Sayt test rejimida ishlamoqda

Наримбетов Баҳадир Жанабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жанубий Оролбуйи минтақасида чўлланиш туфайли иқлим исишини миқдорий баҳолаш” 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5201. 
Илмий рахбар: Тлеумуратова Бибигул Сарибаевна, физика-математика фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институти “экологик жараёнларни моделлаштириш” лабораторияси мудири.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.04.2021.Т.79.02.
Расмий оппонентлар: Муродов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Утебаев Баҳадир Даулетбаевич, физика-математика фанлари  фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Этакчи ташкилот: Буҳоро Давлат Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбуйи минтақасида чўлланиш туфайли иқлим исишини миқдорий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
биринчи маротаба аерозолни тупроқ юзасидан конвекция усули билан олиб чиқишнинг атмосфера ҳароратига таъсирини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган ва иситилган аерозол заррачанинг ҳаво ҳароратига таъсирини миқдорий жиҳатдан ҳисоблаш учун математик модели яратилган; 
ҳавонинг конвектив оқимлари билан олиб чиқарилган аерозол зарралари концентрациясининг шамол тезлиги ва ўсимлик қопламига боғлиқлигини миқдорий баҳоловчи математик усули яратилган; 
тупроқ ва туз аерозолининг конвектив усули ва шамол билан олиб чиқишнинг ҳаво ҳароратига иссиқлик таъсирининг шамол тезлигига боғлиқлигини миқдорий баҳоловчи математик усули яратилган;  
денгиз сатҳининг пасайиши, ўсимлик қопламининг деградацияси, аерозолни чўл ҳудудларидан олиб чиқиш каби чўлланиш омилларининг Жанубий Оролбўйи ҳарорат режимига комплекс таъсирини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Чўлланишнинг Жанубий Оролбўйи иқлимининг исишига таъсирини миқдорий баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида: 
Шамол ва конвектив усул билан аерозолни олиб чиқишнинг салбий таъсирини камайтиришдаги муҳим ролини ҳисобга олган ҳолда, ўсимлик қопламининг минтақа ҳарорат режимига таъсирини баҳолаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг миллий ва ҳудудий стратегик режалаштириш ҳужжатларига тузатишлар киритишдаги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига жорий қилиш тўғрисидаги 2022 йил 25 январдаги 02-221-сонли Маълумотнома). Натижада, бу жорий этиш ўсимлик қопламини мониторинг қилиш ва тартибга солиш бўйича чора-тадбирларини янада самарали амалга оширишга имкон берган;
Аерозолни конвектив олиб чиқишнинг ҳаво ҳароратига иссиқлик таъсирини ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган ва дала тажрибалари натижасида такомиллаштирилган математик модели Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг миллий ва ҳудудий стратегик режалаштириш ҳужжатларига тузатишлар киритишдаги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасига жорий этиш тўғрисидаги 2022-йил 22-июндаги 2-444-сонли Маълумотнома). Натижада глобал исиш оқибатларини юмшатиш бўйича фитомелиоратив ишларни янада самарали режалаштириш имконияти пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish