Рахмонов Сардоржон Содиқжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат фуқаролик хизматини ўташ жараёнини тартибга солишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu932.
Илмий раҳбар: Юсупов Сардорбек Баҳодирович юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори (DSc), профессор Қодиров Бобиромон Бекмуродович ва юридик фанлари доктори, профессор Карлигаш Умаровалар.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади давлат фуқаролик хизматини ўташ жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат фуқаролик хизматида лавозим бўйича кўтарилиш, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенсиясини узлюксиз равишда ошириш ва давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тартибини белгилаш кабилар давлат фуқаролик хизматини ўташ тизимига кириши лозимлиги асослаб берилган;
давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенсияси даражаси унинг билимлари, кўникмалари ва малакалари даражасини аниқлаш имконини берувчи ахборот тизимлари орқали давлат органи томонидан мунтазам равишда баҳолаб борилиши лозимлиги асосланган;
давлат хизматчилари хизмат фаолияти давомида ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик лозимлиги асослаб берилган;
давлат фуқаролик хизматчиси оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса оммавий баёнот берилиши мумкин эмаслиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот иши бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан қуйидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва такомиллаштиришда фойдаланилган:
давлат фуқаролик хизматида лавозим бўйича кўтарилиш, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенсиясини узлюксиз равишда ошириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тартибини белгилаш кабилар давлат фуқаролик хизматини ўташ тизимига киришига оид таклифи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддаси иккинчи қисм тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2023-йил 18-октябрдаги 02-08-378-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат фуқаролик хизматини ўташ жараёнининг аниқ доирасини белгиланиши ва мазкур жараёнларни аниқ қонунчилик асосида тартибга солинишига хизмат қилган.
давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенсияси даражаси унинг билимлари, кўникмалари ва малакалари даражасини аниқлаш имконини берувчи ахборот тизимлари орқали давлат органи томонидан мунтазам равишда баҳолаб борилишига оид таклиф “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-модда иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2023-йил 18-октябрдаги 02-08-378-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенсиясини узлюксиз равишда ошириш тартиботини белгиланишига ва соҳадаги турли қонуности ҳужжатлар ўзаро мувофиқлашувига хизмат қилган.
давлат хизматчилари хизмат фаолияти давомида ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йўл қўймасликка оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 9-банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазир котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 28-март 12-15-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат фаолияти давомидаги мажбуриятларига амал қилган ҳолда, турли суистеъмолликларга йўл қўймасликка хизмат қилган.
давлат фуқаролик хизматчиси оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса оммавий баёнот берилиши мумкин эмаслигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 16-банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазир котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 28-март 12-15-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматчиси томонидан оммавий баёнот бериш тартибларини аниқ белгилашга хизмат қилган.