Нишонов Фарход Мусажоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиёт йўналишларида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар сифатида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти профессори, п.ф.д. Тожибоева Хилола Махмутовна, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, п.ф.д. Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиёт йўналишларида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштиришни такомил-лаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштиришнинг дидактик имкониятлари мотивасион-қийматли ва талаба характерини ифодаловчи ички хусусиятларнинг адекват намоён бўлиши асосида талаба салоҳиятини босқичма-босқич реализация қилиш жараёнида унинг шахсий жавобгарлигини белгилашга кўра аниқлаштирилган;
иқтисодиёт йўналишида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш модели ўқув предмети ва турли хил тузилмалари материалларининг мазмунига тўлақонли параллел ҳолда визуал акс эттирилган материаллардан фойдаланиш самарадорликни ошириши, шунга кўра уларни иқтисодий-математик усулларнинг мантиқий тузилмаси ва вазиятни моделлаштиришда акс эттирилишига кўра такомиллаштирилган;
талабанинг касбий фаолиятига таъсир этувчи асосий индувидуал хусусият-ларининг устуворлигига кўра иқтисодиёт йўналишида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш моделини такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ва мазкур жараённи иқтисодий-математик тарзда тавсифланиши бўйича таклифлар асосланган;
индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш методикасининг самарадорлигини ўқув жараёнида талабанинг мақсадли сегмент (м-н, маркетинг-тадбиркорлик), муаммонинг ҳуқуқий таъминоти ва таҳлилий (ахборот-таҳлилий) кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган нисбий яхлитлигини таъминлашга кўра ўқув модуллари мазмунини уйғунлаштириш асосида оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Иқтисодиёт йўналишларида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш методикаси” боъйича олинган илмий натижалар асосида:
фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштиришнинг дидактик имкониятлари мотивасион-қийматли ва талаба характерини ифодаловчи ички хусусиятларнинг адекват намоён бўлиши асосида талаба салоҳиятини босқичма-босқич реализация қилиш жараёнида унинг шахсий жавобгарликни белгилашга кўра аниқлаштирииш таклифи “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги 02/01-01-47 рақамли гувоҳномаси). Натижада педагогик шарт-шароитда адекват ҳолда талаба салоҳиятини босқичма-босқич реализация қилиш ва масъулиятини оширишнинг ташкилий ва педагогик-услубий асосларини такомиллаштиришга муайян даражада хизмат қилган;
иқтисодиёт йўналишида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш модели ўқув предмети ва турли хил тузилмалари материалларининг мазмунига тўлақонли параллел ҳолда визуал акс эттирилган материаллардан фойдаланиш самарадорликни ошириши, шунга кўра уларни иқтисодий-математик усулларнинг мантиқий тузилмаси ва вазиятни моделлаштиришда акс эттирилишига кўра такомиллаштиришга оид тавсиялар “Талабаларнинг математика фанларини ўзлаштиришида индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш технологияси” фан дастури мазмунига сингдирилган ((Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги 2024 йил 27 майдаги 02/01-01-47 сонли гувоҳномаси). Натижада иқтисодиёт йўналиши талабаларининг иқтисодий-математик усуллар ва моделларни ўзлаштиришида индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш самарадорлиги оширишга муайян даражада хизмат қилган;
талабанинг касбий фаолиятига таъсир этувчи асосий индувидуал хусусият-ларининг устуворлигига кўра иқтисодиёт йўналишида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳа-лаштириш моделини такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ва мазкур жараённи иқтисодий-математик тарзда тавсифланиши бўйича таклифлар “Талабаларнинг математика фанларини ўзлаштиришида индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш технологияси” фан дастури мазмунига синг-дирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги 2024 йил 27 майдаги 02/01-01-47 сонли гувоҳномаси). Натижада иқтисодиёт йўналишида фундаментал фанларни ўқитишнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш методикасини унинг асл моҳиятига мувофиқ ҳолда қайта асосланишини назарий жиҳатдан асосланган ҳолда методиканинг, шунга кўра амалий фаолият самарадорлигини оширишга услубий-назарий жиҳатдан муайян даражада хизмат қилган;
индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш методикасининг самарадорлигини ўқув жараёнида талабанинг мақсадли сегмент (м-н, маркетинг-тадбиркорлик), муаммонинг ҳуқуқий таъминоти ва таҳлилий (ахборот-таҳлилий) кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган нисбий яхлитлигини таъминлашга кўра ўқув модуллари мазмунини уйғунлаштириш асосида оширишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи “Талабаларнинг математика фанларини ўзлаштиришида индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаштириш технологияси” номли дастур мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги 02/01-01-47 рақамли гувоҳно-маси). Натижада методик таъминотнинг такомиллашувига кўра таълим сифати ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигининг ошишига муайян даражада хизмат қилган.