Sayt test rejimida ishlamoqda

Қузибаев Худайшукур Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидрогеологик маълумотларни рақамли ишлаш асосида сув сифатини башорат қилиш алгоритми ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4633.
Илмий раҳбар: Зайнидинов Ҳакимжон Насридинович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худайқулович, техника фанлари доктори, профессор, Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари бўйича DSc, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гидрогеологик маълумотларга рақамли ишлов бериш модели, алгоритми ва дастурий мажмуасини яратиш асосида сув сифатини башоратлаш самарадорлигини оширишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экинларни суғориш режимининг ўзгариши, аерация ҳудудини тўйиниши натижасида ер ости сув сифати маълумотларидаги турли шовқинларни сймлет вейвлет усули ёрдамида филтрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
сймлет вейвлет усулини қўллаш орқали сув сифатини башоратлаш аниқлигини  ошириш учун нейрон тармоқ архитектураси такомиллаштирилган;
ўлчов маълумотларини йиғиш жараёнидаги инсон факторини минималлаштиришга қаратилган дастурий воситалар алоқасини таъминлаш учун дастурий интерфейс ишлаб чиқилган;
ер ости ва ер усти сувлари сифат кўрсатгичларини башоратловчи алгоритм асосида тизимли дастурий модул, ҳисоблаш бошқарув панели ва визуаллашган фойдаланувчи интерфейси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган сув сифатига оид маълумотларини таҳлил қилиш усуллари, вақт серияли маълумотлардаги шовқинларни олиб ташлаш алгоримилари ҳамда сув сифатини башоратлаш алгоритми, дастурий модули, сув сифатини ўлчовчи қурилмадан маълумотларни ўқиб олиш дастурий модули асосида:
сув сифатига оид вақт серияли маълумотлардаги шовқинларни вейвлет ўзгартириш асосида олиб ташлаш алгоритми асосида сув сифатини башоратлаш учун ишлаб чиқилган дастури восита Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция лабораториясида сувдаги шўрланиш даражасини таҳлил қилишда жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-октябр №33-8/7167 маълумотномаси). Натижада зовур ва коллекторлардаги оқава сувлар таркибидаги тузларнинг умумий миқдори, сувнинг температураси, электр ўтказувчанлиги каби параметрлари, зовур ва коллекторлар сувидан намуна олиб, унинг таркиби кўчма қурилма ёрдамида шу жойнинг ўзида таҳлил қилинади ва қоғоз қалам ёрдамида қайд қилиб борилади. Бу ишни қўлда бажарилганида сувдан намуна олиш ва унинг таркибини ўлчашга кетган вақтлар тенг деб ҳисоблаган тақдиримиздан, ўлчаш натижаларини қайд қилишга 2 дақиқа вақт талаб қилинган бўлса, мобил илова орқали қайд қилиш 10 секундда амалга оширилган;
сувдаги шўрланиш даражасини башорат қилиш алгоритми ва дастурий модули асосидаги дастурий мажмуаси Хоразм вилояти Янгибозор тумани “Янгибозормахсуссувпудрат” ДУКда зовур ва коллекторларни қазиш реъжасини ишлаб чиқишда жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-октябр №33-8/7167 маълумотномаси). Натижада вилоят ҳудудидаги зовур ва коллекторларни қайта қазиш орқали тозлаш йиллик режа асосида ҳар 5 йилда бир марта амалга оширилган бўлса, зовур ва коллекторлардаги сув сифатини башоратлаш орқали шўрланиш миқдори нормадан ошиб кетмаган ҳудудлардаги зовур ва коллекторларни қайта қазиш ишлари белгиланган муддатлардан ортга сурилган. Шўрланиш миқдори нормадан ошиб кетган ҳудудлардаги зовур ва коллекторларни қайта қазиш ишлари эса белги муддатлардан эртароқ амалга ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган;
Вейвлет ўзгартиришлар асосида сувдаги шўрланиш миқдорига оид маълумотлардаги табиий ва инсон омилидаги хатолик ва шовқинлардан тозалашнинг дастурий модул “Ўзсувқурилиш” акциядорлик жамиятига қарашли “Янгибозормахсуссувпудрат” МЧЖ да зовур ва коллекторлардаги сув шўрланишини таҳлил қилиш мақсадида жорий қилинган қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 2024-йил 23-октябр №33-8/7167 маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган гибрид алгоритм асосида сув сифатига оид таҳлилий маълумотларннг аниқлиги 23% га ортган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish