Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаякубов Шахзод Шакабиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарнинг инновация фаолиятини молиялаштиришнинг самарали тизимини шакллантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt990. 
Илмий раҳбар: Маматов Баҳадир Сафаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайдалиев Сайдимақсудхўжа Сайдахмадович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналар инновация фаолиятини молиялаштиришнинг самарали тизимини яратиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги ажратмалари ҳисобидан корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамида шакллантириладиган инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
ҳар йили илмий ҳажмдор маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион корхоналарда рақобатбардош янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш лойиҳаларига давлат илмий дастурларига ажратилган маблағларнинг 10 фоизини йўналтириш таклиф этилган;
инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда инновацион, стартап, тижоратлаштиришга тайёрлаш, тижоратлаштириш ҳамда технологиялар трансфери лойиҳаларини давлат илмий дастурлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилган; 
давлат томонидан тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафиллик тақдим этишнинг зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар инновация фаолиятини молиялаштиришнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунча қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги ажратмалари ҳисобидан корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамида шакллантириладиган Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2022-йил 6-июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш  тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 9-сентябрдаги №03/03-2822-сонли маълумотнома).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, шу жумладан қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлашда инновацион ва технологик ривожланишни таъминлаш ва рағбатлантириш борасида ижобий натижаларга эришилган. Шунингдек, 2023-йилда 636,9 миллион сўм миқдоридаги маблағларни Инновацион ривожланиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига мақсадли йўналтиришга аcоc бўлган;
ҳап йили илмий ҳажмдор маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион корхоналарда рақобатбардош янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш лойиҳаларига давлат илмий дастурларига ажратилган маблағларнинг 10 фоизини йўналтириш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 9-сентябрдаги №03/03-2822-сонли маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашга хизмат қилган;
инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда инновацион, стартап, тижоратлаштиришга тайёрлаш, тижоратлаштириш ҳамда технологиялар трансфери лойиҳаларини давлат илмий дастурлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 9-сентябрдаги №03/03-2822-сонли маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда янгилик, янги маҳсулот, янги технологиялар ва илгари амалиётга татбиқ этилмаган фаолиятларнинг тараққиётига хизмат қилган, шунингдек Ўзбекистоннинг Глобал инновациялар индекси рейтингида ўрни мустаҳкамланиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан инновацияларнинг юқори самарадорлигига эришилган;
давлат томонидан тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача миқдорда Тадбиркорлик  фаолиятини  қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафиллик тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 31-августдаги ПФ-213-сон“ҚорақалпоғистонРеспубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал сур'атларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 9-сентябрдаги №03/03-2822-сонли маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматларни кенгайтириш, инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш хамда ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish