Sayt test rejimida ishlamoqda

Танимов Шарападин Мауленбергеновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миссионерликка қарши курашда маънавий-ахлоқий қадриятлар трансформацияси” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ss264 
Илмий раҳбар: Мусаев Мансур Турсунпўлатович, сиёсий фанлар доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01 
Расмий оппонентлар: Аҳмедов  Ҳусниддин Алиқулович сиёсий фанлари доктори, профессор, Замонов Зокир Турғинович сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: миссионерликка қарши курашда маънавий-ахлоқий қадриятларнинг трансформациялашуви ва унга қарши курашда маънавий-ахлоқий технологияларини яратишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий миссионерлик демократик жамиятда инсон ҳуқуларини амалда таъминлашда барча динларга бир хил муносабатда бўлишликни ниқоб қилган ҳолда “либерал қадриятлар устуворлиги”, “виждон эркинлиги”, ва “юмшоқ куч” каби тарғиботларга кўра мамлакатлар тинчлиги ва миллатлараро тотувлиги ва сиёсий барқарор тараққиётига рахна солаётганлиги назарий жиҳатдан асослаб берилган;
жамиятда “оммавий маданият”нинг таъсирида маълум ҳолларда онг, тафаккур, маданият ва турмуш тарзида маънавий-ахлоқий қадриятларни намоён бўлмаётганлиги, соғлом диний эътиқодни шаклланишига салбий таъсир қилиб, космополитизм (ватансизликни тарғиб қилиш), нигилизм (бефарқлик, лойқайдлик), прозелитизм (эътиқодни алмаштириш) таъсирида ёшларни мафкуравий иммунитетини заифлаштиришга сабаб бўлаётганлиги назарий-амалий жиҳатдан далилланган;
диний толерантлик ниқоби остидаги миссионерлик ҳаракатининг жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигига таҳдид солувчи деструктив (вайронкор), манипулаятив (моддий таъминот орқали бошқариш) интолерантлик (худбинлик, қадриятларни менсимаслик, эгоистик) кўринишларига жавоб беришда ижтимоий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан «таҳлил-сабаб-чора-натижа»га кўра олдини олувчи привентив мониторинг тизимли ва реабилитация (соғлом ижтимоий ҳаётга қайтариш)нинг ижтимоий-сиёсий жиҳатдан самаралилиги исботланган;
демократик тамойиллар, конституциявий ҳуқуқ ва бурчларга асосланган ижтимоий-сиёсий ривожланиш шароитига кўра дунёвийлик ва динийликнинг уйғун ривожида инсоният тараққиётидаги ўрнини белгиловчи асосий омил сифатида комплекс таълим-тарбия тизимини (оила, маҳалла, таълим, нодавлат нотижорат ташкилотлар, соғлом диний-маърифий муассасалар ҳамкорлиги) ривожлантиришни янада жадаллаштириш назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
замонавий миссионерлик демократик жамиятда инсон ҳуқуларини амалда таъминлашда барча динларга бир хил муносабатда бўлишликни ниқоб қилган ҳолда “либерал қадриятлар устуворлиги”, “виждон эркинлиги”, ва “юмшоқ куч” каби тарғиботларга кўра мамлакатлар тинчлиги ва миллатлараро тотувлиги ва сиёсий барқарор тараққиётига рахна солаётганлиги назарий жиҳатдан асослаб берилганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 19-март кунги 01-12/11-03/156-сонли 2024-йилда Республикада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва диний вазиятни янада соғломлаштитриш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурининг И йўналишида белгиланган “Экстремизм ва терроризм ғояларига қарши маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш” 1-банди “Давлат ва жамоат ташкилотларида диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатини тушунтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда кенг фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 10-апрелда берилган №08-09/11-04/286-сонли далолатномаси). Натижада, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг миссионерликка қарши кураш бўйича ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошишига катта ҳисса қўшган;
жамиятда “оммавий маданият”нинг таъсирида маълум ҳолларда онг, тафаккур, маданият ва турмуш тарзида маънавий-ахлоқий қадриятларнинг намоён бўлмаётганлиги, соғлом диний эътиқоднинг шаклланишига салбий таъсир қилиб, космополитизм (ватансизликни тарғиб қилиш), нигилизм (бефарқлик, лойқайдлик), прозелитизм (эътиқодни алмаштириш) таъсирида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини заифлаштиришга сабаб бўлаётганлиги назарий-амалий жиҳатдан далилланганлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказининг 2025 йил ўқув дастурида белгиланган Ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий руҳий тайёргарлик фани доирасида ўтиладиган “Диний экстремизм, терроризм ва фундаментализм хавфи. Бугунги кундаги оқимлар ва улар билан курашишнинг асосий йўналишлари” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказининг 2025-йил 3-апрелдаги 27/191 сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказининг миссионерликка қарши кураш бўйича ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тарғибот тадбирларининг самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
диний толерантлик ниқоби остидаги миссионерлик ҳаракатининг жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигига таҳдид солувчи деструктив (вайронкор), манипулаятив (моддий таъминот орқали бошқариш), интолерантлик (худбинлик, қадриятларни менсимаслик, эгоистик) кўринишларига жавоб беришда маънавий-ахлоқий жиҳатдан «таҳлил-сабаб-чора-натижа»га кўра ўрганилганлиги, тадқиқотчининг таклиф ва тавсиялари Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг  туман, шаҳар бўлинмалари иштирокида 2024 йилда ўтказилган семинар-тренингларда, маънавий-маърифий тадбирларда татбиқ этилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 3-апрелдаги № 01/13-22-сонли далолатномаси). Натижада, ёшларнинг бузғунчи ғояларга оид билимлари ва тушунчалари конкретлаштирилди;      
демократик тамойиллар, конституциявий ҳуқуқ ва бурчларга асосланган ижтимоий-сиёсий ривожланиш шароитига кўра дунёвийлик ва динийликнинг уйғун ривожида инсоният тараққиётидаги ўрнини белгиловчи асосий омил сифатида комплекс таълим-тарбия тизимини (оила, маҳалла, таълим, нодавлат нотижорат ташкилотлар, соғлом диний-маърифий муассасалар ҳамкорлиги) ривожлантиришни янада жадаллаштириш назарий жиҳатдан асосланганлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2024-йилга мўлжалланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастуридаги “Биз ёшлар терроризм ва диний экцтремизмга қаршимиз” шиори остидаги маънавий-марифий ва профилактик тадбирларни ўтказиш ва тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2025-йил 8-апрелдаги № 02/06-82-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг миссионерликка қарши кураш бўйича ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тарғибот тадбирларининг самарасини юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish