Sayt test rejimida ishlamoqda

Зуҳуров Камолжон Зуҳур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банклари хизматларининг трансформациялашуви”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2358 
Илмий раҳбар:    Суюнов Дилмурод Холмуродович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:    Гулямов, Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Қўчқоров Тоҳир Содиқович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банклари хизматларининг трансформациялашуви билан боғлиқ илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Туронбанк” АТБ алоҳида рақамли ҳизматларининг банк соф фойдасига таъсири баҳоланиб, мижозлар талабини чуқурроқ ўрганишга хизмат қилувчи рақамли банк хизматларидан фойдаланиш мураккаблиги коэффициенти таклиф этилган;
тижорат банкларининг рақамли трансформацияга ўтиш жараёнида комиссион даромадлар ва комиссион харажатларни бевосита соф фойдага таъсирини ўрганиш асосида тижорат банки рақамли трансформациясининг такомиллашган модели ишлаб чиқилган;
бизнес жараёнлари, банк ва банкдан ташқари хизматларни рақамлаштириш ҳисобига банк бозор қийматини максимал ошириш имконини таъминловчи банк хизматларини рақамлаштиришнинг умумий архитектураси такомиллаштирилган;
мижозлар эҳтиёжларига йўналтирилган рақамли банк хизматларини жорий этиш стратегияни шакллантириш ва амалга оширишга услубий ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банклари хизматларининг трансформациялашуви бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
“Туронбанк” АТБ алоҳида рақамли ҳизматларининг банк соф фойдасига таъсири баҳоланиб, мижозлар талабини чуқурроқ ўрганишга хизмат қилувчи рақамли банк хизматларидан фойдаланиш мураккаблиги коэффициенти таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётида қўлланилган (“Туронбанк” АТБ нинг 2023 йил 19 сентябрдаги№ 15/03-294-сон  маълумотномаси)
Тижорат банкларининг рақамли трансформацияга ўтиш жараёнида комиссион даромадлар ва комиссион харажатларни бевосита соф фойдага таъсирини ўрганиш асосида тижорат банки рақамли трансформациясининг такомиллашган модели ишлаб чиқилган. Ушбу модел “Туронбанк” АТБ фаолиятида комиссион даромадни ошириш, мижознинг барча турдаги маълумотларини давлат хизматлари билан интеграцияси, тўлов жараёнини тезлаштириш учун “one tauch” технологиясини амалиётга жорий этиш, Тадбиркорлик субъектлари ва бюджет корхоналарининг “Uzasbo”, “1C”, дастурлари ва банкнинг АБС тизимини интеграциясини амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган (“Туронбанк” АТБ нинг 2023 йил 19 сентябрдаги№ 15/03-294-сон  маълумотномаси). 
бизнес жараёнлари, банк ва банкдан ташқари хизматларни рақамлаштириш ҳисобига банк бозор қийматини максимал ошириш имконини таъминловчи банк хизматларини рақамлаштиришнинг умумий архитектураси такомиллаштирилган. Ушбу таклиф натижасида банкнинг ички ҳужжат айланиш жараёнлари хусусан бошқарув қарорлари ҳамда  банк кенгаши баёнларини қоғоз кўринишидаги имзодан рақамли форматга ўтказиш, банк архив ҳужжатларини сақлаш ва назорат қилишни рақамлаштириш, “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган. (“Туронбанк” АТБ нинг 2023 йил 19 сентябрдаги №15/03-294-сон  маълумотномаси). 
мижозлар эҳтиёжларига йўналтирилган рақамли банк хизматларини жорий этиш стратегияни шакллантириш ва амалга оширишга услубий ёндашув ишлаб чиқилган. Берилган таклиф асосида мижозлар базасини оширишга  рақамли хизматлар орқали олинадиган комиссион ҳақлар минималлаштириш, мобил иловаларда қўшимча турдаги хизматларни жорий этиш бўйича берилган таклиф, “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган. (“Туронбанк” АТБ нинг 2023 йил 19 сентябрдаги №15/03-294-сон  маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish