Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелиқулов Бобир Муродулло ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда Миллатлараро Муносабатларнинг Ривожланиши” (1991 – 2023 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Tar.1567 
Илмий раҳбар: Индиаминова Шоира Амриддиновна, тарих фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд Давлат Чет Тиллар Институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
    Расмий оппонентлар: тарих фанлари номзоди, профессор Бўриев Ачил; тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Хомитов Равшан. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида миллатлараро муносабатлар тарихи мавзусини тарихий таҳлил қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон ҳудудларида тарихнинг барча даврларида этник турли-туман халқлар ва элатлар яшаганлиги, улар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларнинг илдизлари қадимги йўллар пайдо бўлган даврлардан бошланганлиги, ушбу алоқалар асосида диний ва дунёвий бағрикенглик фазилатлари, ғоялари шакилланиб борганлиги далилланган;
Ўзбекистоннинг географик жойлашуви жиҳатдан Марказий Осиёда қулай маконда бўлганлиги сабабли минтақа халқлари ижтимоий ва маданий жиҳатдан умумий анъаналарга эга бўлганлиги бағрикенглик ғояларининг минтақа халқлари орасида янада чуқурроқ кириб борганлиги кўрсатиб берилган;
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида миллатлараро муносабатларни тартибга солишда қонунчилик асосларининг мустаҳкамланиши, ташкилий чораларни ҳал этиб барча халқларнинг яшаш кафолатини бергани миллатлараро муносабатларда ижобий таъсир қилгани асослаб берилган;
Ўзбекистон ривожланишининг янги босқичида миллатлараро бағрикенглик ва тотувлик янада долзарб бўлиб бораётганлиги, ушбу муносабатларни янада мустаҳкамлаш таклифлари, айниқса ёшларимиз тафаккурида миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг конструктив аҳамияти кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг ривожланишини тадқиқ этишга доир илмий натижалари асосида:
Ўзбекистон тарихида кўп миллатли халқлар ўртасидаги тотувлик ҳамда бағрикенглик муносабатларининг тарихий таҳлилига оид илмий янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 29-ноябрдаги № 02-22/1316-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янги Ўзекистонда миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғибот этишга хизмат қилган. 
Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, савдо йўлларининг кесишган жойи бўлиши, турли маданиятлар ва халқлар ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатилишига замин яратганлигига оид таклиф ва тавсияларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида нашр этилган “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” китобалбомини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги № 02/535-сон маълумотномаси). Натижада миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилган.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида миллатлараро муносабатларни тартибга солиш ҳамда миллатлар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар тарихий-стратегик нуқтаи назардан далилланганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2022-йилга мўлжалланган йўл харитасининг 6 бандида кўрсатилган туркум тадбирларни ташкил этиш ва ёшлар орасида турли маданий ва илмий мавзуларда танловлар ўтказиш каби дастурларни амалга оширишда кенг фойдаланилган. (“Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг 2023- йил 19-июн 01-17/60 сон маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот иши натижаларининг илмий, амалий ҳамда методологик жиҳатлари, таклиф ва тавсияларидан партия йўл харитасининг Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда таълим ва тарбия уйғунлигига эришиш мақсадида ўқув дастурларини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш каби бандларининг ижросини амалга оширишда кенг қўлланилган.
Янги Ўзбекистон шароитида миллатлараро муносабатлар ва сиёсий ислоҳотлар, айниқса, ёшлар тафаккурида она Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг конструктив аҳамияти асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясида 2024-уил 8-апрел куни ефирга узатилган “Ўзбекистон - умумий уйимиз”, “Биз биргамиз” дастурлари, шунингдек, тегишлилига кўра “Тақдимот” кўрсатувининг навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. Натижада, миллатлараро муносабатларнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг ижтимоий-сиёсий аҳамияти ёритилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish