларидан фойдаланган ҳолда болалар ва ота-оналарни ўқитиш бир нафар текширилган бола ҳисобига бюджет маблағлари 136000 сўмга иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар тана вазни индекси қиймати Z-score шкаласи диапазонлари натижасида нутритив статусининг ўзгариши, ортиқча тана вазни ва семизлик хавфини -3,0 ва ундан кичик қийматларида паст бўйлик ва тана вазни танқислиги ҳамда +3,0 ва ундан ортишда тана вазни бўйича-семизлик қайд этилган болаларда сурункали алиментар-боғлиқ касалликлар хавфини камайтириш имконини берувчи нутритив ҳолат бузилишларини эрта баҳолаш бўйича скрининг усули ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2024 йил 14 октябрда t-01/1-сон билан тасдиқланган «Скрининг-метод для раннего выявления нарушений нутритивного статуса у детей и прогнозирование риска их развития» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 15.10.2024 йилдаги 47-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.10.2024 йилдаги 259-сон ва Central Asian Medical University халқаро тиббиёт университети бўйича 15.10.2024 йилдаги 12/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/90-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: овқатланиш рационининг бузилиши, МТТ ва оилада таомларнинг бир хил ассортименти, ортиқча тана вазни ва семиз болалар сонига таъсир қилувчи ноадекват овқатланиш хулқ-атвори ва зарарли овқатланиш одатлари болалар ва ота-оналарнинг соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича болаларда нутритив мақомидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш буйича услубий тавсияномалар ишлаб чиқишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: республикада 2024 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, мактабгача ёшдаги болалар умумий сонининг (3564044 нафар) 5% атрофида (178202 нафар бола) семизлиги бўлган болалар сони мавжудлигини ҳисобга олсак, болалар ва ота-оналарни ўқитиш натижасида олинган иқтисодий самара йиллик кузатувда ортиқча тана вазни ва семизлик хавфини 4 баробарга (44550 нафар бола) камайтириш ҳисобига 6058800000 сўмни ташкил этган.