Sayt test rejimida ishlamoqda

Менглиев Фахриддин Валиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”, “12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu778.
Илмий раҳбар: Хужакулов Сиёвуш Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Закирова Адина Гулямовна, юридик фанлар доктори, профессор; Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача оғир, оғир тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганида (вафот этганида) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан бир марталик нафақа шаклида рағбатлантирилиши лозимлиги асосланган;
жиноят салмоғи юқори бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларига тегишли вилоят ҳокимларининг қарорларига асосан ички ишлар, миллий гвардия ҳамда прокуратура органларининг ҳудудий раҳбарларини бириктириш ва уларга ушбу ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таʼминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аниқ манзилли чоралар кўриш бўйича вазифалар белгиланиши лозимлиги асосланган;
жиноят содир қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги шахслар, айниқса, вояга етмаган ва ёшларни ваколатли давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига индивидуал бириктириш зарурлиги асосланган;
ҳудудларда ижтимоий профилактика обектларини аниқ тоифаларга ажратган ҳолда улар билан амалга ошириладиган ишларни манзилли тарзда белгилаш лозимлиги асосланган;
уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш ва бунда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил бўлган ҳамда жиноят содир этган уюшмаган ёшларнинг бандлигини таʼминлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
фуқаро жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ўртача оғир, оғир тан жароҳати олган (етказилган)да, шунингдек ҳалок бўлганида (вафот этганида) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган раҳбарининг тақдимномаси асосида чиқарилган идоралараро комиссия қарорига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантирилиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 30-январдаги 36-сон қарори билан Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни 178-банд билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг Ахборот-таҳлили ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 26-январдаги 12/1-1949-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштирок этган фуқароларнинг маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий тартибини белгилашга хизмат қилган;
жиноят салмоғи юқори бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларига ички ишлар, миллий гвардия ҳамда прокуратура органларининг раҳбарларини бириктириш ҳақидаги таклифлардан Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 14-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 13-сентябрдаги 468/33-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 486-8-0-Қ/23-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 30-ноябрдаги 01/11-198-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Сурхондарё вилоятининг жиноят салмоғи юқори бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жиноят содир қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги шахслар, айниқса, вояга етмаган ва ёшларни ваколатли давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларига индивидуал бириктириш лозимлиги ҳақидаги таклифдан Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 14-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 13-сентябрдаги 468/33-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 486-8-0-Қ/23-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларини ишлаб чиқишда фойда¬ланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 30-ноябрдаги 01/11-198-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Сурхондарё вилоятида жиноят содир қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги шахслар, айниқса, вояга етмаган ва ёшлар билан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини самарали ташкил этиш, бу борада ушбу тоифадаги шахсларни жамоатчилик тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларига индивидуал бириктириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ролини белгилаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ижтимоий профилактика обектларини 16 та алоҳида тоифага ажратган ҳолда улар билан амалга ошириладиган ишларни манзилли тарзда белгилаш лозимлиги ҳақидаги таклифдан Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 22-сентябрдаги “Сурхондарё вилояти ҳудудида келгусида жиноятларни жиловлаш ва алоҳида тоифадаги шахслар билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги 434-8-0-Қ/23-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 30-ноябрдаги 01/11-198-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Сурхондарё вилоятида ижтимоий профилактика обектларига нисбатан олиб борилаётган профилактиканинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида профилактик чора-тадбирларни манзилли ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъминланишига йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг амалиётга жорий этилишига хизмат қилган;
уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш ва бунда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил бўлган ҳамда жиноят содир етган уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақидаги таклифдан Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 22-сентябрдаги “Сурхондарё вилояти ҳудудида келгусида жиноятларни жиловлаш ва алоҳида тоифадаги шахслар билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги 434-8-0-Қ/23-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 30-ноябрдаги 01/11-198-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг жорий этилиши Сурхондарё вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқаруви ва назорати остида ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил бўлган ҳамда жиноят содир этган уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish